Америка стратегиясида урушдан тинчликка ўзгариш борми?

660
0

images-33

Афғонистон вилоят мажлиси таҳлили

сентябр 2013 йил

Муқаддима

Афғонистон Осиёнинг қоқ ўртасида, бу минтақадаги Евроосиё регионал сиёсий майдонида геосиёсий ва геостратегик жиҳатдан муҳим ўринни эгаллаган давлатлар ўртасидаги йўллар кесишган майдонда жойлашган. Шунча нарсага қарамай Афғонистоннинг геостратегияси Афғонистондан ўзининг шу минтақадаги ва ундан ташқаридаги манфаатларига эришиш учун бир ўтиш йўли сифатида фойдаланишни истайдиган давлатларга нисбатан бир жумбоқ ҳисобланади. Афғонистон ер майдони бўйича оламнинг энг катта давлатлари ўртасида 41 ўринни эгаллайди. Унинг ер майдони қарийб 653.230 кв.км. бўлиб, қўшни давлатлар билан 5.529 км.га яқин узунликда чегарадошдир. Унинг аҳолиси қарийб 31 миллиондир. Бу давлат заиф қуролланган 180 минг аскарга эга. Афғонистон чор атрофи исломий юртлар билан қуршалган бўлиб, бу юртлардаги режимлар сиёсий сабабларга кўра ва баъзи манфаатлар бўйича келишмовчилик туфайли Афғонистонга нисбатан душманлик позициясини кўрсатиб туради. Афғонистон муайян ғараз-мақсадларга эга йирик халқаро кучлар томонидан босиб олинган. Унинг Шарқида Покистон жойлашган бўлиб, у Афғонистон билан 2.500 км.га яқин масофада чегарадошдир. Покистон 790.100 км.дан иборат кенг ер майдонида жойлашган бўлиб, аҳолиси сони 176 миллион 700 мингни ташкил қилади.  Покистон 617 минг ҳаракатдаги аскар ва 515 минг захирадаги аскардан иборат армияга эга. Покистон ядровий бомбага ҳам эга.

Америка 12 йил олдин «терроризмга қарши кураш» деган ниқобда НАТО уставининг 5-моддасини ва БМТ хартиясининг 51-моддасини баҳона қилиб Афғонистонга ҳужум қилиб уни босиб олди. Бу 11 сентябр ҳужумларидан кейин рўй берди.

Жорж Буш ал-Қоида ва Толибонга қарши уруш олиб боришни ўзининг Афғонистон борасидаги стратегиясидаги энг бирламчи мақсад қилиб қўйди. Лекин Оқ уйда республикачиларнинг икки президентлигидан ва ахийри демократлар ҳокимиятга келганидан кейин Америка Афғонистон ва Ироқ борасида тутган воситалар ва стратегиялар ўзгарди. Шундан кейин Америка пропаганда машинаси ўзининг урушга гижгижловчи гаплари оҳангини Афғонистонда тинчлик деган гап оҳангига ўзгартира бошлади. Барак Обама ўз президентлигининг бошланишида Афғонистонга қўшимча кучлар юборилишини қаттиқ туриб талаб қилгани аниқ факт эканига қарамай шундай бўлди.

Охирги вақтларда гап-сўз асосан Американинг Афғонистон борасидаги стратегиясидаги урушдан тинчликка ўзгариши ҳақида бўлиб қолди. Лекин гап-сўз Американинг Афғонистондаги манфаатларига эришишини, у ерда унинг нуфузи давом этишини, унинг илмоний сақофати ва фасод демократик қийматларини ёйишни англатадиган тинчлик ҳақида бўлиб қолди. Америка билан Афғонистон ўртасидаги стратегик шартнома 2012 йил 2 майда Америка президенти Обама билан афғон президенти Карзай томонидан имзоланди. Афғон парламенти бу шартномани 2013 йил 26 майда тасдиқлади. Бу шартномадан ана шу мақсадларга эришиш кўзда тутилган бўлиб, унда кўрсатилган энг кўзга кўринган нарсалар қуйидагилардир:

1 –  Иккала тараф муҳим муштарак соҳаларда, тинчлик, хавфсизлик, ўзаро ярашув асосларини жадал мустаҳкамлаш, давлат муассасаларини кучайтириш… соҳалари бўйича узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида аҳдлашади…

2 –  Иккала тараф демократик қийматларни ҳимоя қилишга ва уларни юксалтиришга қаттиқ амал қилиш тўғрисида аҳдлашади.

3 –  Афғонистон кўппартиявий демократик бошқарувни мустаҳкамлашга қаттиқ амал қилишини таъкидлайди…

4 –  Иккала тараф Америка кучларининг Афғонистонда 2001 йилдан бери ҳаракат қилаётганидан мақсад ал-Қоида ташкилотини ва унинг аъзоларини мағлуб қилиш эканини яна бир бор таъкидлашади.

5 –  Бу стратегик келишув имзоланганидан кейин бир йил ичида иккиёқлама хавфсизлик келишувига эришиш истагида музокараларга киришиш зарурдир, бу иккиёқлама хавфсизлик келишуви Америка армияси вазиятига доир махсус келишув ўрнида бўлади…

6 –  Ҳозирда олиб борилаётган ҳарбий операциялар, то уларнинг ўрнини иккиёқлама хавфсизлик келишуви эгалламагунча давом этаверади…

7 –  Америка Афғонистонга НАТО давлатларидан алоҳида асосий иттифоқчи статусини беради.

