Миср бўҳрони АҚШни бошини қотирмоқда

601
0

загруженное

АҚШ ва Араб давлатлари дипломатлари Миср бўҳронини ҳал қилиш учун ҳаракатни давом эттиришмоқда. Мисрда тобора авжига чиқаётган кескинликларни олдини олиш учун сенатнинг икки аъзоси Жон МакКейин ва Линдси Грэҳам Қоҳирага ташриф буюрди.

Бу икки сенатор бир вақтнинг ўзида икки тараф, собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари билан ҳам, муваққат ҳукумат аъзолари билан ҳам мулоқот олиб боришмоқда.

Миср муваққат президентининг ноиби Муҳаммад ал-Барадей билан учрашган АҚШ давлат котиби муовини Уилямс Бернс Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлари ҳамроҳлигида “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг қамоққа ташланган раҳбарларидан бири Ҳайрат ал-Шатир билан ҳам учрашган.

Айни пайда Барадей Европа иттифоқи вакили Бернандино Леон, Қатар ташқи ишлар вазири Холид Атийя билан ҳам учрашди.

Дипломатларнинг асосий вазифаси ҳокимиятдан четлатилган собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари билан ҳарбийлар ўртасида юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф қилишга уринишдир.

Ҳар икки тараф билан учрашув олиб боришлар Ал-қоида ташкилотининг етакчиси Айман Завоҳирий “Мусулмон биродарлар”га аудио мурожаат йўллаб, уларни куфрга алданмасликка чақиргандан кейин бўлиб ўтмоқда.

15 дақиқали давом аудио мурожаатда Миср армиясига қўшиб АҚШни ҳам айблаган Ал-қоида раҳбари “Мусулмон биродарлар”ни демократиядан юз ўгиришга ва жиҳод йўли билан Ислом давлатини тиклашга чақиради. “Бўлиб ўтган ҳодисалар демократик йўл билан Ислом давлатини тиклаш мумкин эмаслигини аниқ кўрсатиб турипти”, “Мусулмон биродарлар Америкага яхши кўриниш учун демократияни ўрнатишга ҳаракат қилгани билан АҚШ уларга ишонмади”, дея мурожаат қилган Завоҳирий.

Дарҳақиқат Мисрнинг собиқ президенти ҳокимиятдан четлатилишидан аввал Обамага қўнғироқ қилиб демократия йўлидан қадам-бақадам кетаётганлигини бод-бод такрорлаган эди. Шунга қарамай, у ҳокимиятда қола олмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here