Одамлар нима учун вакцинага ишонмаяпти

551
0

Одамлар нима учун вакцинага ишонмаяпти

 АҚШ президенти Жо Байден 16-июл куни ижтимоий тармоқларни вакцина бўйича ёлғон маълумотлар тарқатаётганда айблаб: “Улар одамларни ўлдиришмоқда. Пандемия ҳозир фақат вакцина олмаганлар орасида тарқалмоқда”, – деди.

 Дунё аҳолисининг аксар қисми бу сўзга ишонгани йўқ, аксинча, бу вакцинага қаршиликни кучайтирди. Бироқ, дунё бўйлаб вакцинация бир маромда давом этмоқда…

 Ушбу маълумот далолат қилганидек, ҳатто дунёдаги биринчи давлат Америка чиқарган вакциналарга унинг ўз фуқаролари ҳам ишонишмаяпти. Вакцинацияга ишонмаслик бутун дунёда Америкага қараганда анча юқори. Бу ишончсизлик қаердан пайдо бўлди? 

 Гап шундаки, дунё аҳолиси капиталист-глобалистларнинг ёлғонларидан тўйиб бўлди. Капитализмдаги ўлчов фақат “фойда” бўлгани сабабли капиталистлар ўз манфаатлари йўлида ҳар қандай тубан ишлардан ҳазар қилишмайди. Бироқ, буни ёпадиган бир ёки минг қават пардаси бўлади, кенг жамоатчилик уларнинг бундай ёмонликларини англаб етмайди. Кейин тушунганида эса кеч бўлади, алданганини кеч билишади. Ўз вақтида сезганлар ҳам капитализмга альтернатив тузумни билмагани сабабли бу “ўргамчак тўрида” ўралашиб юраверишади. Агар капиталистлар бирор инсонпарвар иш қилишмоқчи бўлса, бунинг ортидан ўзларига фойда келсагина қилишади. Аммо шунда ҳам алдаб, бу ишларини гуманизм деб аташади. Лекин одамлар бу ёлғонларни кеч бўлса ҳам англаб етиб, охир-оқибат уларнинг капиталистларга нисбатан бирор ишончи қолмади.

 Бу капиталистик державаларнинг ўз фуқароларига нисбатан шундай. Мустамлакаси остидаги давлатларда ушбу мустамлакачи капиталистларга фақат уларнинг малайлари ишонмаса, оддий халқ ҳеч қачон ишонмаган. Чунки улар қирғин қилиб босиб олишади, бироқ, сизларга фаровон ҳаёт олиб келдик дейишади. Бойликларимизни талон-тарож, аҳолини қул қилаётиб сизлари боқиб келяпмиз дейишади…

 Мана шулар сабабли дунё халқининг аксари бу капиталистлар чиқарган вакциналарга ишонмаяпти ва вакцинацияга нисбатан ишончсизлик, аввалги устма-уст қурилган ишончсизлик биноси устига қўшилган яна бир қават бўлмоқда. Чунки бу соҳада ҳали ҳам одамларни хавотирга соладиган кўплаб саволлар мавжуд ва одамлар ҳали уларга ишончли жавоб олишганича йўқ.

 Масалан:

– Мустамлакачилар ковидга қарши вакциналарни ишлаб чиқиб, уларни сотиш бўйича рақобатлашаётган бир вақтда, нима учун ковидга қарши дори топишда илгарилаш йўқ?

– Касал бўлиб соғайган одамлардаги антитаначалар яна касалланишни олдини олишга қодир бўлмаса, вакцинадан кейин пайдо бўлган антитаначалар қандай қилиб касалликни тўса олади? Баъзи ташвиқотчилар бунга “вакцина олгандан кейин касаллик енгил ўтади, ўлим ҳолатларини камайтиради” дейишмоқда. Бироқ, бу борада яна қатор саволлар туғилади: Қандай қилиб, қонимизни сўраётган капиталист-мустамлакачилар бизнинг енгил касал бўлишимизни истаб қолишди экан? Турли хил пардалар остида дунё бўйлаб аҳоли сонини озайтиришни кўзлаётган бу капиталист-глобалистлар қандай қилиб ўлимни озайтиришни ўйлаб қолишдикин? Бу ўринда фақат битта “яхши” гумон қилиш мумкин: ушуб касалликнинг оғир оқибатлари капиталистларнинг ўзларига етиб боришидан қўрқиб, чиндан ҳам унга қарши курашиш зарурлигини англаб етган бўлишлари мумкин… Аммо кўпчилик бунга ишонмаяпти.

