Россия Хитойга газ етказиб бериш бўйича битим имзолади

607
0

DEE1952D-C52E-43A5-9753-20FCD38AA4A7_w640_r1_s_cx0_cy4_cw0 Россиянинг “Газпром” ва Хитойнинг CNPC компаниялари Шанхайда газ етказиб бериш бўйича битим имзолади.

 Россия Европа Иттифоқи томонидан бўладиган санкциялардан хавотир олиб, газ экспорти учун муқобил бозор қидирмоқда. Ушбу битимнинг шартлари эълон қилинмаган бўлса-да, унинг умумий қиймати 400 миллиард долларни ташкил қилиши айтилмоқда.

 Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Хитойга экспорт қилинадиган газнинг нархи европалик истеъмолчилар учун мўлжалланган нарх сиёсатига яқин бўлади. Хабарларда айтилишича, битим имзоланганидан сўнг “Газпром” акцияларининг нархи 2 фоизга қимматлашган.

 Битимга кўра, Россия Хитойга 2018 йилдан бошлаб йилига 38 миллиард куб метр газ етказиб беради.“Газпром” компанияси раҳбари А. Миллер битим шартларини “тижорат сири” деб атаган.

 Айрим экспертларнинг фикрича, Хитойга ҳам ўз электростанцияларини кўмирдан табиий газга ўтказиш учун бу битим зарур бўлса-да, лекин Путинга бўлгани каби қисқа муддатларда имзоланиши шарт эмас эди. Чунки Украинада бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг натижалари, қолаверса, мамлакатда танг вазиятнинг сақланиб қолиши Россияга нисбатан санкцияларнинг навбатдаги босқичини бошлаб бериши хавфи ҳам йўқ эмас. Аммо газ экспорти 2018 йилдан бошланишини ҳисобга оладиган бўлса, у ҳозирги инқирозга у даражада катта таъсир кўрсатмайди. Сўнгги маълумотларга кўра, минг метр куб газнинг нарҳи 350 АҚШ доллари атрофида бўлиши мумкин.

 Ҳозирги кунда Россия ва Хитойда ўзаро товарайирбошлаш ҳажми йилига 90 миллиард долларни ташкил қилади. Хабарларда айтилишича, икки давлат келгуси 10 йилда ушбу миқдорни 200 миллиард долларга етказишни мўлжалламоқда. Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Европа Иттифоқи билан ўзаро товарайирбошлаш ҳажми йилига 400 миллиард доллардан ошади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here