Ҳизб ут-Таҳрир Тунис делегациясининг ички ишлар вазири билан учрашгани ҳақида матбуот баёноти

574
0

images (3)

 

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Ҳизб ут-Таҳрир делегацияси Тунисда 2013 йил 3 декабр чоршанба куни вазирлик қароргоҳида ички ишлар вазири жаноб Лутфий ибн Жадду билан учрашди. Бу учрашувда сиёсий бўлим бошлиғи Абдуррауф Омирий, марказий алоқалар бўлими бошлиғи Арабий Кирбока ва марказий алоқалар комиссияси аъзоси Салим Самида Ҳизб вакиллари сифатида иштирок этдилар. Учрашувдан мақсад хавфсизлик тизими қандай бўлиши лозимлигини ҳақидаги Ҳизнинг раъйини баён қилиш ва терроризм масаласига боғлиқ ҳаддан ошишлар, кенг тарқаган ноаниқликларни муҳосаба қилиш бўлди.

Суҳбат қуйидаги нуқталарда бўлди:

1)  Ҳизб ут-Таҳрирнинг одамлар манфаатларини табанний қилишини, шаръий аҳкомларга зид бўлган ва одамларга зулм бўлган ҳар бир ишда ҳокимларни муҳосаба қилишини таъкидлаш. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, унинг мабдаси Ислом, ғояси Ислом давлатини тиклашдир.

2)  Кўпчилик илгари сураётган «Жумҳурият хавфсизлиги» фикратини муҳокама қилиш, хавфсизлик аслида Умматнинг ўзидан, унинг ҳимояси учун бўлиши, Ислом ва Умматнинг мағзидан келиб чиқиши лозимлигини, шундагина ҳокимга ҳам, маҳкумга (халққа) ҳам яхшилик бўлишини баён қилиш.

3)  Делегация Ғарбни рози қилиш учун ва ғаразгўй ахборот воситалари иғволаридан таъсирланиб исломий ҳаракат аъзоларига зарба берилишини Ҳизб кескин рад этишини таъкидлади. Шунингдек Аллоҳнинг уйи бўлган масжидларга зўравонларча бостириб кирилишини ҳам кескин танқид қилди.

4)  Делегация ўлдириш, қон тўкиш ва одамларни қўрқитиш каби ишларни айблаганидан кейин терроризм термини Ғарб томонидан ўйлаб топилганини баён қилди. Ғарб Умматнинг кутилаётган уйғонишига қарши курашиш ва Исломий қўзғолонларнинг ютуққа эришишини олдини олиш учун шундай найрангларни амалга оширади. Делегация терроризм муаммоси, унинг ортида турибди деб гумон қилинганлар ёки шундай кўрсатилаётган кишиларни эмас, балки ҳақиқатда унинг ортида турганларни нишонга олиш билан тубдан муолажа қилиниши лозимлигини, акс ҳолда барча муайян ҳодисалар ва уларнинг қолдирган асарлари билангина машғул бўлиб қолишини таъкидлади. Шунингдек делегация одамларга ҳақиқатни фош қилиш лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Чунки террорни ҳаракатга келтираётган ҳамда ундан фойдаланаётган нуфузли томонларга нисбатан сукут сақланаётгани ва уларни яширилаётгани кўзга ташланмоқда.

5)  Делегация ажнабийларнинг ҳаддан ошишлари юртга хатар туғдиришидан огоҳлантирди ва ажнабийларни фош қилиш ҳамда уларга тўсқинлик қилиш хавфсизлик масаласида муҳим рол ўйнашини баён қилди. Ҳолбуки уларнинг аралашувлари сиёсатнинг энг нозик тафсилотларигача маблағ билан кириб кетди, оқибатда мусулмонларнинг хавфсизлиги ўзларининг қўлида бўлмай қолди.

6)  Делегация вазирга Ҳизб катта семинар ўтказишга ҳозирлик кўраётганини эслатиб ўтди. Бу йиғинда Ҳизб хавфсизлик масаласига нисбатан ўз қарашини ҳамда унинг воқеси ва ҳукмларини баён қилади. Делегация вазир жанобларидан вазирликдагиларни ҳам бу йиғинга келишларини талаб қилди.

Бу семинар унда қатнашадиган сиёсатчилар ва барча манфаатдор кишилар томонидан ёзиб олинади.

Делегация жаноб вазирнинг мулоҳазаларини ва раддияларини эшитди ҳамда унинг тушунишини, қўшимча муҳокамага ҳам тайёрлигини кўрди.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими

Телефон: 71345949, 21430700

Факс: 71345950

Матбуот бўлими сайти: www.ht-tunisie.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here