8 –  Америка 2014 йилдан кейин афғон кучларини машқдан ўтказиш, уларни қурол-аслаҳа, жиҳозлар билан таъминлаш учун зарур бўлган маблағларни топишга ҳаракат қилиш мажбуриятини олади…

9 –  Афғонистон Америкага иккиёқлама хавфсизлик келишуви бўйича Афғонистонда енгилликларга эга бўлиш ва улардан 2014 йил давомида фойдаланиш эркинлигини бериш мажбуриятини олади…

10 –                Иккала тараф ўзаро разведка маълумотларини айирбошлашга келишиб олди…

Демак Америка стратегияси Американинг Афғонистонда узоқ вақт қолиши асосида ишлаб чиқилган. Бу унинг бандларидан кўриниб турибди. Филиппинда ҳам америкаликлар уни 1901 йилда босиб олишган пайтда шундай бўлган эди. Ўшанда босқинчи америкаликлар Филиппинни – гарчи японлар Филиппинни 1941 йилдан 1945 йилгача бўлган қисқа муддат давомида ўз назоратлари остида ушлаб туришган бўлса-да – ўз бевосита босқинчиликлари остида 1946 йилгача ушлаб туришган эди. Шундан кейин америкаликлар Филиппин билан стратегик ва хавфсизлик шартномаларини тузишиб, бу мамлакатда ўзларининг ҳарбий базаларини қуришди. Бу базалар шу бугунгача мавжуд бўлиб турибди. Америка билан Афғонистон ўртасида яқинда имзоланган стратегик келишувдан мақсад Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш мажбуриятлари эвазига Афғонистондаги Америка базаларининг ҳимоясини ва Америка аскарларини афғон суди олдида суд қилинишини ман қиладиган юридик дахлсизлигини таъминлашдир. Бу икки иш ҳозирча амалга ошгани йўқ, шунинг учун Америка уларни зўрлаб тиқиштиришга ҳаракат қилмоқда. Лекин Америка бу базаларни қандай қуриш ва уларни қайси ном билан номлаш борасида буни ўтказишнинг услубларини қидирмоқда. Карзай 2013 йил 9 майда: «Америкаликлар Афғонистонда тўққизта база қуришмоқчи» деб эълон қилди. У: «Биз уларга бу базаларни беришга розимиз» деб қўшимча қилди. У яна бундай деди: «Бу тўғрида америкаликлар билан жиддий ва жуда нозик музокаралар олиб борилмоқда» (АФП 9 май 2013 йил). Бу базаларда турадиган америкалик аскарларнинг дахлсизлиги масаласи ҳам музокара мавзуси бўлиб турибди. Бу ерда стратегик келишув тақозо қилган хавфсизлик келишуви ҳам бор бўлиб, у ҳали икки тараф ўртасида имзолангани йўқ. Бу келишув базаларни қуриш келишуви тасдиқланганидан кейин америкалик аскарлар ишини белгилаб бериши мумкин ёки бу базалар ҳимоясини кафолатлаши мумкин. Дипломатик ёки юридик дахлсизлик масаласи ҳам шундай. Ўшанда америкалик аскарлар афғон суди томонидан таъқиб қилинмайдиган бўлади! Масалан Ироқда Америка элчихонасидаги ходимлар сони 16 мингга етказилди ва уларга дипломатик дахлсизлик берилди. Бу Америка ва унинг малайи Моликий Ироқда қолган америкалик аскарларга Ироқ армиясини машқдан ўтказувчилар деган ном остида дахлсизлик масаласини ўтказа олмаганидан кейин бўлди.

1 –  Лекин қуйидаги саволлар тураверади: тинчлик – унинг шартлари ва унинг Афғонистондаги одамлар томонидан кутилаётган амалга ошиш йўллари бўйича – ўзи аслида АҚШ ишлари кун тартибида турибдими?

2 –  Ғарб (Америка ва Европа) ўзи аслида Афғонистонда доимо тўлиқ тинчлик бўлишини истайдими?

3 –  «Стратегиядаги урушдан тинчликка ўзгариш» деган ибора нимани англатади?

Бу мақола шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади…

Уруш ва тинчлик, Америка нуқтаи назари ва умумий тасаввур

АҚШ «уруш» ва «тинчлик» терминларини қўллар экан улардан оддий одамлар бундай терминлардан тушунадиган маънодан бутунлай бошқача маънони кўзда тутади. Шунинг учун Қўшма Штатлар уруш ҳақида сўз юритар экан бу сўз шу давлат буюк кучларга қарши урушга киради, деган маънони англатмайди. Чунки буюк кучларга қарши урушга кириш ҳозирда Америка ҳукмронлик қилаётган дунё системасининг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Шунинг учун демак Қўшма Штатлар ўзини ҳеч қачон ўзининг дунёдаги мавқеи ва нуфузига путур етказадиган уруш гирдобига отмайди. Лекин Жорж Буш Қўшма Штатларнинг ҳарбий қувватига ўта ишониб кетиб Афғонистон ва Ироққа қарши уруш қилди. У ўз мамлакатининг иттифоқчиларини ва БМТни назар-писанд қилмади, ҳисобга олмади. Бир томондан бўлган бу ҳарбий аралашув Буш идорасининг эълон қилинган Америка мақсадларини амалга оширолмай муваффақиятсизликка учрашига олиб келди ва бу билан Қўшма Штатларнинг дунёдаги лидер ҳарбий куч деган обрўсига бўлган ишончга путур етди.

