Капиталистик эркин савдо келишуви Ислом оламидаги аёлнинг иқтисодий қийинчиликлари ортишидан дарак беради

496
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Матбуот баёноти

Капиталистик эркин савдо келишуви Ислом оламидаги аёлнинг иқтисодий қийинчиликлари ортишидан дарак беради

Жаҳон савдо ташкилоти 3-6 декабр кунлари Индонезиянинг Бали оролида ўтказган 9-конференциясида жаҳон савдо келишуви лойиҳаси қабул қилинди. Бу лойиҳа савдо сиёсатини эркинлаштириш, жумладан савдо қонунлари ва қишлоқ ҳўжалиги реформаларини ўз ичига олади. Бу келишув ташкилотга аъзо 159 давлат учун мажбурийдир. Уларнинг орасида бир қанча Ислом юртлари ҳам бор. Айримлар бу келишув ривожланаётган давлатларга фойда келтиради деган фикрда. Бироқ, Жаҳон савдо ташкилоти, унинг келишувлари ва капиталистик эркин бозор сиёсати бир неча ўн йиллардан буён Ислом олами иқтисодиётига фақат салбий натижаларни олиб келди. У маҳаллий ишлаб чиқаришни издан чиқарди, оммавий ишсизликни кучайтирди, давлатлар молиясини фалаж қилди ва минтақа халқларини қашшоқлаштирди. Унинг асосий қурбонлари аёллар ва болалар бўлди. Бугунги кунда Ғарб ҳукуматлари ушбу конференция ва келишувлар орқали янги бир иқтисодий ҳаётни тарқатишга уринмоқда. Бу иқтисодий ҳаёт Ғарб мустамлакачилигининг давлатлар бойликлари устидан ҳукмронлик қилиш ва мувозанатни ушламайдиган оламий иқтисодий низомни мажбуран жорий қилиш қуролидир. Бу низом бой давлатларнинг қашшоқ давлатлар устидан, йирик халқаро ширкатларнинг майда маҳаллий ширкатлар устидан, бойларнинг камбағаллар устидан ҳукмрон бўлишига имконият яратади.

Мисол учун, Ислом оламида қишлоқ ҳўжалиги секторида асосан аёллар ишлайди. Минтақадаги миллионлаган аёллар ё ўз ерларида ёки фермер хўжаликларида деҳқончилик қилиб тирикчилик қилади. Жаҳон савдо ташкилоти ва маҳаллий иқтисодиётлардан давлат ҳимоясини олиб ташлаган эркин бозор савдо сиёсати маҳаллий бозорларни арзон чет эл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириб юборди. Натижада маҳаллий маҳсулотлар нархи кескин тушиб кетди ва майда хўжаликлар фойдадан маҳрум бўлди. Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалигида ишловчи оилаларнинг даромадсиз қолишларига олиб борди ҳамда миллионлаган аёллар ва болаларнинг янада қашшоқлашишига, озиқ-овқат таъминоти кафолатланмай қолишига сабаб бўлди. Бундан ташқари Жаҳон савдо ташкилотининг авторлик ҳуқуқига оид келишуви йирик ширкатлар тарафидан сабзавот ва дон маҳсулотларининг монополия қилинишига олиб борди. Бу ҳам кичик хўжаликларда деҳқончилик қилаётган аёлларнинг деҳқончилик фаолиятига зарар етказди. Эркин бозор сиёсати Бангладеш, Покистон ва Индонезия каби кўплаб Ислом юртларида ҳозирги даврдаги қул аёллар бозорини келтириб чиқарди. Капиталистик ҳукуматлар томонидан бу давлатлардаги савдо назоратининг бекор қилиниши катта халқаро ширкатларга аёлларни арзимас ҳақ эвазига қул қилиб ишлатиш имкониятини яратди. Бир вақтнинг ўзида бу ширкатлар хўжайинлари улкан даромадларни қўлга киритишмоқда. Хусусан, доимий кенгайиб бораётган, ишчиларининг аксар қисми (айрим жойларда 90 %и) аёллар бўлган эркин савдо зоналари очиқ қул бозорларидан ўзга нарса эмас. Чунки у ердаги ишчи аёлларнинг ҳуқуқлари энг қуйи даражага чекланган, натижада улар арзимас ҳақ эвазига ҳаддан ташқари кўп иш соатлари давомида саломатлик учун хавфли шароитларда ишлашга мажбур бўлмоқдалар. Мисол учун, Бангладешдаги Читтагонг эркин савдо зонасида энг оз иш ҳақи ойига тахминан 50 долларни ташкил қилади. Жаҳон савдо ташкилоти ва унинг қўл остидаги Халқаро валюта фонди, Халқаро банк каби капиталистик ташкилотлар ҳар доим бу Уммат фарзандлари (ўғил-қизлари) бўйнига тортилган иқтисодий ханжар вазифасини ўтаб келган. Мазкур иттифоқ ҳам бу балонинг янада зиёда бўлишидангина дарак беради!

Эй муслима аёллар!

Жаҳон савдо ташкилоти каби ҳайъатларнинг заҳарли келишувларини, шунингдек бу ташкилот таянган мустамлакачи капиталистик низомнинг ҳар қандай кўринишини рад этинглар. Бу низом сизлар учун ҳеч қандай яхшиликни рўёбга чиқармайди. Улар сизларни фақат фойда келтирувчи восита деб ҳисоблайди. Сизлар бунинг ўрнига Халифалик давлатини тиклаш учун Ҳизб ут-Таҳрирдаги опа-сингилларингиз сафига қўшилинг. Чунки фақат Халифалик давлатигина сизларнинг ҳуқуқларингизни таъминлайди, сизларга мукаррама аёл сифатида муомала қилади ва сизларни барча турдаги экспулатациядан ҳимоя қилади. Фақат Халифалик соясидагина сизлар фаровонликнинг аъло даражасида, молиявий хотиржамликда кун кечирасизлар. Чунки унда сизларнинг нафақангиз эркак қариндошларингиз ёки давлат зиммасидаги вожиб вазифа бўлади. Ёлғиз Ислом қонунларигина сизларнинг барча иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муаммоларингизнинг ечимига эга.

 

Доктор Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими аъзоси

уяли телефон: 0096171724043

Факс: 009611307594

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here