Ироқ премер-министри ярашишлик ташрифи билан курд автономияси пойтахтига келди

556
0

maliki

Ироқ премер-министри Нури ал-Малики, ўзининг курдлар сардори Масъуд Барзоний билан ярашишиб олишлигидан кейиноқ  Ироқ шимолидаги курд автоном райони маркази Эрбилда ўтган ҳукумат йиғинида бошчилик қилди. У мамлакатнинг сиёсий кучларига “миллий манфаътларни партиявий ва мазҳабий ихтилофлардан юқори қўйиб, ватанпарварлик асосида жипслашишликка” бўлган чақириқ билан мурожат этди.

Йиғиндан сўнг ўтган матбуот анжуманида ал-Малики “диний экстремизмни ташвиқот қилаётган «Ал-Қоида» ва «Жабҳат ун-Нусра» каби гуруҳларнинг майдонга қайтишлиги натижасида мамлакат устида пайдо бўлган террорчилик хавфи”га ишора қилди.

“Минтақада кўтарилган тўлқин Ироқни қамраб олди ва барқарорликка ҳамда фуқароларнинг тинч хаётига таҳдид қилмоқда”, – деди у. “Ироқликлар бу жиддий чақириққа фақат миллий бирдамликни мустаҳкамлагачгина қарши тура олади, – такидлади Нури ал-Малики. – Яқин ўтмишда ироқ халқи мазҳаблараро келишмовчиликларга барҳам бериб сиёсий бўҳрондан чиқа олган эди”.

Аввалроқ бош вазир мамлакат шимолидаги нефт конларини ишлатиш ҳамда ўзаро чегара даъволари борасидаги курдлар билан мавжуд барча талаш муаммоларни ҳал қилишга қаттиқ бел боғлаганини айтган. “Ҳукумат ироқлик фуқароларнинг барчасининг орзуларини рўёбга оширишлик ҳамда Ироқда иттифоқий-плюралистик (кўпоқимли дин) демократик давлат қуришлик устида жиддий иш олиб боради”, – баён қилган у.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here