Москвада Мусулмонлар масжидларга сиғмаяпти

458
0

sfds_3943

Париж, Лондон ва Берлинда мусулмонлар кўпайгани ўзига хос ўзгаришларга сабаб бўлганлиги сир эмас. Бугунга келиб Москвада ҳам мусулмонлар сони кескин ортиб бораётгани кузатилмоқда. Бу жараён мусулмонларни бир жойга жамлаб берадиган исломий байрамларда яққол кўзга ташланади. Кеча ўтган Ийдул Адҳа байрамида қурбон ҳайити намозини адо қилиш учун ўн минглаб одамлар чиқди, масжидларда жой етмагани сабабли одамлар кўчада асфалтга жойнамоз солиб, ҳайит намозини ўқишди. Ўтган йили ёмғир ва қор остида намоз ўқилган эди.

Шаҳар бўйлаб тўртта масжид бор холос. Мусулмонлар сони ҳар қанча ортмасин, давлатнинг янги масжид қуриш нияти йўқ. Москва мери Сергей Собянин бирор янги масжид қурилмайди дея жар солмоқда. Собяниннинг айтишича, Намоз ўқийдиганларнинг деярли ҳаммаси келгиндилар ва улар барибир ватанига кетади. Яқинда рус матбуотига интервью берган Собянин “Москва аҳолисининг атиги 10 фоизи мусулмонлар ва улар учун масжид барпо этишга ҳожат йўқ”, дея билдирди.

Тахминларга кўра, Москвада икки миллион мусулмон бор. Бу шаҳар Европада мусулмонлар сони жиҳатидан биринчи ўринда туради. Мутахассисларнинг фикрича, Россия пойтахтида диний ва демографик манзара кун сайин янгиланиб боряпти.

Бироқ жамоатчилик орасида бу кўринишга қаршилар ҳам йўқ эмас. Украинадан Москвага келиб яшаётган Исолда Кукушкина ўзининг славян эканини айтади. У Черковига кетаётиб, кўча тўла мусулмонларга кўзи тушиб, даҳшатда. “Наҳотки, Москва келажаги шу бўлса”,- дея хавотирланади у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here