Асад сурияликларни ватанга қайтишга чақирди

289
0

Асад сурияликларни ватанга қайтишга чақирди

Сурияда бўлиб ўтган “сайлов”да 95 фоиз овоз билан ғалаба қозонган Башар Асад Қуръон ва конституцияга қасамёд қилиб, президентлик вазифасини бошлади. Вазирлар,  ишбилармонлар,  академиклар,  журналистлар ва сиёсий партиялар раҳбарлари иштирок этган қасамёд маросимида Асад хориждаги сурияликларни ватангақайтишга чақирди.

“Ёлғонларга алданиб, ватаннинг ва давлатнинг қулаши учун ҳисса қўшган ҳар бир кишини мамлакат бағрига қайтишга чақираман. Биз сизларнинг ҳар бирингизга мамлакатимизнинг душманлари тарафидан ўз халқингизга қарши эксплуатация қилинганингизни ва сизни алдаб қўйган инқилоб — бу бир хом хаёл эканлигини айтиб келмоқдамиз”, деди Асад.

Изоҳ: АҚШ Сурияда Асаднинг ўрнини босадиган маъқул шахс топа олмагач, Асаднинг ўзини қолдиришга қарор қилди. Сўнги пайтларда АҚШ расмийлари Асадни йўқ қилиш режаси йўқлиги ҳақида бир неча марта баёнот беришди. Масалан, МРБнинг собик раҳбари генерал Майкл Ҳайден ҳар бир иш ўз маромида кетиши учун мавжуд вариантлар ичида энг афзал ечим Башар Асаднинг ўз ўрнида қолиши эканлигини қайд этган бўлса, АҚШнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри Анқарадаги музокаралардан сўнг Оқ уй маъмуриятининг расмий позицияси Асад режимини ўзгартириш ниятида эмаслигини таъкидлади.

Байден даврига келиб бу жараён бироз жадаллаша бошлади. АҚШнинг биргина ишорасини интизорлик билан кутиб турган Саудия қироли Асад режими билан муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш учун дарҳол биринчи қадамни ташлади. Газеталарнинг ёзишича, ўтган май ойида Саудия делегацияси Дамашққа бориб, Асад билан учрашган ва Дамашқда Саудия Арабистони элчихонасини очишга келишиб олган.

Асадни террорчи деб келган Туркия ҳукумати ҳам 180 даражага ўзгариб, Сурия режими билан муносабатларни қайта тиклаш ҳақида гап очса ажабланмаса ҳам бўлаверади. Шундоқ ҳам “Адолат ва тараққиёт партияси”нинг раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг ёрдамчиси Мустафо Шеннинг “Эртага Сурия билан алоқалар албатта яхшиланади. Чунки биз нафақат қўшнимиз, балки биродарлармиз. Турк миллати ва Сурия халқи биродардирлар. Ушбу икки ака-ука вақти-вақти билан муаммоларга дуч келиши мумкин”, деган гаплари Туркия-Сурия ўртасидаги муносабатлар қайта тикланишининг биринчи қадамлари сифатида баҳоланмоқда.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, ҳар бир давлат ички ва ташқи сиёсатида мустақил бўлиши учун ўз мафкурасига эга бўлиши ва давлат шу мафкурага асосланиб бошқарилиши лозим. Ҳозирги пайтда Исломий ўлкаларнинг ҳеч бири – гарчи аҳолиси мусулмон бўлса ҳам – Исломий мафкурага асосланиб ҳукм юритиладиган давлатлар эмас. Шунинг учун бу давлатлар у ёки бу етакчи давлатга қарам давлатлар ҳисобланади. Масалан Туркия президенти Эрдоған Миср президенти Сисини бир неча марта “Қотил”, деб атаган эди, бугун эса у билан ҳамкорлик қилишини маълум қилмоқда. Чунки Америка шуни хоҳлаяпти. Модомийки Исломий мафкурани ўзига асос қилиб, давлат шу мафкура асосида бошқарилмас экан, Сурия масаласида ҳам худди шундай йўл тутишга мажбурдир.

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here