АҚШ Афғонистондан аскарларини олиб чиқишдан воз кечди

631
0

АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш муддати узайтирилганлигини маълум қилди. Обаманинг билдиришича, 9800 аскар 2016 йилнинг охирига қадар Афғонистонда қолади. 2017 йилнинг бошларида эса аскарлар сони 5500тага қисқартирилади.

“Давлатимизга ҳужум қилганлар Афғонистонни бошпана қилиб олишларига яна бир бор йўл қўйиб бера олмайман”, деди Обама Оқ уйда АҚШнинг янги режаси ҳақида берган баёнотида.

Президент Обама АҚШ аскарларининг бир қисми афғон хавфсизлик кучларига ҳарбий таълим бериш ва Ал-Қоида каби гуруҳларга қарши курашни давом эттиришини билдирди. Афғонистон армияси баъзи ютуқларни кўлга киритганлигини қайд этган Обама улар давлатни ҳимоя қила оладиган даражада қувватга эга эмаслигини ҳам эслатиб ўтди.

Обаманинг бу қарори НАТО тарафидан олқишланди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг афғон кучларини ҳар томонлама, жумладан молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлашга чақирди.

АҚШнинг мазкур қарори ҳақида баёнот чиқарган Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти НАТОнинг Афғонистонда мавжуд бўлиб туришига минтақадаги малай ҳокимларнинг ҳиссаси катта эканлигини билдирди. Баёнотда айтилишича, агар малай ҳокимлар тўсқинлик қилмаганда эди, фақат Покистон армиясининг ўзи АҚШ армиясини минтақадан қувиб чиқаришга кифоя қиларди.

“Покистоннинг ёрдами бўмаганда эди, АҚШ ҳаргиз Афғонистонни ишғол қила олмаган бўларди. Худди шунингдек, агар Покистоннинг ёрдами бўлмаса, Афғонистондаги вужудини ҳам сақлаб қола олмайди. АҚШ армиясининг кучли қурол аслаҳага эга бўлмаган, аммо (ақидаси учун) ўлимга ҳам тайёр, олий мақсадга кўз тиккан бир неча минг мужоҳидларни мағлубиятга учрата олмагани бунинг ҳақиқат эканлигини кўрсатиб турипти. Бироқ афсуслар бўлсинки,  мавжуд ҳокимлар бир неча минг мужоҳидларга бас кела олмаган АҚШ армиясини дунёнинг энг кучли армияси қилиб кўрсатиб, мусумонларни қўрқитишга ҳаракат қилишмоқда”, дейилади жумладан Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти тарафидан чиқарилган баёнотда.

Баёнотда таъкидланишича, АҚШ аскарлари ҳам, у ясаган афғон кучлари ҳам, НАТО ҳаво кучлари ҳам, минглаган ёлланма АҚШ аскарлари ҳам – Агар Покистоннинг ёрдами бўлмаса – АҚШ вужудини Афғонистонда асло тутиб тура олмайди. Мана шунинг ўзи минтақадаги вазиятни ўзгартира оладиган куч АҚШда эмас, Балки Покистонда яширин эканлигини кўрсатиб турипти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here