Рўмолингни ечмасанг пул берилмайди

487
0

1

Ўзбекистон режимининг “Биз исломга қарши эмасмиз, балки диний экстримизм ва терроризмга қаршимиз”, деган даъвоси нақадар ёлғонлиги ва улар “экстримизм ва терроризм”, деганда айнан Исломни назарда тутганлиги бир оз бўлсада фикр юритадиган кишига сир бўлмай қолди.

“Исломга қарши эмасмиз”, деб дастлаб давлат идораларида ишловчи аёлларга рўмол ўраш таъқиқлаб қўйилди. Сўнгра кўчалар ва бозорларда ҳам румол ўраш таъқиқлана бошланди. Ундан сўнгра ўқувчи қизлар ва олийгоҳларининг талаба қизларига ҳам рўмол ўраш мутлақо тақиқланди. Акс ҳолда ўқишдан ҳайдалади ёки ота-оналари жавобгарликка тортилади.

Бугунга келиб бу таъқиқ яна ривожланди. Энди бошяланг юрмаган ёки румолни талаб қилинганидек ўрамаган аёлларнинг болаларига нафақа пули берилмайдиган бўлди.

Қўқон шаҳар 23-маҳалла қўмитасида ҳозирги давр фаолларидан бири Дилором Каримова Озодлик билан ўзаро суҳбатда рўмолли аёллар, рўмолларини ечмаса ёки айтилганидек ўрамаса, бола учун бериладиган нафақа пулидан маҳрум қилинишдан огоҳлантирилганини айтди. Румол ўраган аёлларни румолини ечиришга тарғиб қилиш учун диний уламолар ва домла имомлар ёрдамида жадал ишлар олиб борилмоқда.

“Биз аёллар билан бу борада жуда қаттик турибмиз. Уларни тез-тез чақириб гаплашаяпмиз. “Рўмолларингни орқадан ўранглар, иложи бўлса бошяланг юринглар”, деб гапирамиз. Тадбирлар ўтказамиз. Ўтган жума куни 5-мактабда тадбир бўлди. Унга имом, маҳалла жамғармасидан вакиллар, замҳоким келди. Ҳаммалари аёлларга гапириб, тушунтиришди. Бозорга бориб ҳам рўмол ўрамаслик борасида тушинтириш ишлари қилинди”, “Амалга оширилган тадбирлар натижасида маҳалла аёлларининг 70 фоизи ўранмаслигига эришдик”, деди Дилором Каримова озодликка берган интервьюсида.

Туркистон:

Европада ўйлаб топилиб, мусулмонлар юртларига импорт қилинган бу услуб, қандай оқибатларга олиб келиши мумкин. Европа давлатларининг туб ахолиси насроний дини вакиллари ва демократлар бўлганидан, мусофир мусулмонларни ўз жамиятларидан четлатиш учун бу лоиха киритилган эди.

Ўзбекистондачи, туб ахоли мусулмонлар бўлса, бу динга қарши харакатларни қўллаши мумкин бўлган ғойридинлардан бўлган гуруҳларнинг ҳеч қандай қуввати бўлмаса, Каримовнининг режими учун бу қанақанги манфаът келтириши мумкин? 

Юзаки мунофиқона баъзи бир инсонларнинг риокорона ўзгаришларидан ўзга ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди. Хатто ўша тилёғламачи мусулмоннинг қалби ҳам уларга муъте бўлмайди. Натижада эса, унингсиз ҳам ўта кескин вазиятга яна қаттиқ босим бериш бўлиб, яқиндаги кутилаётган портлаш тўлқинини янада кучайиб боришига ҳисса қўшилган бўлади.

Ҳизбут таҳрир қарийб 15 йиллар мобайнида таъкидлаб келаётган, Каримовнинг режими куфр эканлиги хақидаги фикрига, охирги мусулмондаги шубҳани ҳам кўтаради.

Бу эса, мафкуравий курашдаги тўла мағлубият бўлиб, режим буни қаттиқ қўлликни кучайтириш билан яна беркитиб туришга харакат қилади. Лекин қачонгача!?

Бу Аллоҳнинг нусрати бўлиб, халқ қўзғалони бошланганида, Каримов ва унинг атрофидагиларининг атрофида уларни қўллаши мумкин бўлган бирорта мусулмонлардан бўлган қувват қолмаслигига олиб келади инша Аллоҳ. Ўшанда Аллоҳнинг нусрати билан Суриядаги холат бизларда юз бермаса ажаб эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here