АҚШ Сурияга ҳужум қилиш учун БМТ рухсатини кутиб ўтирмайди.

399
1

0

Ғарб ахборот воситалари Сурияга қарши кутилаётган зарбанинг тафсилотларини ошкор қилишди. Associated Press маълум қилишича, ракета зарбалари тонг саҳарда, бирданига ўнлаган нишонларга қарата берилади. Аммо ҳужум куни аниқ қилинмаган.

«Томагавк» ракеталари ҳарбий ҳамда ҳукумат иншоатларига қарата учирилади. Бироқ, кимёвий қурол сақланувчи омборхоналар бомбардимон қилинмайди.

Бир неча соат давом этадиган биринчи ҳужумдан сўнг, спутниклардан олинган маълумотлар асосида етказилган талофатга бахо берилади. Агар керак бўлса яна ҳужум уюштирилади, балки бир неча бор ҳам.

Зарбалар нафақат ҳарбий кемалардан, балки Иордания, Туркия, Юнонистон ҳамда Кипр оролидаги АҚШ базаларидан ҳам берилади.

Бу орада, шанба куни Оқ уй қошида нутқ сўзлай туриб, Барак Обама Конгресснинг розилиги билан Дамашққа нисбатан куч ишлатишга тайёр эканлигини ва бунинг учун БМТнинг рухсатини кутиб ўтирмаслигини баён қилган.

“Мен Конгресснинг розилигисиз ҳам бу операцияни амалга ошириш ҳуқуқига эгаман деб хисоблайман, бироқ мен унинг розилигига эришиб олсам миллат кучлироқ бўлади”, – деди Обама. Унинг белгилашича, ҳужум вақтда ва миқёсда чекланган бўлади.

Президентнинг сўзларига кўра, операция эртага бошланиши ҳам мумкин, бир ойдан кейин ҳам, хоҳлаган вақтда.

Баъзи маълумотларга кўра, ҳужум 4 сентябргача, Петербургда, Барак Обама келишлиги кутилаётган “йигирмалик” саммити очилгунгача бўлган вақтда рўёбга ошади.

1 COMMENT

  1. assalomu alaykum bu amerika suriaga hujum qilishi mumkin lekn asadga emas mujohidlarga qarata urush qiladi buni ongliy musulmonlar juda yahshi biladi allohim mujohid birodarlarimizi o’zing g’olib qil omin amerikani ham asadni ham bari islomga dushman bo’lganlarni yakson qil omin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here