Қўшма Штатлар идораси қўллайдиган тинчлик тушунчаси одамлар оммаси тушунадиган маънодан бутунлай бошқачадир. Шунинг учун сиёсатчилар ва дипломатлар «тинчлик» терминини қўллашар экан бундан улар Америка манфаатларини таъминлаш учун зарур бўлган муросасоз ечимлар керак бўладиган минтақаларда уруш келиб чиқишига йўл қўймаслик маъносини кўзда тутишади. Шунинг учун демак Америка тинчлик стратегияси афғон ва Ироқ урушига мутлақ, бутунлай барҳам бериш деган маънони англатмайди, аксинча Америка бу урушга бошқача услублар билан кираверади. Бунда Америка урушга бевосита кириш вазифасини афғон ва Ироқ кучларига топширади, ўзи эса парда ортидан уларни йўналтириб туради. Айниқса бу кучларни ўзи машқдан ўтказиб, ўзи уларни назорат қилган ва уларга маслаҳатчиларни юбориб қўйган экан, яъни ўзи бош бўлиб уларни йўналтириб турар экан, шундай йўл тутади. Американинг шуларнинг барчасини кафолатлайдиган мамлакатлар билан стратегик ва хавфсизлик келишувларини имзолашда қаттиқ туриб олиши шунга далолат қилади. Лекин Америка бевосита ўзи томонидан бўладиган амалий урушга барҳам беради ва ўзи ҳукман бу икки мамлакат (Афғонистон ва Ироқ) халқига қарши – бу икки мамлакат ўзининг мустамлакачилик сиртмоғидан озод бўлишига йўл қўймаслик учун – уруш ҳолатида қолаверади. Шунинг учун дипломатияга зўр бериш АҚШнинг уруш йўлига ҳеч қачон ўтмаслигини англатмайди. Чунки уруш ва тинчлик Америка ташқи сиёсатида ва дипломатиясида бир-бирига кўп аралашиб, қоришиб кетадиган икки ишдир. Жанубий Калифорния жануби университетидаги Анненберг алоқалар мактаби декани Эрнест Уилсон (у Америка миллий хавфсизлиги консулхонасининг йирик ходимлари билан ҳам ишлаган) бундай дейди: «DoD (мудофаа вазирлиги)нинг Америка ташқи сиёсатини ишлаб чиқишдаги таъсири ташқи сиёсат муассасасининг ўзидан ҳам кўра анча каттадир». Унинг айтишича, мудофаа вазирлиги 260 миллиард доллардан бошлаб кўтарилиб бораверадиган бюджетга муҳтож бўлиб қолган бир пайтда ташқи ишлар вазирлиги 2008 йил учун 10 миллиард долларга яқин бюджетни талаб қилди. Ана шу йилнинг ўзида Қўшма Штатларнинг ҳарбий сарф-харажатлари 607 миллиард доллар бўлди. 2012 йилда эса Америка мудофаа бюджети 695,7 миллиард долларга яқин кўтарилди. Бу эса АҚШ дунёда энг кўп ҳарбий харажат қилишини англатади.

Демак Америка ташқи сиёсати уруш ва ҳужум асосига қурилган. Буни Америка «терроризм»га қарши ва Америка манфаатларини ҳимоя қилиш учун превентив (олдини олувчи) уруш деган ниқоб остида, гоҳида эса иттифоқчилар ва дўстларни ҳимоя қилиш деган ниқоб остида ёки БМТга аъзо давлатни ҳимоя қилиш деган ниқоб остида олиб боради. Гоҳида эса халқаро қонунни ва Хавфсизлик Кенгаши қарорларини, унинг бандларини ижро қилиш деган баҳона остида, бошқа пайтда эса инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва тинчлик ўрнатиш деган баҳона остида олиб боради. Америка бу ўзининг буюк давлат ва дунё устидан ҳукмрон биринчи лидер сифатида сақланиб қолиши учун зарур эканини яхши тушунади, шунинг учун дунёни ўзининг хоҳишига бўйсундириб келмоқда, бошқа йирик давлатларни ўзи билан рақобатлашишдан ва ўзини биринчи давлат мақомидан суриб ташлашга уринишдан қўрқитиб келмоқда. Америка шу иш ўзининг манфаатларини рўёбга чиқариб беришини ҳамда иқтисодий ютуқларга ва молиявий фойдаларга эриштиришини яхши тушунади. Америка бу нарса ўзининг штатлари бирлигини сақлаб қолишини яхши тушунади. Акс ҳолда агар хорижий урушлар билан банд бўлмайдиган бўлса ички уруш бошланиб унинг бирлигини парчалаб ташлайди ва бу урушда жипс давлат сифатида сақланиб қололмайди. Шунинг учун Америка дипломатияси шу сиёсатга хизмат қилиш асосига қурилган. Ҳарбий қуролланишга кетаётган улкан сарф-харажатлар ва ҳарбий амалиётларни амалга оширишлар (булар мудофаа бюджетига киради) мана шу Америка ташқи сиёсатини амалга оширишга қаратилган. Шунинг учун ташқи ишлар вазирлигига сарф-харажатларнинг озлиги – бу озлик дипломатик ишларни олиб боришни англатади – мана шу сабабларга бориб тақалади. Яъни ҳарбий ишлар ва ҳарбий қуролланишлар сарф-харажатларга арзийди, бу сарф-харажатлар дипломатия ишларига кетаётган сарф-харажатлардан ўнлаб марта ортиқдир. Чунки Америка ташқи сиёсати ҳарбий ва ҳужум асосига қурилган. Шунинг учун Американинг дипломатик ютуғи унинг ҳарбий жиҳатдан қанчалик устунлигига ва бошқаларни қўрқитиб уларни ўзининг дипломатиясига, сиёсий ва носиёсий лойиҳаларига бўйсундирадиган ҳарбий ишларни амалга оширишига боғлиқдир.

