Россиянинг “Лукойл”, Хитойнинг “СNPC” ва Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтегаз” компаниялари Бухоро вилоятидаги газ конденцати конларини ўзлаштиришда иштирок этади. “Лукойл”, “СNPC” ва “Ўзбекнефтегаз” май ойи якунига ?адар Бухоро Хива минтақасидаги қоракўл инвестициявий блогида жойлашган “Хожасайёд”, “Хожадавлат” ва “Шарқий олот” газ конларини ўзлаштириш ҳақида келишув имзолашлари кутилмоқда. Уч компания иштирокида техник гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, май ойи якунигача лойиҳанинг техник иқтисодий асослантирилишини тайёрлаш режалаштирилган.
Эслатма: 2012 йил июн ойида Хитой “СNPC” компаниясининг нефт-газ ўзлаштириш ва қидурув ўтказиш Хитой миллий корпарацияси ва Ўзбекстоннинг “Ўзбекнефтегаз” компанияси ?оракўл инвестициявий минтақасида лойиҳа қиймати 650 млн. доллар ва йиллик 1.5 млрд кубометр газ қазиб чиқаришга қодир қўшма корхона ташкил этиш ҳақида келишувни имзолаган эдилар.
Айн дамда 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли томонидан истеъмол қилинаётган табиий газ учун янги тарифлар кучга кирши хабар қилинмоқда. Табиий газнинг янги тарифлари молия вазирлиги томонидан 15 март куни тасдиқланганлиги «Газета.uz» томонидан хабар қилинди. Тарифлар реестри «Ўзбекнефтегаз» компанияси сайтига жойлаштирилган.
Келаси ойдан эътиборан, табиий газнинг 1 кубометри,ҳозирги 122,85 сўмдан 139,8 сўмгача ёки 14 фоизгача қимматлашади. ҳисоблагич бўлмаган хонадонларда, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун фойдаланиладиган 10 кубометр газ 2418,55 сўмга баҳоланади. Иситиш тизими учун фойдаланиладиган табиий газнинг 10 кубометри эса 985,6 сўмдан 1121,6 сўмгача ?имматлашади.
Туркистон:
Мусулмонларнинг Газ, нефт ва шунга ўхшаш ?азилма бойликларини талон-торож қилиш кофирларнинг асосий ғояларидан бири эканлигига ҳеч кимга сир эмас.
Аслида бу нарсалар умматнинг умумий бойликлари ҳисобланиб, уни бирор шахс ҳам, ёки давлат ҳам ўзиники қилиб олиши ёки бошқа давлатларга арзон гаровга сотиб юбориши мумкин эмас. Аммо ҳозирги даврга келиб умумий бойликларга ҳокимиятни эгаллаб турган гуруҳ давлат номидан уларга эгалик қилиб, ўзи хохлагандай ишлатмоқда. Бу бойликлардан жамиятга ҳеч бир наф тегмайди.
Ерларимиз Нефт ва газга бой бўла туриб, у халқа тўлиқ етказиб берилмайди, ҳатто қишнинг совуқ кунларида ҳам тўхтовсиз ўчирилади. Одамлар, айниқса ёш болалар ва қариялар совуқдан зор қахшаб, шам ҳидлаб яшашга, бу ҳам етмагандек, бундан бу ёғига ўзидан чиқадиган газга янада кўпроқ пул тўлаб яшашга мажбур. Бу эса худди саҳрода елкасида сув юкланган бўла туриб, ташналикдан ўлар ҳолатга келган туянинг аҳволига ўхшайди. Агар кимдир норозилигини изҳор қилса демак у хал қманфаатларини кўра олмайдиган халқ душманига айланади.
Абдурахмон: