«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
«Аллоҳнинг ансорлари бўлинглар»
номли маърузали йиғин, алҳамдулиллаҳ, ўтказилди
Ҳизбут Таҳрир – Иордания вилояти Кирк шаҳридаги жанубий зиёратгоҳга таклиф қилган «Аллоҳнинг ансорлари бўлинглар» номли оммавий йиғин – алҳамду лиллаҳ – ўтказилди. Унда жуда кўп мусулмонлар, нуфузли кишилар, сиёсий фаоллар ва ҳаракатлар фаоллари қатнашдилар. Сайл Қуръони Карим оятларини тиловат қилиш билан очилди. Сўнг Кирк шаҳридаги жанубий зиёратгоҳнинг обрўли кишиларидан бири устоз Юсуф Қатовина очилиш нутқини сўзлади. Сўнг капитан Ваҳид Батуш маъруза қилиб, унда Ислом Умматининг Халифалик давлатига нақадар муҳтожлиги ҳақида сўзлади. Сўнг доктор Аднон Шамрий Маон шаҳридагилар номидан маъруза қилди ва унда Исломий Халифалик талаби билан масжидлардан чиқиб бошланган Шом қўзғолони ва дунё давлатлари ушбу муборак қўзғолонга қарши қандай тил бириктираётгани ҳақида сўзлади.
Туфайла шаҳри аҳолиси номидан устоз Аҳмад Саҳорин сўзга чиқиб, унда Ислом оламидаги ҳаракатларда ўзгариш ясаш учун тиниқ тафаккур бўлмоғи, улар ёлғиз Исломга таянишлари лозимлиги, бирорта мусулмоннинг капиталистик ва демократик каби инсоний мабдалардан келиб чиққан фикрини талқин қилмаслиги кераклиги ҳақида сўз юритди.
Ҳизбут Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими раиси устоз Мамдуҳ Қатийшот қилган маърузасида мусулмонлардан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога ва Унинг динига ансор бўлишларини талаб қилди. Иордания муаммолари бу юрт Исломий Халифалик давлати соясида Шом юртларининг асл қисмларидан бирига айланмагунга қадар ҳаргиз ечилмаслигини баён қилди. Сайл устоз шайх Саид Авовида (Абу Имод)нинг маърузаси билан якунланди. Шайх ўз сўзида Кирк шаҳрига покиза зотлар шаҳри, дея баҳо берар экан, ушбу шаҳар кишиларига бу сайлда иштирок этганлари учун ташаккур билдирди.
Аллоҳ Таоло бизга илтифот этган ушбу Кирк шаҳридаги улуғ фазл ортидан Ҳизбут Таҳрир – Иордания вилояти бу сайлимизга ёрдам берган ва унинг очилиш баёнотига имзо чеккан ҳар бир кишига катта ташаккур билдириб, Аллоҳ Азза ва Жалладан уларга ажри азим беришини ва бу ҳаракатларини уларнинг савоблар саҳифасига битишини сўраб қолади.
Ҳизбут Таҳрирнинг
Иорданиядаги матбуот бўлими
Электрон почта: jordan_mo@hizb-ut-tahrir.info