Ўзаро рақобатми ёки қуролланишми? Буш стратегияси билан Обама стратегиясини бир-бирига солиштириш

Бу ўн йиллик 2001 йил 11 сентябрдан бошлаб Америка ташқи сиёсатидаги икки бир-бирига қарама-қарши, ўзаро рақоблашувчи қарашга гувоҳ бўлди. Жорж Бушнинг 11 сентябр ҳужумига қарши билдирган муносабати унинг ташқи сиёсати шаклини белгилаб берди ва у бу сиёсат бўйича «терроризмга қарши кураш»ни эълон қилди. Барак Обама эса Америка халқининг ҳафсаласи пир бўлганидан ва Ироқ билан Афғонистонда кечган нарсалардан ҳамда умуман Америка ташқи сиёсатидан норози бўлганидан фойдаланиб Бушнинг оламга бўлган қарашидаги асосий принципларни рад этишини эълон қилди. Шунинг учун Бушнинг ташқи сиёсатига тескари ўлароқ Обама Қўшма Штатлар ўз мақсадларига эриша олиши ва ўз манфаатларини ҳимоя қила олиши учун шерикларга муҳтож эканлигини очиқ айтди. Обама бу шериклар қўрқитиш билан эмас, фақат сиёсий диалог билан орттирилишига ишонишини айтди. У Америка куч-қудрати ва лаёқатидан умидвор эканини билдирди. Ваҳоланки Буш олам системасини қайта тузиш учун бутун оламга уруш эълон қилган эди. Шунинг учун ҳам у 2001 йилда Афғонистонга, 2003 йилда эса Ироққа қарши урушида ўзининг ҳужумкор ташқи сиёсатини эълон қилган эди. Лекин Ироқдаги уруш шундай бир натижани бердики, Буш бундай натижани ҳечам кутмаган эди. Бу натижа узоқ вақт давом этган қонли босқинчилик бўлди. Бу босқинчилик Америка қувватининг ожизлигини ва чекли эканини кўрсатиб қўйди. Шунинг учун Американинг ўзида ва ташқарисида бу Америка сиёсатини танқид қилган овозлар тобора баланд эшитила бошлади.

Барак Обама ўзининг сиёсий муваффақиятида Жорж Бушдан қайсидир даражада қарздордир. Чунки Бушнинг сиёсати ва стратегияси Ироқ ва Афғонистонда Америка кучининг чекли эканини ҳамда бу куч Буш кутган қўшимча ютуққа эришолмаслигини очиб қўйди. Обама президентлик сайловлари дебатида Бушнинг стратегиясига бошиданоқ қарши бўлганини очиқ айтди. У ўзининг танқидларида Бушнинг оламга ва олам ишларини бошқаришга қандай қараганидан келиб чиқди. Масалан Буш глобаллаштириш оламий сиёсатни қайта шакллантиришга олиб келади деган иддиоларни рад этган бир пайтда Обама буни таслим бўлинадиган иш деб ҳисоблади. Глобаллаштиришга биринчи бўлиб чақирган Билл Клинтон давридаги демократлар партияси идораси бўлди. Обама идораси глобаллаштиришдан воз кечишга чақирмади. Чунки ундан энг катта фойдани қўлга киритадиган Америкадир. Ўзининг Ислом ва мусулмонларга қарши, уларнинг юртларига қарши урушини оқлаш учун «терроризм» деган эртакни тўқиган ҳам шу Америкадир. Ядровий қурол эса тарқалмай, у ҳамон кичик Буш давридан олдин бу қуролга эга бўлган давлатларнинг қўлидагина бўлиб қолди. Экологиянинг ўзгариши ҳам яна бир эртак бўлиб, унга ишониб бўлмайди. Аксинча у иқтисодий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун тўқиб чиқарилган. Буни Америка шу мақсадда ўтказган конференцияларда кўриш мумкин. Америка кучи улкан эканлигига қарамай, бироқ бу куч мана шу хавф солувчи чорловларга қарши туриш учун етарли эмас. Шунинг учун ҳам Обаманинг мурожаатида қуйидаги сўзлар келди: «Америка бир ўзи ҳозирги аср хавфли чорловларига қарши тура олмайди».

