Россия АҚШни айблади

505
0

images (3)

Мухолиф гуруҳлар Москвада “Биз ва Сизнинг Озодлигингиз учун”, деб номланган норозилик акцияси ўтказишга тайёргарлик кўраётган бирвақтда Россия президенти мухолиф фаолларини қўллаб-қувватлаш ва Россиянинг ички ишларига аралашишда АҚШни айблади.

Владимир Путин Russia Today телеканали билан суҳбатда Оқ Уй масъулларига қарата Россия дипломатик аппарати “Уолл Стрит”ни эгаллаш ҳаракати билан ҳамкорлик қилмаслигини билдирди. У АҚШнинг дипломатик аппарати Россия мухолифлари билан тўғридан тўғри алоқада эканлигини ва уларни қўллаб-қувватлаётганини иддао қилди.

Россия президенти АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг Россиядаги мухолиф фаолларни қўллаб-қувватлашини танқид қилиб, дипломатик аппаратнинг вазифаси ўлкалар ички ишларига аралашиш эмас, балки давлатлар ўртасида алоқа ўрнатиш эканлигини эслатиб ўтди.

– Дипломатлар ички сиёсий ишларга ғарқ бўлиб кетиш билан эмас, давлатлар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш билан шуғулланишлари керак, – деди Владимир Путин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here