 Бундай ишончсизликларга нисбатан вакцина ишлаб чиққан капиталистларнинг тарғибот машинаси узлуксиз ишламоқда. Улар ўлим ҳолатлари вакцина олмаганлар орасида кўп бўлмоқда деб аюҳаннос солишмоқда. Бироқ, бунга жамоатчиликни ишонтириб юбориш мумкин эмас. Чунки, капиталистлар ахборот воситалари орқали аҳолини манипуляция қилишини одамлар ҳам билиб бўлишган. Масалан, ҳокимиятни эгаллаб олган капиталист сиёсатчилар ўлим статистикасини истаганда кўпайтириб, истаганда камайтириши ҳеч кимга сир эмас. Агар ковиддан ўлимни кўпайтиришга келишишса бошқа касалликдан ўлганлар ҳам шу статистикага қўшилади, агар камайтиригиси келса ковиддан ўлганларни бошқа ўлганлар ҳисобига қўшиб қўйишади, чунки “икки жилов, бир чилвир” уларнинг қўлида.

 Бу империалист-капиталистлар бизнинг устимизга ўзларига сўзсиз итоат қиладиган малайларни ҳоким қилиб қўйишади. Бу малайлар бошқа барча ишларида малайлик қилганлари каби вакцина бўйича ҳам астойдил малайлик қилишмоқда. Улар ўз хожаларидан келган вакциналарни лабораторияларда текшириб, фойда-зиённини аниқлаш  борасида бош қотириб, чора кўра олишмайди. Уларнинг вазифаси – хўжайинларининг вакциналарини сотиб олиш ва аҳолини эмлатиш. Агар халқ қаршилик қилса уларни мажбурлаб эмлаш. Ҳар бир фуқаро иҳтиёрли дегани бўлмаган гап. Масалан, Қирғизистон ҳукумати Хитойдан 1 миллион 100 минг вакцина сотиб олди (эътибор беринг, бунда ҳеч ким одамлар истагини ҳисобга олгани йўқ). Агар одамлар олмаймиз деса уни ташлаб юборадими. Хитой эса Қирғизистон билан муносабатлар тўлиқ йўлга қўйилиши учун аҳолининг 70% эмланишини талаб қилмоқда.

 Шундай қилиб, одамларда ишончсизлик, ҳукуматларда реклама кучайиб бормоқда. Байден вакцина олгани реклама қилинмоқда. Аммо, халқ бунга ҳам ишонмайди. Масалан, Путин ёки Си Цзиньпин Қирғизистонга келиб, мамлакатга олиб келинган вакциналарни ҳаммасини териб қўйиб, оддий одамлар орасидан бир киши танлаган вакцинани олгани йўқ. У ҳам ҳудди биз олаётгандек вакцина олганини қаердан биламиз? Шунингдек, президент ёки бош вазиримиз қандай вакцина олганини қаёқдан биламиз? Аҳолида мана шундай шубҳа-гумонлар устунлик қилмоқда.

 Мустамлакачиларга малай ҳокимларимиз бизни олдаб келгани кундек равшан. Ҳозир ҳам алдаётгани аниқ кўриниб турипти. Масалан, экспертларнинг айтишича, ковидларни рўйхатга олиш ва ўлим кўрсаткичлари Тожикистонда 100 баробар, Ўзбекистонда 30 баробар камайтириб кўрсатилган. Тожикистон ҳукумати ковиддан одамлар қурбон бўлаётганида бизда вирус йўқ деган эди. Энди бўлса 18 ёшдан ошган аҳолини вакцина олишини мажбурий қилиб қўйди.

 Аслида, вакцина олиш шариатда даволаниш жумласидан бўлиб, уни олиш мубоҳ. Яъни, ҳар кимнинг ўз иҳтиёрида. Бироқ, ишончдан чиқиб қолган империалист-глобалистлар ишлаб чиқарган ва уларнинг малайлари тиқиштираётган вакциналар одамларда кўплаб шубҳа-гумонлар пайдо қилмоқда. Шунинг учун уларни олишга ошкора ёки маҳфий, куч ёки алдов йўли билан мажбурлаш ҳаром.

Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here