Ўзбекистон миллий банки ва Хитой тараққиёт банки 309 миллион долларлик шартнома тузди

196
0

Ўзбекистон миллий банки ва Хитой тараққиёт банки 309 миллион долларлик шартнома тузди

 Хабар қилинишича, Хитой Давлат Тараққиёт Банки (ХДТБ) ҳамкорлик йиллари давомида бир неча маротаба кредит линияларини тақдим этди, улар орқали Миллий банк 460 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирди, шу жумладан, умумий қиймати 655 млн. АҚШ доллари бўлган 6 кредит линиялари ўзлаштирилди.

 Ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йил 26 августда Ўзбекистон-Хитой халқаро ҳамкорлик комиссиясининг 5 йиғилиши доирасида Миллий банк ва ХДТБ ўртасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг самолет паркини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича 309 миллион АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланди.

 Изоҳ: Марказий банк ҳисоботида келтирилишича, 2019 йилнинг биринчи чорагига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи миқдори 19,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонинг энг катта ташқи қарзи Хитойдан бўлиб, умумий қарзининг 21%ини ташкил этади.

 Охирги 10 йил ичида Хитой ривожланаётган ва ўтиш даврида бўлган мамлакатларга кредит беришни кескин кўпайтирган. Хитой кредитларининг бир хусусияти шуки, кредитлар асосан Хитой компаниялари амалга оширадиган йирик лойиҳаларга берилади. Шунингдек, у лойиҳаларда ишлаётганлар ҳам асосан хитойликлардан иборат бўлиши керак. Бундан ташқари, қарздор тараф мажбуриятларини бажара олмай қолган ҳолатларда Хитой қурилган объект инфратузилмасидан фойдаланишни бошлайди. Масалан, янги портни қуриш учун олган қарзини тўлолмаган Шри-Ланка уни Хитойга 99 йилга топширишга мажбур бўлди. Шунингдек, Тожикистон Тоғли Бадахшон автаном вилотидаги 1500 кв. км ерини ўз қарзидан қутулиш учун Хитойга топширишига тўғри келди.

 Ҳарварднинг Жаҳон иқтисодиёти институти ва Мюнхен университети олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Хитойдан энг кўп қарз олувчи 50 та давлат рўйхатига Беларус, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам кирган. Таҳлилчиларнинг маълумотига кўра, Хитой бошқа давлатларга берган кредитларининг умумий ҳажми 5 трлн. долларга яқинлашди бу – Жаҳон банки ва ХВЖ портфелидан икки баравар кўпдир. Хитой йирик қарз берувчига айланиб, шу орқали ўзининг иқтисодий экспансиясини кучайтирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here