Обама бир суҳбатда қуйидагиларни айтди: «Қўшма Штатлар – агар бошқа давлатлар ҳам Қўшма Штатлар ўз мақсадларига эришиш учун танлаган йўлнинг ўзида юрадиган бўлса ва Қўшма Штатлар тутган нуқтаи назарни тутадиган бўлса – ўзи учун керакли бўлган шерикларнинг бўлишини таъминлай олади». Обама гапини бундай деб тўлдирди: «Буш террорчиларга Ироқ ва Афғонистондаги урушда улар истаган нарсани ҳақиқатдан ҳам берди… Америка босқини кенгайиб улкан харажатларга тушди ва кутилмаган оқибатлар келиб чиқди».

Обама ўзининг ташқи сиёсатини қуйидаги бир неча нуқталарда қисқача ифодалади: президентлик мансабини ўз қўлига олишидан бошлаб 16 ой ичида Ироқдан Америка кучларини олиб чиқиб кетиш, халқаро кучларни Қўшма Штатларнинг хориждаги вазифаларида шерик қилиш, Қўшма Штатлар ташқи сиёсатидаги урушни дипломатияга ўзгартириш.

Обама дўстлар билан ҳам, душманлар билан ҳам баробар муомалада бўлиш аҳамиятини таъкидлаган бўлса-да, бироқ у қачон иш талаб қилса ҳарбий иш ҳам амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлади. У Афғонистонга қўшимча кучларни юборишни ваъда қилиши билан бир қаторда Покистон ичкарисида ҳужум уюштириш учун учувчисиз самолётлар босқинларидан ва махсус кучлар олиб борадиган операциялардан фойдаланажагини ҳам таъкидлади. Масалан Обама 2007 йилда бундай деди: «Бизда қиммат баҳодаги объектларни террорчилик нишонига олиш ҳақида ишонарли разведка маълумотлари бор, Мушарраф бу борада ҳеч нарса қилмаган эди, биз қиламиз».

Обама идораси ҳарбий сарф-харажатдан ва ҳарбий тайёргарликдан воз кечгани йўқ, аксинча уни қайта шакллантирди, холос. Бу идора «терроризмга қарши уруш»ни давом эттиришдан тўхтамади. Бу идора урушда камроқ талофатлар бериб ва камроқ харажатлар қилиб яхшироқ натижаларга эришиш йўлини тутди. Масалан учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилиш услубини тутди, уруш фронтини янги мамлакатларни ўз домига тортадиган қилиб кенгайтирди, бу ҳужумларни кучайтирди, Покистон Толибонига қарши уруш қилиш учун Покистон армияси каби ўзига тобе бўлган армияларга суянди. Америка Сомалида Африка армияларига ҳам суянди ва бутун эътиборини Осиё-Тинч океани каби бошқа энг бирламчи стратегик масалаларга қаратди. Америка гарчи Ироқда оғир талофатларга учраган бўлса-да ва унга у ердаги қаршилик ҳаракати томонидан ҳарбий мағлубият етказилгани, натижада унинг оламдаги обрўсига путур еткани кўриниб қолган бўлса-да, лекин оламдаги ҳеч бир давлат бундан фойдалана олмади ва уни халқаро мавқеидан суриб чиқаришга ҳаракат қилмади. Натижада Америка ўзининг ана шу мавқеини сақлаб қолди ҳамда Ироқ ва минтақадаги муҳим стратегик мақсадларига эришди, Ироққа ўзи ишлаб чиққан конституцияни, хавфсизлик ва стратегик келишувларини зўрлаб тиқиштирди. Шунинг учун Америка Ироқдаги ва минтақадаги ишлар жиловини ҳамон ўз қўлида маҳкам ушлаб турибди. Бу гап Афғонистонга ҳам тўғри келади. Чунки Америка у ерда ҳам ўзининг туришини худди шу услубларнинг ўзи билан мустаҳкамлашга ҳаракат қиляпти. Шериклик сиёсатига таяниш демократлар партиясининг Билл Клинтон давридаги эски услуби бўлиб, ҳозир бу услубга яна таянилмоқда. Бу услубга яна таяниш бу партиянинг Америкадаги идорани яна ўз қўлига олиши учун, Американинг оламдаги обрўсини яхшилаш учун, баъзи йирик давлатларнинг Америка сиёсатига қаршилигини енгиллатиш учун ҳамда Американинг елкасидаги оғир юкларни енгиллатиш учун зарур бўлди. Америка бевосита олиб борган урушлар сабабли, оламий кризис ва бошқа кризислар портлагани сабабли ана шу оғир юкларни елкасига юклаб олди, уларни ҳал қилолмади ва улардан халос бўлолмади… Яъни қайсидир кучлар пайдо бўлиб Американи суриб ташлашга жиддий ҳаракат қила бошлагани сабабли эмас, балки ана шу сабабларга кўра Америка шу аҳволга тушди. Чунки Америка билан рақобатлашиши ёки уни суриб чиқаришга ҳаракат қилиши кутилган йирик давлатлар Америка уларни ўзига шерик қилиб олишга ёки уларни ўзининг шериклари деб ҳисоблашга қарор қилган пайтда бундан хурсандликни изҳор қилишди. Бу фақат Америка уларни ўзининг сиёсатларини ва глобал режаларини амалга оширишда шерик қилиб олишини англатади, холос. Бунинг маъноси Америка уларни сиёсатларни чизишда ва режаларни ишлаб чиқишда шерик қилиб олади, дегани эмас. Аксинча Американинг ўзи буни чизиб, ишлаб чиқади, бунга қарор беради, шундан кейин бошқа давлатлар билан боғланиб улардан ўзи билан бирга шу режаларни амалга ошириш учун ҳаракат қилишни талаб қилади, деганидир. Америка суянадиган шерикликнинг маъноси шу. У шунга кўниб, шунга юрадиган бошқа давлатларни зўр бериб алдашдир. Америка ҳар бир катта ёки кичик давлатга нисбатан шундай йўл тутмоқда ва уни шунга чақирмоқда. Яъни Америка ҳар бир катта ёки кичик давлатни шерик деб ҳисобламоқда. Бу эса бу нарса ана шу давлатларни Америка режаларини бажарадиган қилиб қўйиш учун бир алдовдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаб турибди. Америка зоҳирда ўзини шерик қилиб кўрсатса-да, лекин бу шериклик аслида ўзининг режасини ўтказиш учун бир амалга ошириш туйнугидан иборат, холос.

