Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Прагматик фикр қандай бўлади?
Mux
Про
Св-Жв: 206
Permalink
Сообщение Прагматик фикр қандай бўлади?
        December 25, 2017, 03:49
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматулоҳи ва барокатуҳ.

Яхшимисиз биродар.

Ал-Ваъйни бир сонида прагматик фикр мусулмонлар онгига кириб келди деган жумла ўқидим. Прагматик фикр қандай бўлади, тушунтириб бера оласизми?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 560
Permalink
Сообщение Св: Прагматик фикр қандай бўлади?
        December 25, 2017, 03:55
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳаётда ғолиб бўлган сиёсатни ҳақиқат ва тўғри деб баён қилиш учун билдирилган фикрлар – прагматик фикр деб айтилади. Яъни ғолиб бўлиб турган сиёсий қарорларни тўғри иш, айнан ҳақиқат деб бошқаларга уқтириш прагматик фикр бўлади. Бундай фикрлаш тури Америкада 1878 йиллари юзага чиққан. Бундай фикрлаш инсонни вокеълик асосида фикрлайдиган вокепараст, ғолиб томоннинг манфаатларига қараб иккиюзлик қиладиган лаганбардон хақир кимса қилиб қўяди.

Аслида, ҳар бир иш, воқеа-ҳодиса ёки нарсалар учун аниқ исломий фикрлар бор, у Қуръон ва ҳадисларда нозил бўлган. Уларни саҳиҳ иштиҳод орқали билиб оламиз. Унга қарши бўлган фикр - ҳар қанча манфаатли бўлса ҳам, сиёсий майдонда ғолиб бўлган, инсонлар ҳавас билан қараётган фикр бўлса ҳам - нотўғри бўлади. Масалан; исломий ўлкани сунъий чегаралар билан 50 дан ортиқроқ мамлакатларга бўлиб юбориш ҳаром, ҳатто тўла Ислом билан ҳукм юритадиган қилиб иккига бўлиниши ҳам ҳаром, Абу Саид Худрий Расулуллоҳ(с.а.в)нинг:

«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»

«Агар икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар», деганларини ривоят қилган. (Муслим ривояти).

Лекин исломий оламни парчалаб ташлашдаги Сайкс-Пико(1916) келишими асосидаги бу каби соҳта – хозирда ҳамма тан олиб турган, унга қарши гапириш жиннилик бўлган - чегараларни тан олиш, ўша асосида тўсиқлар қўйиб, ўзаро талашиш, жанжалашиш ҳаром. Исломий ўлкаларни парчалаш учун мустамлакачи кофирлар томонидан ишлаб чиқилган бундай сунъий чегараларни сақлаб қолиш учун уринишлар, ҳатто уни тан олиш ҳам ҳаром. Мусулмонларнинг давлати, худди ўтмишда бўлганидек, битта бўлиши вожиб. “Арабий ва Исломий” ёки “Ўзбекистонлик–Қирғизистонлик” дегандек атамалар асосида бир-бирларига душманлардек, ҳатто икки давлат фуқароларидек муносабатда бўлган ҳар-бир киши Аллоҳ Таолонинг фармонига қарши, мустамлакачининг гапини қабул қилган бўлади:

– „(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз ҳақиқатда бир Умматдир (яъни Исломийдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!“. [21:92]

Шу сунъий чегараларни тан олиб билдирилган ҳар қандай фикр ҳаром бўлиб, ўша фикр асосида ҳакимият олиб бораётган сиёсатни; чегаралардан ўтишдаги баъзи бир енгилликларни эътиборга олиб; “шу қарорлар жуда тўғри сиёсат бўлди” деб кўрсатишга қаратилган фикрлар прагматик фикрлар бўлади. Чунки шариат, бу чегараларни тан олишни ҳаром деб билади.

Шундай фикрлар ҳозирда жуда авжига чиқди. Масалан, АҚШга малайлик қилаётган ҳукуматлар у олиб бораётган ҳар қандай қарорларини, дунёда қилаётган ваҳшийликларини, айниқса Сурияда олиб бораётган жирканч сиёсатини, сиёсий майдонда босган қадамини тўғри деб баён қилишлари прагматик фикрлардир.

