ҲАДИСИ ШАРИФ СУҲБАТИДА

457
0

images (14)

Анас ибн молик ривоят қиладики, Расулуллоҳ  САВ ( бундай дедилар: “Кимнинг ташвиши охират бўлса, Аллоҳ унинг қалбини бой беҳожат қилиб қўяди, ишларини жамул-жам қилиб беради, дунё бўйсундирилган ҳолда унга келаверади. Кимнинг ташвиши дунё бўлса, Аллоҳ унинг кўзларига фақат қашшоқликни кўрсатиб қўяди, ишларини тарқоқ қилиб қўяди ва дунёдан унга ўлчанганидан бошқаси келмайди”.  Бу ҳадис “Туҳфатул Аҳвазий”да “Жомиут Термизий” шарҳи билан келган. ҳадисдаги “” дегани – мақсади, нияти, деганидир. “Мушкот”да “” Кимнинг нияти охиратни талаб қилиш бўлса”, дейилган. “” Аллоҳ унинг қалбини бойбеҳожат қилиб қўяди”, дегани – токи кўп нарсани талаб қилиб қийналмасин учун берилганига қаноатланган қилиб қўяди, деганни англатади. “” ишларини жамулжам қилиб беради”, дегани – унинг ўзи ҳам сезмайдиган тарзда сабабларини муҳайё қилиш билан тарқоқ ишларини йиғиб, хотирини жам қилиб қўяди, деганни англатади. “” дунё унга келаверади”, дегани дунёдан унга ўлчаниб, тақсимлангани келади, деганни англатади.”” дунё бўйсундирилган ҳолда”, дегани – дунё унга ҳақир ҳолда, бўйсундирилиб берилади, уни талаб қилишда кўп сай- ҳаракатга муҳтож бўлмайди, балки дунёнинг ва дунёпарастларнинг ихтиёрисиз, дунё унга осон ва қулай ҳолда келаверади, демакдир. “” Кимнинг ташвиши дунё бўлса”, дегани “Мушкот”да “” Кимнинг нияти охиратни талаб қилиш бўлса”, деб келган. “” Аллоҳ унинг кўзларига фақат қашшоқликни кўрсатиб қўяди”, дегани – бир нарсани пайдо қилишга бўлган муҳтожликни унинг кўз ўнгида худди бахтсиз нарсага ўхшатиб қўяди, деганидир. “” ишларини тарқоқ қилиб қўяди”, дегани – жамулжам ишларини тарқоққа айлантириб қўяди, деганидир. “” ва дунёдан унга ўлчанганидан бошқаси келмайди”, дегани – дунё унга мажбур қилинган ҳолда берилади, демакдир. Яъни унинг ва дўстларининг ихтиёрларига қарамай, дунёдаги талаб қилган нарса унга келмайди. Имом Ибн Қойюм раҳимаҳуллоҳ бундай дедилар: “Агар банда Аллоҳдан ўзга ташвиши йўқ ҳолда ётса ва турса, Аллоҳ Субҳанаҳу унинг елкасидаги барча ?ожатларидан фориқ қилади ҳамда уни ташвишлантираётган нарсалардан халос қилади. Ўзига муҳаббат қилсин учун қалбини, Ўзига итоат қилсин учун тили ва аъзоларини холи қилиб қўяди. Агар у дунё ташвиши билан ётиб-турса, Аллоҳ унинг елкасига дунё ташвишларини, ғамларини, оғирликларини юклаб қўйиб, ўзи билан ўзини овора қилиб қўйди”. Дарҳақиқат, инсонлар Аллоҳ Азза ва Жаллага тоат-ибодат қилиш ўрнига дунёга муҳаббат қўйиб, у билан машғул бўлиб қолган едилар. Шунда биринкетин қатор ояти карималар ва ҳадиси шарифлар келди, жумладан, бугун зикр қилганимиз ҳадиси шариф ҳам келди. Мақсад, унутган нарсаларимизни ёдимизга солиш, ичимизда ундовчи қувватни пайдо қилиб, қалбимизни хотиржам қилиш ҳамда бизни дунёни ташлаш томон, шунингдек, бизни Аллоҳнинг даргоҳидаги бу дунё розилиги ва охират неъматини умид қилиб, дунёда зоҳид бўлиш томон етаклашдир. Сўзимизни Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи ила тамомлаймиз: “Инсонларга аёллар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, қимматбаҳо отлар, чорва ва екин-тикинлардан иборат шаҳватларга муҳаббат қилиш зийнатланди. Бу нарсалар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида еса енг гўзал қайтар жой бор” [Оли Имрон, 14].

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here