Америка стратегиясидаги урушдан тинчликка ўзгариш ва унинг минтақадаги асоратлари

Барак Обама президентликка келганидан кейин Қўшма Штатларнинг яна бир ташқи сиёсати ишлаб чиқилди. Бу сиёсат регионал ва халқаро  воқеликдан ўз мақсадларига эришиш учун фойдаланади. Лекин бу – Обама Америка сиёсатларини татбиқ этишда, хусусан Исломий оламда татбиқ этишда юмшоқроқ ва унчалик зўравон эмас деган маънони англатмайди. Масалан Буш учувчисиз самолётлар ҳужумларини тўрт Исломий юртда (Афғонистон, Ироқ, Покистон, Яман)да бошлаган бўлса, Обама бу операцияларни янада кенгайтирди, натижада ҳужум қилинаётган юртлар қаторига Сомали ва Ливия ҳам қўшилди.

Бошида АҚШ билан минтақа давлатларининг ҳамкорлиги камлиги сабабли Афғонистон ва Ироқда Америка режаларини татбиқ этилиши қаршисида ҳақиқий таҳдидлар пайдо бўлган эди. Масалан Ироқда жиҳодий жамоалар томонидан Америка босқинчилигига қарши кўрсатилган қаршилик ҳаракати 2007-2008 йилларда кучайди. Афғонистонда эса Толибон қаршилик ҳаракати яна жонланди, бу ҳаракат босқинчиликнинг бошланишида бостирилган эди. Шу муносабат билан ҳокимиятга «ўзгариш» деган шиор билан келган Обама минтақа давлатларини Афғонистон кризисида шерик қилишга розилик берди.

Америка бошида минтақа давлатларига суянмади ва уларга муҳим ролларни бермади. Аксинча кўпроқ ўзига суянди ва бу давлатлар Америкага хизмат қилиши лозим деб ҳисоблади. У билан ҳамкорлик қилмайдиган ва унга хизмат кўрсатмайдиган давлатларни ўзига қарши деб ҳисоблади. Ироқда босқинчига қарши чиқиш кучайди, 2007-2008 йилларда Ироқда Америка босқинчилигига қарши жиҳодий жамоалар томонидан қаршилик кучайди. Афғонистонда ҳам Толибоннинг ҳарбий ҳаракатлари қайтадан жонланди. Шунинг учун ҳокимиятга «ўзгариш» шиори билан келган Обама бу минтақадаги давлатларни Афғонистон кризисида шерик қилишга розилик берди. Бу давлатларнинг Афғонистон ва минтақадаги манфаатларининг Қўшма Штатларнинг Афғонистон борасидаги стратегиясига бевосита таъсири бор. Лекин минтақа давлатларини афғон ишларига шерик қилиш бу давлатлар манфаатларининг ўзаро тўқнашувига олиб келди, бинобарин АҚШга қўшимча таҳдидлар пайдо бўлди. Масалан 2010 йил 26 февралда Қобулда ҳинд ишчиларга қилинган ҳужум Ҳиндистон билан Покистон манфаатларининг ўзаро тўқнашувини акс эттирди. Шу муносабат билан Қўшма Штатлар Ҳиндистон билан Покистонга музокаралар ўтказиш бўйича босим ўтказишни кучайтирди. Чунки Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги курашнинг Америка кучлари томонидан Афғонистон ва Покистон чегараларида ўтказилаётган афғон-покистон операцияларига бевосита салбий таъсири бўлар эди. Ўзи аслида Американинг Ҳиндистон ва Покистон масаласидаги сиёсати Афғонистон масаласига биринчи даражада тааллуқли эмас, балки Америка Ҳиндистонни ўзига оғдириб, у ерда ўзининг нуфузини мустаҳкамлаш учун Покистонга – уни Ҳиндистонга ён беришга мажбур қилиш учун – босимлар ўтказиб келмоқда. Шунингдек Америка Ҳиндистонни ўзига янада кўпроқ боғлаб олиш учун уни авраб Афғонистонга олиб кирди.

