«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»
Ҳизбут Таҳрир – Афғонистон вилояти
Исломий Умматни кириб келаётган муборак рамазон ҳайити билан табриклайди!
Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Кифоя қилувчи Зотдир, Унинг танланган бандаларига салоту салом бўлсин ва баъд!
Ҳизбут Таҳрир – Афғонистон вилояти аъзолари Ҳизбут Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштага, бутун Исломий Умматга, хусусан оламнинг барча томонларида даъватни кўтариб чиқиб Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилаётган биродарларга муборак рамазон ҳайити (ийд фитр) кириб келаётгани муносабати билан қизғин табриклар ва зўр тилакларни йўллайди… Барчангизга ҳар йили яхшилик бўлишини тилаб қоламиз. Аллоҳ бизга ва Исломий Умматга яна нусрат ва ғолиблик ато этсин.
Аллоҳ Субҳанаҳуга ҳамдлар айтамизки, Исломий Уммат исломий оламда ўзгариш ясаш истагида инсон ўйлаб топган барча фикрларни тажриба қилиб ўтказиб кўрди. Мана ҳозир у зўравон бошқарув давридан чиқиш арафасида туриб Росулуллоҳ A минҳожи асосидаги рошид Халифалик сари талпинмоқда. Зеро бу Умматга мана шу ўтиш даври босқичида куфр фикрларининг фасод ва ботил эканлиги шундоқ кўриниб қолди. Қолаверса биз Мисрда исломчилар демократиясига нима бўлганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.
Кофир Ғарб устимизга ўзи етиштирган икки турдаги маҳсулини зўравонлик билан юклаган эди. Исломий Умматнинг ақлию жисмини бузиш учун шундай қилди. Биринчиси малай ҳокимлар бўлса, иккинчи Умматни Ғарбнинг фасод фикрларига таслим бўлиб, бўйин эгишга кўниктириш бўлди. Аммо Исломий Уммат ўтган асрнинг эллигинчи йилларининг бошидан бошлаб ўзининг ақидаси асосида Исломий уйғониш сари қадам ташлади. Уммат аввало миллатчилик, ватанпарварлик, демократия, илмонийлик, эркинлик, фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқи, глобаллаштириш, эркин бозор, фуқаролик давлати, ҳазоратлар ва динлар ўртасидаги диалог каби четдан экспорт қилинган ифлос фикрлар ва тушунчаларни ва шуларга ўхшаш бошқа ифлос фикрларни тажриба қилиб кўрди, уларнинг шаръан ҳаромлигини билди. Уммат бу фикрларнинг сиёсий жиҳатдан фасод эканини ҳам тажрибадан ўтказди.
Шундан кейин Уммат Ғарбнинг салибчилик коалициясига қарши, малай ҳокимларга, татбиқ этилаётган куфр низомларига қарши кучли қўзғолонлар кўтарди. Шом қўзғолонини мустасно қилганда Ғарб бу қўзғолонларни бошида жиловлаб олишга муваффақ бўлди. Аммо қўзғолонларнинг иккинчи босқичида бу қўзғолонлар ҳамон давом этмоқда. Исломий Уммат ўз тақдирини битта географик минтақада тикланажак Исломий давлатда исломий ақида асосида белгилаш имконига эга бўлиши учун бу қўзғолонлар давом этмоқда. Исломий Уммат мустамлака кишанларидан ва малъун қул қилиш асоратларидан халос бўлиши учун бу қўзғолонлар давом этмоқда. Бугина эмас балки бандаларни бандаларга қул бўлишдан бандалар Роббисига қул бўлишга, динлар жабр зулмидан Ислом адолатига олиб чиқиш учун бу қўзғолонлар давом этмоқда.
Биз Америка ва НАТО томонидан босиб олинган Афғонистондаги мусулмон, мужоҳид халқ номидан қўзғолон кўтарган юртлардаги мусулмонларни рошид Халифалик давлатини тиклашга чақиришда Шом қўзғолонидан ўрнак олишга чақирамиз. Шунингдек биз қолган Умматни кофир Ғарб фикрларини рад этишга, малайларни улоқтириб ташлашга, ўтиш даври босқичида рошид Халифаликка асос солиш сари талпинаётган рошид қўзғолончилар карвонига қўшилишга ҳам чақирамиз. Халифалик тикланиши билан нафақат Афғонистон зулм, мустамлака ва фасоддан озод бўлади, балки босиб олинган барча юртлардаги: Фаластин, Кашмир, Шарқий Туркистон, Чеченистон, Сомали, Ироқ, Мали, Мьянмадаги Уммат жароҳатига фатҳ ва ғалаба билан малҳам қўйилади. Бу Аллоҳ изни билан яқинда кириб келадиган Халифалик армияси қўли билан амалга оширилади.
29 рамазон 1434ҳ
7 август 2013м