Россия мудофаъа вазирлиги Рус қўшини шанба куни эрта тонгдан ўлканинг шарқий минтақасида қуролли кучларнинг жанговор тайёргарлигини яхшилаш мақсадида кенг кўламли ҳарбий машқлар бошлаганлигини эълон қилди.
Россиянинг РИА новости агентлигининг хабарига кўра, 20 июлгача давом этадиган бу машқларда 80 минг ҳарбийлар, 1000га яқин ҳарбий техника, 130 самолёт ва 70 кемалар қатнашиши кўзда тутилган.
Россия мудофаъа вазирлигининг билдиришича, ушбу машқлардан кўзланган мақсад ҳарбий жиҳатдан ҳар томонлама тайёр бўлиш, ҳарбий потенциални кўтариш ва ҳарбийларнинг қай даражада тайёргарликларини синовдан ўтказишдир.
Баъзи олинган хабарларга кўра, Россия ва НАТО келаётган кўз фаслида қушма ҳарбий машқлар ўтказмоқчи. НАТО ушбу 10 йил охирларида энг буюк ҳисобланадиган ҳарбий машқларда Литва, Латвия ва Польша мамлакатларни жалб этишни мақсад қилган.
Бу машқлар йил бошланган буён учинчи машқдир.