Қўшма Штатларнинг афғон саҳнасини Хитой ва Россияга нисбатан бир муҳим ҳодиса деб тасвирлади ва мана шу тариқа бу икки давлатни афғон «дастурхони»дан ўз улушини олишга қизиқтирди. «Айнак» мис конидан мис қазиб олиш битими ва Афғонистон шимолидаги нефт конидан нефтни қазиб олиш битими бу масаладаги бир озгина мисоллардир, холос. Рус ширкатлари (рус дипломатик вакиллари орқали) расман ёки норасмий равишда қурилиш лойиҳаларида, жумладан сув ишлари ва энергетика секторида ҳам иштирок этмоқда. Американинг Россия билан Хитойга Афғонистонда бундай битимларни тузишига ва иккаласи ўзларининг баъзи манфаатларига эришишига йўл қўйиб берганидан мақсади бу икки давлатни Америка билан унинг у ердаги мақсадларини амалга оширишда ҳамкорлик қиладиган қилиб қўйишдир ва уларнинг Америкага қарши ишларни қилишига йўл қўймасликдир. Шу билан Америка иккала давлатни ўзининг Афғонистонни босиб олишидан мақсади иккаласини нишонга олиш эмаслиги ҳақида тинчлантирган бўлади.

Афғонистон борасида минтақа давлатлари ёрдамига эришиш Америкага ўз стратегиясини амалга оширишида ва катта сармоя ётқизмасдан ҳам ўз мақсадларига эришишига ёрдам беради. Бу стратегия бошқа давлатларни Америка олам ишларини зўравонлик билан бошқармайди, деб ишонадиган қилиб қўяди. Бу эса уларнинг Қўшма Штатларнинг Афғонистон борасидаги стратегиясига қаршилигини камайтиради.

Ўрта Осиё ва Жанубий Осиё программасига боғлаш аста-секин қизғин тус ола бошлади. Шунинг учун Каспий минтақасидаги Туркманистон охирги кунларда анча фаол бўлиб қолди. Чунки Туркманистондан Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга (Осиё ривожланиш банки маблағи билан) газ қувурларини тортиб бориш, Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистон орқали Покистонга Халқаро банк томонидан маблағ билан таъминланган «KASA-1000» номли лойиҳа билан 1300 мегаваттли электр энергия линиясини тортиб бориш ҳамда Туркманистон билан Афғонистон ўртасида янги темир йўл линиясини ётқизиш программаси, Ўрта Осиё регионал ҳамкорлик программаси (CAREC) ва бошқа бир қанча программалар, буларнинг барчаси бу минтақани муштарак ҳамкорлик сари қайта шакллантириш ва улардаги манфаатларни суғуриб олишдир. Американинг бу программалардан мақсади Ўрта Осиё ва унинг бойликлари устидан ҳукмрон бўлиб олиб, уни ўзининг нуфузи остига киритишдир. Бунда Афғонистон Америка учун ўзининг бу минтақадаги лойиҳаларига эришишида бир муҳим стратегик нуқта бўлади. Шунинг учун масала қуруқ муштарак ҳамкорлик эмас, чунки бу минтақани қайта шакллантириш ва уни мана шу программаларга боғлаб ташлаш муштарак ҳамкорликнинг ўзи учун эмас, балки Америка манфаатларини амалга оширишдир. Демак мақсад шу программалар орқали Туркманистонни ўзига оғдиришдир. Бу Америка эришишга ҳаракат қилаётган энг муҳим ишлардан биридир. Туркманистон Россия учун муҳим газ манбаларидан бири ҳисобланади. Америка Қирғизистон ва Тожикистонни ўзига оғдириб олиш билан бир қаторда нафақат бу мамлакатларни, балки бутун Ўрта Осиё минтақасини рус нуфузи остидан чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Бу мамлакатлар ва бу минтақа устидан Америка нуфузининг ёйилиши Россия учун тақдирни ҳал қилувчи масаладир. Чунки Россия бу минтақани йўқотса бу унинг учун ҳалокатли зарба бўлади. Чунки Россиянинг хорижий нуфуз минтақалари Кавказ минтақаси ва Шарқий Европанинг бир қисми билан қаторда мана шу минтақадир.

Шундан аён бўладики, Американинг Афғонистон борасидаги «тинчлик»ка оид стратегиясининг аниқ регионал кўлами бор. Американинг мақсади бошқа давлатлар томонидан Америка стратегиясига бўладиган салбий аралашувни минимум даражага камайтириш ва шундан кейин ўзининг муваффақиятга эришиши имкониятларини яхшилашдир.

Хотима

1 –  Афғонистонда тинчлик уфқлари шундай бир ишки, уни Қўшма Штатлар меъёрлари ва мақсадлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

2 –  У мақсадлар Толибон ҳаракати билан урушга кирмасдан ҳарбий базалар бўлишини таъминлашдир. Америка ўзининг мақсадларига эришиш учун энг муҳим деб биладиган ишлардан бири Толибон билан тил топишиш ва уни ҳокимиятда шерик қилишга ҳаракат қилишдир. Зеро бусиз Америка барқарор ўрнашиб олишга ва жанг ҳаракатларининг олдини олишга эришолмайди.

