Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қирғизистондаги сиёсий воқелик
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Сообщение Қирғизистондаги сиёсий воқелик
        August 23, 2018, 10:30
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Қирғизистондаги сиёсий воқеликда Жээнбековлар оиласи хоҳлаган одамни ишдан оляпти, хоҳлаганини ишга қўйяпти. Қирғизистон диктатурага қараб кетяптими ёки бу ишларни оқибати яна бир давлат тўнтаришига олиб борадими? Аллоҳ ажрингларни берсин, Амин.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 676
Permalink
Сообщение Св: Қирғизистондаги сиёсий воқелик
        August 23, 2018, 10:31
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Қирғизистонда бир неча маротаба хокимият алмашгани билан бошқарув системаси ва сиёсий доира алмашгани йўқ. Шунинг учун ҳар қандай ҳатто тўғри ният билан келган етакчи гуруҳ ҳам охир оқибат Атамбаев юрган йўлдан уришга мажбур бўлиб қолади. Чунки сиёсий доира шу тафаккур билан иш юритади, яъни, қирғиз сиёсий менталитети миллатчилик ва уруғчиликка асосланган.

Бу менталитет ҳар қандай президент, ҳатто у хоҳламаса ҳам унинг яқинлари, уруғи ва оиласи билан тахт ворислари сингари муомила қилаверади. Шунинг учун Қирғизистон оламий системанинг тазийқи, бузуқ ички бошқарув системаси, фуқаролари ва сиёсий доиранинг бузуқ тафаккуридан холис бўлмас экан, ундан коррупцияни йўқолиши, фаровонлик эркинлик каби яхшиликлардан фақат сиёсий кўр одамларгина умид қилишлари мумкин. Қирғизистонга ҳатто Текебаевни олиб келиб қўйса ҳам худди шу йўл билан иш олиб боради. Чунки мухолиф кучлар ҳокимиятни орқасидан доимий кузатиб, унинг ҳар бир хатосидан фуқароларни кўтариш пайида туради.

Бу оламий куфр системаси карвонида хато қилмай иш олиб бориш мумкин эмас. Ўз ресурсларидан ўзи хоҳлагандек фойдаланиб, хом ашёларини ўзи қайта ишлаш имкониятлари йўқ!
Шунинг учун етакчи гуруҳ янги ҳокимият алмашувидан қўрқиб, ҳар бир минтақа бошқарув тармоқларига ўзига вафодор одамларни қўйишга мажбур бўлади. Бироқ, бу ишончли одамлар ҳамиша ҳам ўз ўринларига лойиқ бўлмайди.

Ҳозир президент ўз укаларига шу хавфсизликни таминлаш ишини махфий топшириб берди. Улар худди Атамбаев, аввалроқ Бакиев қилгани каби вафодор кадрлар излаб топиб, алмаштириб боришяпти. Кузда янги давлат тўнтариши бўлиш ёки бўлмаслиги эса халқаро сиёсатдаги Жээнбековнинг позициясига боғлиқ. Чунки ҳар қандай зулм агар халқаро сиёсат томонидан жунбушга келтирилмаса, ўз ўзидан халқ қўзғалмайди. Фақат инқилобий мабдаий қўзғолон бундан мустасно.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.038 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш