Ўзбекстонда 6.5 млн. долларлик лойиҳа амалга оширилади

539
0

энергетика

 

 

 

 

 

Ўзбекистон энергетика соҳасида 2015 йилгача жами қиймати $6,5 млрд.га тенг бўлган 48 та энергетика лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси раиси ўринбосари Рўзигул Раимов матбуот анжуманида маълум қилди.

Булар 3 миллиард 124 миллион долларга тенг лойиҳалар бўлиб, улардан 12 таси иссиқлик энергетикасига оид лойиҳалардир. Шунингдек, 444 миллион долларлик 10 та гидроэнергетика соҳасидаги ва 1 миллиард 849 миллион долларга тенг электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш соҳасидаги 14та сармоявий лойи?алар, яна жами қиймати 875 миллион долларлик 12 та лойиҳа бошқа энергетика соқаларида амалга оширилади, дея таъкидлади Райимов.

Аммо шунча лойиҳа амалга оширилишига қарамай, «Ўзбекэнерго» компаниясининг маълум қилишича, 1 апрелдан эътиборан электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун тарифлар қимматлашади.

«Газета.uz»нинг саҳифасининг ёзишича, ҳозиргисидан 7,4 фоизга қимматроқ бўлган янги нархлар 15 март куни Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

«Ўзбекэнерго» сайтида эълон қилинган тарифлар реестрига кўра, аҳолига етказиб бериладиган электр энергиясининг 1 кВт/соати 104,4 сўмдан 112,2 сўмгача, электр плиталар билан жиҳозланган турар жой аҳолиси учун эса 52,2 сўмдан 56,1 сўмгача қимматлашади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here