3 –  Бетараф, ўзаро рақобатлашувчи кучлар коалициясидан иборат ҳукуматни тузиш орқали мавжуд вазиятни сақлаб қолиш.

«Америка ўзининг Афғонистонда туриши учун тинчлик ва барқарорликка эришишга оид ўзининг қарашини аниқ белгилаб олди. Буни Америка – юқорида кўрсатиб ўтганимиздек – ўтган йили иккала тараф имзолаган стратегик шартномада белгилаб олди. Буни амалга ошириш эса доимий Америка базаларини қуришни, америкалик аскарларнинг юридик дахлсизлигини таъминлашни, Толибон билан тил топишиб уни қўлга ўргатиб олишга ва уни ҳокимиятда шерик қилишга ҳаракат қилишни ёки уни бир оппозицион сиёсий куч сифатида тан олишни ва уни ҳокимиятни ўзаро баҳам кўриш ғоясини қабул қилишга мажбур қилишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам Америка Толибонни сиёсий ўйинга кириш билан авраб, қизиқтирмоқда. Бу билан эса Америка Толибонни тузоққа туширган бўлади. Ўша стратегик шартномада кўппартиявий, демократик бошқарувни барпо қилиш кўрсатилган. Шу мақсадда Толибон учун 2013 йил 17 июнда Қатарда сиёсий идора очилди. Толибон ҳаракати вакили қисқача қилиб бу идора очилишига ундаган сабаблар бешта эканини айтди, улар қуйидагилардир: олам давлатлари билан алоқаларни яхшилаш учун улар билан диалог ва бир-бирини тушунишларни ўрнатиш, Афғонистонда Исломий давлатни қуриш учун тинчлик процессини қўллаб-қувватлаш, шарт-шароитларга қараб афғон тарафлар билан учрашувлар ўтказиш, БМТ ва бошқалар каби расмий ва норасмий халқаро муассасалар билан алоқа ўрнатиш, сиёсий тусдаги баёнотларни чиқариш ва уларни оламдаги ахборот воситалари орқали тарқатиш (ал-Жазира 17 июн 2013 йил). Бу нуқталар орқали кўриниб турибдики, Толибон Афғонистондаги режим ва унинг ортидаги Америка билан тил топишишга яқинлашмоқда ёки унда тинчлик сиёсий процессига кириб, ҳозирги афғон режими доирасида сиёсий иш олиб бориш истаги бор. Агар бу амалга ошиб Толибон шу сиёсий процессга кирадиган бўлса бу иш Америка учун катта муваффақият ҳисобланади, чунки у бу билан ўзининг Афғонистондаги нуфузини сақлаб қолган бўлади. Рейтер 2013 йил 17 июнда америкалик масъуллар айтган ушбу сўзларни келтирди: «Қўшма Штатлар келгуси ҳафтада Давҳадаги сўзлашувларда Толибон билан учрашув ўтказади, бундан мақсад Афғонистонда тинчликка эришишдир». Лекин бу масъуллар бу процесс узоққа чўзилиши кўпроқ эҳтимол эканини кўрсатиб ўтишди. Рейтер уларнинг қуйидаги сўзларини ҳам келтирди: «Қўшма Штатлар Толибоннинг ал-Қоида ташкилоти билан алоқаларини узишини, зўравонликни тўхтатишини, Афғонистон конституциясини, жумладан ундаги аёл ва этник озчиликлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга оид моддаларни қабул қилишини қаттиқ туриб талаб қилади».

Бинобарин демак Афғонистонда доимий тинчлик ва барқарорликка оид муштарак тасаввур бу мамлакат тарихидаги охирги 300 йил давомида бўлганидек бир қуруқ орзу бўлиб қолаверади. Модомики бу минтақада туб геосиёсий-геостратегик ўзгариш бўлмас экан бу қуруқ орзу бўлиб қолаверади. Туб ўзгариш бу юртнинг турли қисмларини унинг ҳозирги чегараларидан ташқаридаги минтақалар билан ором берадиган тарзда боғлай олади. Қаршилик ҳаракатини давом эттириш, Толибоннинг ҳокимиятда ва сиёсий процессда иштирок этишни қабул қилмай бу бошқарув режимини қулатишга қаттиқ туриб ҳаракат қилавериши, Америка кучларининг туришини рад этиши ҳамда афғон халқида босқинчи Американинг туришига ва мавжуд бошқарув режимига қарши раъйи омни кучайтиришга ҳаракат қилиш, буларни амалга ошириш учун ва халққа етакчилик қилиб унинг онгини тўғри сиёсий онгга айлантиришга ҳаракат қилиш учун, Афғонистонда бўлаётган ишларни Покистондаги вазиятни тубдан ўзгартириш учун олиб борилаётган иш билан боғлаш учун бир мабдаий исломий сиёсий ҳаракатнинг мавжуд бўлиши, буларнинг барчаси Американинг Афғонистон борасидаги лойиҳасини барбод қилиш ва унинг стратегик ҳамда хавфсизлик режаларини чиппакка чиқариш учун зарур бўлган энг муҳим ишлардандир.

Афғонистон вилояти

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here