Миср инқилоби Исломийларни кучайтирди

517
0

12

АҚШда чоп этиладиган газеталар шу кунларда асосий эътиборни Мисрга қаратишган. Улардан бири “президент Мурсийни қулатган ҳарбий инқилоб юзага келишига қарамай, Миср ҳокимиятида исломийлар ҳали ҳам мавжуд, илмонийлар эса ҳокимиятни қўлга олишга қодир эмас”, деб ёзса, бошқа бири “Миср сақофий инқилобга мухтож”, деб ёзмоқда.

“Миср президенти Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан қулатган ҳарбий инқилоб Мисрдаги ва Ўрта Шарқдаги Мусулмон биродарларга қарата кучли зарба бўлди. Лекин бу зарба уларни зйифлаштиришдан кўра кўпроқ кучайишига сабаб бўлди”, дея ёзади Вошингтон пост газетаси.

Газетанинг очиқлашича, Мусулмон биродарлар Мисрда 1928 йилдан буён фаолият олиб боради. Ўлка ичкарисида ва ташқарисида халқнинг кенг кўламли қўллаб қувватловига эга. Унинг Миср ҳокимиятини эгаллаши ўлкада Исломийларнинг оммалашганига далил бўлади.

Илмонийлар – дея қўшимча қилади газета – бу инқилоб жараёнида аввал бошда ютуққа эришган бўлса ҳам, аммо ўлкани бошқаришга қодир эмас.

Вошингтон пост газетаси Демократиянинг яна Мисрга қайтиши имконияти даражасини савол остига олиб, Барак Обама маъмуриятини Мисрга демократияни қайтаришга чақирди.

Шунингдек газета Мусулмон биродарларни келгуси сиёсий ишларга ва ҳар қандай сайловларга иштирок этишга чақириб, “демократия гоҳида халқдан ўзларига ёқмаган бошлиқларни қабул қилишни талаб қилади”, деб ёзди.

Туркистон: 

Устиларимизда ишлатилиб келаётган терминларнинг таъсири.

Ислом террористлари, Ислом экстремистлари, каби терминлар, хозирда фақат террористлар ва экстремистлар деб атала бошланди, лекин барча хатто мусулмонлар ҳам шу атамалар ишлатилганида мусулмонлар назарда тутилаётганини тушуна бошладик. Сўнг намозхонлар атамаси ишлатилиб, уларни ҳам мусулмонлардан ажратиб олинди. Хозир эса яна бир атама исломийлар ва илмонийлар тушунчаси кириб келди.

Аслида мусулмон деган бир тушунча, юқоридаги ҳамма атамаларни хатто амалда бажариб келганида ҳам, яъни террор, бенамозлик, демократларга малайлик ва хоказо… ҳаммасини ўз ичига олади. Ислом уларни амаллардаги ноқисликларнинг барчасини ўзи хал қилиш қувватига эга.

Лекин куфр оламининг бу идиологик ҳужуми, мусулмонларга қуввати етишмаслиги оқибатидан, уларни юқоридаги каби атамаларга ўзларини ҳам кўндириб олиб, сўнг уларни бирма бир ажратиб олиб ҳар бирига ҳар хил муомила қилишида умматни ялпи ҳаммасининг сукут қилиб туришини қўлга киритишга қаратилган. Гуантанамадаги махбусларга бўлган муомила, Ироқдаги ахолига қилган муомилалари, Афғонистонда хозирда ҳам давом этаётган қатлиомларнинг барчасида, мусулмонлар устидаги шу куфр услубининг мувоффаққиятидан дарак беради.

Биз ҳар бир мусулмон бир бири билан оға ини, қуръон бизга шу таълимни берган, деб махкам турганимизда эди. Хатто мусулмон жиноятчилари ҳам бизларнинг биродарларимиз. Уларни биз хатто ўлимга ҳукм қилиб қатл қилганимизда ҳам улар бизларнинг биродарларимиз бўлиб қолади. Куфр ёрдамига мухтож эмасмиз. Шунда куфрнинг бу қуроли пучга чиқиб, ҳар бир мусулмон билан умматнинг бир вакили деб муомила қилган бўларди. Тарихда бу каби муомилаларга гувоҳ бўлганмиз, лекин албатта бу азизликларни барчаси Ислом давлати остида бўлган. Лекин шу тушунчалар умматга қайтмас экан, уммат хатто Халифалик давлати унга нақадар муҳим эканлигини ва уни қайтариш аҳамиятининг қанчалик эканини ҳам хис қила олмайди. Айнан мана шу каби куфр фикрларига қарши курашиш, исломий фикрий кураш ҳисобланиб уни ким кўтаришидан қатиъй назар қарши курашиш вожиб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here