Москва полицияси кўнгиллилар билан бирга жума кунлари кучайтирилган навбатчилик қилади

364
0

загруженное

 

Москва полицияси кўнгиллилар ва хусусий қўриқлаш тизилмалари билан ҳамкорликда ноқонуний фаолият ва жиноятчиликни олдини олиш учун жума кунлари қўшимча рейдлар ўтказиши ҳамда кучайтирилган навбатчилик қилишлари зарур. Полициячилар ноқонуний мехнат муҳожирлари туриши мумкин бўлган жойларни текширади, ўғрилик ва босқинчиликка қарши курашни кучайтиришга харакат қилишади. Бу ҳақда Москва вилояти ИИВ Бош бошқармасининг бошлиғи Анатолий Якунин мерияда бўлиб ўтган йиғилишда айтди.

“Жума кунлари шаҳарда “Сигнал” шартли ном остида тезкор-профлактик чора-тадбирлар  ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу тадбирга ИИВ Бош бошқармасининг барча таркиби; ҳудудий бўлинмалардаги ички ишлар бошқармасини барча ходимлари, кўнгилли халқ дружиначилари, хусусий қўриқлаш ташкилотлари ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилиш соҳасидаги жамоатчилик ташкилотлари жалб қилинади”,- деди Якунин.

Унинг сўзларига кўра, бу текширишлар вақтида шаҳар кўчаларида одатдагидан кўра кўпроқ полициячилар бўлади, мигрантлар яшаши мумкин бўлган хонадонлар текширилади.

У шунингдек йил охирига қадар шаҳардаги барча ноқонуний ижарага берилган хонадонлар аниқланиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

“Кеча биз душанбадан бошлаб йил охирига қадар, “Участка нозири – ҳар бир хонадонга” амлиётини ўтказишлик тўғрисида қарор қабул қилдик. Қонунчиликни бузиб ижарага берилган хонадонлар аниқланади. Менга барча маҳаллий бошқарма бошлиқлари берган хисоботга кўра, бу амалиётни якунлаш учун керак бўладиган энг узоқ муддат – уч ой. Ишларни йил охирига қадар давом эттирамиз, барча яшаш жойларини текширувдан ўтказамиз”,- деди пойтахт полицияси бошлиғи.

Ўз навбатида Москва мэри, бугунги кунда шаҳар бўйича 130 мингга яқин хонадон ноқонуний ижарага берилаётганини айтиб ўтди.

Туркистон: Россия ҳукумати ўзининг амалга ошираётган бу ишларини мехнат муҳожирлигини тартибга солиш билан оқлаётган бўлсада, аммо бундан асосий мақсади ўз жамияти ичида мусулмонлар кўпайиб кетишини олдини олишдир.

 Шунинг учун ҳам бундай рейдларни ўтказишни айнан жума куни, мусулмонлар учун муборак кун бўлган ҳажжул масокин кунида кучайтиришга эътибор қаратмоқда.

  Ҳудосиз коммунистлар тарбиясини олган, динга ва айниқса Исломга нисбатан адовати кучли бўлган Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати Ислом динига қарши ошкора курашни бошлади. Ислом динини жамиятда ёйилишига йўл қўймаслик ва бошқа одамларни қалбига қўрқув солиш учун ўзининг табиатига мос равишда “айиқча сиёсат” юргизиб, даъватни кўтариб чиқаётганларни жисмонан йўқ қилиш йўлига ҳам ўтди. Бунга энг оддий далил яқиндагина куч органлари томонидан отиб ўлдирилган Гаппаев Абдуллоҳдир.

 Агар рус ҳукумати ҳақиқатдан ҳам мехнат муҳожирлигини тартибга солишни хоҳлаганда мигрантларга  ишлаш учун рухсат олиш, рўйхатдан ўтиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратар эди. Чунки асосан Ўрта Осиё республикаларидан бораётган мехнат муҳожирлари, маҳаллий аҳоли ҳеч қачон бундай ҳақ эвазига қилмайдиган энг қора ишларни бажаришади. Агар мана шу мигрантлар бўлмаса Россия ўз ахлатини йиғиштириб олишга ҳам қодир бўлаолмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here