Ҳизб-ут Таҳрир – Россия матбуот бўлими ҳукумат қамоқхоналардан чиққан Ҳизб-ут Таҳрир аъзоларидан иборат йигит-қизлар иштирокида бир репортаж тайёрлади.
Репортажда Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун фаолият олиб бораётган барча мусулмонларга, хусусан Ҳизб-ут Таҳрир аъзоларига нисбатан Россия ҳукумати тарафидан амалга оширилаётган террор ҳаракатлари фош қилинада
Шунингдек Репортажда Мусулмонлар ҳеч бир моддий фолиятга қўл урмаётган бўлсаларда, турмаларда амалга оширилган исканжалар йўли билан моддий фаолият олиб борганлигини тан олишга мажбур қилинганликлари баён этилган бир қанча интервюлар ўрин олган.
Шундан сўнг Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳридаги Ҳамза масжиди олдида Жума намозини адо қилиб чиққан мусулмонларга Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун фаолият олиб бораётган барча мусулмонларга, хусусан Ҳизб-ут Таҳрир аъзоларига қаратилган Россия ҳукуматининг террорини фош қилиш мақсадида баёнот берилди.
Баёнот берилиши бошланиши билан хавфсизлик кучлари дарҳол у ерга келиб, мусулмонларни баёнотни тинглашдан тўса бошлади. Аммо мусулмонлар уларнинг қаршиликларига эътибор бермай баёнотнинг охиригача эшитишди ва оқибатда хавфсизлик кучлари тарафидан қўлга олинди.
Туркистон: Оллох биродарларимиз кўрсатаётган матонатларига, маломатчининг маломатидан қўрқмай очиқ даъват олиб борган Сахоба РА ларга берган мақомларни берсин. Амин
Alloh rozi bolsin va nusratini yogdirsin