Америка ва унинг малайлари (асосан, жинояткор Сурия режими) мусулмонларни тушкунликка тушириб, таслим қилиш учун қаҳратон совуқдан фойдаланишяпти

480
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Матбуот баёноти

Америка ва унинг малайлари (асосан, жинояткор Сурия режими) мусулмонларни тушкунликка тушириб, таслим қилиш учун қаҳратон совуқдан фойдаланишяпти

Бутун минтақага қаттиқ совуқ тушиб, ҳамма одамлар оғир аҳволда қолди. Ҳаммадан ҳам Суриядаги мусулмон аҳлимизга – улардан ичкаридаги уйларида яшаётганларига ҳам, бу совуқдан ҳимоя қиладиган барча нарсасини йўқотиб юртни тарк этишга мажбур бўлган қочқинларга ҳам – қийин бўлди. Бунинг устига, Сурия режими фуқаролар устига бомба ёғдиришни, портловчи бочкалар улоқтиришни, ҳужум қилишни, хусусан ёш болаларни қирғин қилишни баттар кучайтирди. Мақсад, «Женева-2» эшиқ қоқиб турган, Америка уни ўтказишга қаттиқ туриб, Жарба ва хоин миллий коалиция унга даъват қилаётган, жинояткор режим у томон етаклаётган бир вақтда одамлар тушкунликка тушиб, таслим бўлишга мажбур бўлсинлар. Буларнинг барчаси Суриядаги мусулмонларга қарши ҳар қандай инсонийлик сифатидан холи бўлган халқаро фитна бўлиб, у ўзининг сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун ҳатто табиат ҳодисаларидан ҳам фойдаланяпти. Хориждаги қочқин аҳлимиз эса, улар бошпана излаб борган қўшни давлатлар ҳукуматлари улардан воз кечишди, уларга қаҳратон совуқ тушмай туриб ҳатто энг енгил шароитларни қилиб беришдан ҳам бош тортишди-ку, энди қилиб беришсинми?! Суриялик қочқинларга нисбатан қўшни давлатларининг бундай муносабатлари икки сабабга асосланган: биринчиси ички сабаб: қочқинларнинг қўшни давлатларда доимий қолишлари хавфи. Шу боис қочқинларга нисбатан муносабатда инсонпарварлик тушунчаси йўқолди ва унинг ўрнини сиёсий ҳисоб-китоблар эгаллади. Иккинчиси ташқи сабаб: бу давлатлар Американинг одамларни тушкунликка тушириб, бўлажак «Женева-2»да тақдим қилинадиган америкача ечимни қабул қилишга мажбурлаш режасига – ҳар ким ўз йўлича – аралашган.

Эй Суриядаги мусулмонлар!

Барчамиз ўзимизга шундай савол беришимиз керак: нима учун бизга қарши шунча халқаро фитна бўлмоқда, бу давлатларнинг бирортаси ҳам бу фитнада мустасно эмас?! Бунинг жавоби оддий: Аллоҳ душманлари Халифалик давлати – айниқса Сурияда – қайта тикланишидан нафақат қўрқишмоқда, балки қўрқувдан титрашмоқда. Шунинг учун Америка халқаро ҳамжамиятни бутунича унинг қайта тикланишига қарши курашга етаклаяпти, уларга Аллоҳ ва динининг душманлари бўлмиш ҳокимлар ҳам, миллий коалиция аъзолари ҳам қўшилишяпти. Зеро, бу миллий коалиция аъзолари Суриядаги исломий кайфиятга ҳужум қилишга ва унда Халифаликка бўлган чақириқлар янграгани учун унга такфирчилик деб, унинг аҳлини эса такфирчилар деб сифатлашга шошилишяпти. Улар бу билан Америка таъбирини тўлалигича қабул қилишяпти…

Эй Суриядаги мусулмонлар!

Буларнинг барчаси бизга жуда-жуда қимматга тушди. Бироқ унинг меваси шу дунёда Исломий Халифалик давлати, охиратда эса жаннат бўладиган бўлса, жуда-жуда арзонга тушган бўлади. Чунки нусратнинг сабаби фақат битта, у ҳам бўлса, Аллоҳнинг биз билан бирга бўлишидир ва албатта нусрат бир соатлик сабр бўлиб, бу мусибатлар тез орада ниҳоясига етади. Бироқ шу бир соатда биз Росулуллоҳ Aнинг Ислом давлатини тиклашдаги тариқатларидан юрмоғимиз лозим бўлади. Ҳизб ут-Таҳрир Суриядаги қувват аҳлига – худди Мадинадаги ансорлар Росулуллоҳ Aга нусрат бериб, бунинг ортидан Ислом давлати тикланганидек – Халифалик давлатини тиклашга нусрат беришга даъват қилади. Аллоҳ Таоло айтади:

«Албатта, шу Менинг тўғри йўлим, бас, унга эргашинг ва (бошқа) йўлларга эргашманг-Унинг йўлидан узиб қўяди, шояд тақво қилсангиз, деб мана шунга буюрди»                   [Анъом 153]

Муҳандис Ҳишом Бобо

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти

матбуот бўлимининг раиси

 Суриядаги телефон рақами: +963956811947

Скайп телефони рақами: +35635500554

Skype: TahrirSyria

Электрон почта: media@tahrir-syria.info

Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info

Фейсбук: www.facebook.com/HishamAlBabaHT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here