Бундай фикрлаш мусулмонларга ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Шунинг учун раҳбарларнинг ҳато ишлари ҳам, ҳатто имом-домлаларнинг ношаръий фатволарини ҳам тўғри деб талқин қилиниши прагматик фикрнинг таъсиридандир.

Ислом тарихида халифалар хато қарорларини бекор қилиб, Уммат олдида узр сўраганликлари ва хатосини тўғрилаш учун ҳаракат қилинганига жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Масалан: тарихда “Мовароаннаҳр” деб танилган Ўрта Осиё ўлкаларига мужоҳидлар қиришида ҳам шариат ҳукмларига зид равишда қириб келганликлари халифага маълум бўлгач, бу ўлкаларни ташлаб чиқиб кетишга қарор қабул қилган ва ғолиб томоннинг бундай карори бизнинг аждодларимизга жуда кучли таъсир қилган ва мужоҳидлар олиб келган Ислом ҳақиқий неъмат эканини қалбдан хис қилишиб, ўз иҳтиёрлари билан Исломни қабул қилганликлари ҳақида ривоятлар бор.

Ёки бир аёл Умар(р.а)нинг маҳрларни тўрт юз дирҳамдан оширишдан одамларни қайтарганини инкор қилиб: «Бу сенинг ҳаққинг эмас, эй Умар, Аллоҳ Субҳонаҳунинг:

وَءَاتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنطَارًا فَلاَ تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئًا

– „... аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар!“, [4:20]

деганини эшитмаганмисан?», деди. Шунда Умар: «Аёл тўғри топди, Умар хато қилди», деди.

Анас(р.а)дан ривоят қилинишича, мисрлик бир киши Умар ибн Хаттоб(р.а)нинг олдига бориб, шундай деди: «Эй амирул-мўминин сиздан биров зулмдан паноҳ сўраса, паноҳ берасизми? Мен Амр ибн Оснинг ўғли билан мусобақа ўйнаб, уни ютган эдим, мени қамчи билан уриб, мен улуғларнинг ўғли бўламан, деди». Шунда Умар(р.а) Амрнинг ўғли билан бирга келишини буюриб, хат юборди. Улар келишди. Умар(р.а): «Мисрлик қани?», деб сўради. У келгач, қамчини олиб, «Сен ҳам ур», деди. У қамчи билан урар, Умар(р.а) эса, «улуғларнинг ўғлини ур», дерди. Анас айтадики, Аллоҳга қасамки, у урар, бизга эса унинг уриши ёқарди, уришни бас қилавермагач, тўхтатсайди, деб қолдик. Кейин Умар мисрликка, Амрнинг калбошига ҳам қамчи сол, деган эди, у, эй амирул-мўминин, мени унинг ўғли урган эди, ундан қасосимни олдим, деди. Шунда Умар(р.а) Амрга: «Оналаридан ҳур туғилган одамларни қачондан буён сизлар қул қилиб ола қолдинглар?», деди. Амр: «Эй амирул-мўминин, мен билмай қолибман, менга хабар беришмаганди», деди.

Умар ибн Хаттоб қозиси Шурайҳга Аллоҳнинг Китобига қарашни тавсия қилиб шундай дедилар: «Сени нуфузли кишилар Қуръондан буриб қўймасин». Шунинг учун даъватни ёювчилар бирор мухлис тарафидан Исломга зид айтилган сўздан ёки даъватни эъзозловчи киши фойдали деган ҳужжат билан билдирган Исломга зид раъйлардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Бундай ишлардан эҳтиёт бўлсинлар ва ҳеч кимга бундай иш қилиш имконини бермасинлар. Ўткир танқид, хатоларни очиб ташлаш ва барча вазиятлар Ислом талаб қилаётган қолипга ўтиши зарурлигини таъкидлаш сиёсий кураш ҳисобланади.

Бу ўринда ақл асосида эмас, шариат асосида иш кўрилиши керак, масала иймон ёки куфр, ҳақ ёки ботил, ҳаром ёки ҳалол, тўғри ёки хато масаласи эканини, улар ўртасидаги ўртача ечим(муросага келиштириш) масаласи эмаслигини баён қилиб бериш лозим. Демак куфр, ботил, ҳаром, хато йўқ қилиниши, иймон, ҳақ, ҳалол ва тўғри эса боқий қолиши лозим.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.03 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш