Қирғизистон республикасида ҳам бошқа қатор капиталистик тузумни татбиқ қилувчи дунёвий давлатлар каби ўқувчи ёшлар учун ягона мактаб формасини жорий этиш масаласи асосий муаммолардан бири ҳисобланади.
Чунки 5 миллиондан зиёд аҳолига эга Қирғизистоннинг аксар аҳолиси Ислом динига эътиқод қилади. Шу сабабдан мактабда таълим олувчи аксар ўқувчиларнинг ота-оналари ўз фарзандлари, хусусан ўқувчи қизларини мактабга исломий қадриятларга мувофиқ кийиниб, мактабга рўмол ўраб келишини хоҳлашади.
Республикада ягона мактаб формаси жорий этилмагани турли муоммоларга сабаб бўлаётган, мактаб директорлари минтақаларда аҳолининг Ислом дини ва қадриятларига қарашларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчи қизларга рўмол ўрашга рухсат бериши ёки таъқиқлашлари аҳоли ўртасида турли норозиликларни келтириб чиқараётган эди.
Мазкур муаммони хал қилиш учун Қирғизистон ҳукумати 2014 янги ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун янги мактаб формасини жорий этиш қарорини тасдиқлади. Ҳукуматнинг ҳисоб-китобича янги макта формаси ота-оналарга 1 700 сомга тушади.
Аммо муаммо фақат янги мактаб формасини жорий этиш билан хал бўлиб қоладими? Албатта йўқ!
Собиқ Совет иттифоқи ўз фарзандларига коммунистик сақофатни сингдирди. Ўзининг сақофатига капиталистик ёки исломий сақофатдан бир томчи ҳам киритмасликка ҳаракат қилди. Бугунги кунда эса Ғарб фарзандларини динни ҳаётдан ажратиш устига қурилган капиталистик сақофат асосида тарбиялаб, яшаш тарзини ҳам шу асосда шакллантириб, ўз ақидаси ва сақофатига исломий сақофатдан бирор қатра сизиб кириб қолмаслиги учун урушлар уюштирди.
Ўз таъсир доирасини кенгайтириш ва мустамлака қилиб олган исломий ўлкаларда мусулмон фарзандлари Ислом дини асосларидан бохабар бўлиб қолмасликлари учун бу ўлкаларнинг барча соҳаларига аралашгани каби таълим соҳасининг ҳам икир-чикирларигача аралашди.
Мусулмон фарзандларига ўз дунёқарашидан келиб чиққан сақофатни сингдиришга, ҳатто ҳеч қандай эҳтиёж бўлмаган ҳолда йигит-қизларни аралаш таълим олишларини жорий этиб, мусулмон фарзандларини майл-истакларини ҳам ўзгартиришга қаттиқ интилди.
Бунинг натижасида эса йигитлардан ғайирлик, қизлардан эса ор-номус, иффат кўтарилиб кетди. Ҳозирги кунда капиталистик асосда таълим берилаётган барча таълим муассасаларида (болалар боғчасидан ташқари) ёшлар орасида бузуқчилик, турмушга чиқмаган ўқувчи қизлар орасида хомиладорлик ҳолатларини кўпайиб кетаётгани ҳам айнан мана шу аралаш таълим олиб келган балолардан бошқа нарса эмас.
Бундан ташқари барча ишларини соф моддий манфаат устига барпо этадиган ва берадиган таълимида ҳам шу жиҳатни устун қўядиган Ғарб сақофати натижасида ота ва фарзанд, ака ва ука ўртасидаги меҳр оқибат кўтарилиб кетди. Бугунги кунда етимхоналар, қариялар уйи ўз яқинлари воз кечган болалар ва қариялар билан тўлиб кетди. Буларнинг барчаси фақатгина шу дунёда яхши яшаб қолиш тушунчаси асосида шакиллаштирилган таълим дастурининг натижасидир.
Мазкур муоммолардан қутулиш учун Ғарб сақофати билан суғорилган аралаш таълим дастуридан бутунлай воз кечиш, Аллоҳнинг розилигини ота-она розилиги билан боғловчи, қариндош-уруғчилик ришталарининг узишни Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра қилишга олиб борувчи гуноҳ, даюслик Аллоҳнинг жаннатидан маҳрум этувчи амал сифатида баҳоланувчи исломий таълим-тарбия асосига қайтишлик билан амалга ошади.
Бу эса, бизлардан аввало ўзимизнинг дунёқарашимизни ўнглашимизни, сўнг нега фарзангдаримиздан Ал Бухорий, ибн Сино, Берунийлар келиб чиқмай, аксинча лезбиянка ва гейлар келиб чиқа бошлагани. Нега бу каби унсурлар гирдобидаги фарзангларимиз ўзларини жамиятга мағрур эълон қила бошлаганлари. Эртага менинг фарзандим хам шулардан таъсирланиб, ўз жинсидан бўлган инсонга турмушга чиқишни эълон қилиб қолса нима қиламан деб фикирлашимиз лозим эканига олиб боради. Бу фикрлаш бизни, юқоридаги муаммоларда таълим сиёсатининг салмоқли хиссаси бор эканини ангтади.
Фақат ана шундагина ўсиб келаётган ёш авлод ишларини моддий манфаат асосига эмас, балки савоб ва гуноҳ асосига барпо этади ва ўзи эгаллаган илм ва маърифатни жамият ривожи учун сарфлашга ўрганади. Бунинг натижасида эса жамиятда хотиржамлик, ўзаро меҳр-оқибат қайта тикланади, инша Аллоҳ.