Қирғизистон президенти чегарадаги ходисаларни парда ортидаги қўллар бошқараётганлигини айтди

643
0

кыргыз-кытай-2-565x384 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев чоршанба куни Шанхайда гижгижловчи амаллар Қирғизистонда вазиятини оғирлаштириш ва шароит уларнинг манфаатида бўлишни истовчи сиёсатчилар томонидан ижро этилаётганлигини маълум қилди.

Унинг айтишича, у бу мавзу хусусида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ҳам суҳбатлашган ва Раҳмон ҳам чегара кескинликларининг чиқишида учинчи томонларнинг мавжудлигини таъкидлаган.

  Атамбаев айрим томонлар ўз манфаатлари ёки сиёсий мақсадлар учун чегара ҳудудлари аҳолиси ўртасида ихтилофлар чиқаришини айтди.

  Бундан икки ҳафта олдин Тожикистоннинг Исфара ва Қирғизистоннинг Баткен минтақалари аҳолисининг муноқашасида 8 тожикистонлик ва 17 қирғиз жароҳатланган эди.

  Манба: CA-NEWS

 Туркистон: Атамбаев учинчи кучлар деганида хозир АҚШ ёки Россияни назарда тутаётгани билан, эртага уларнинг муомиласининг ўзгариши ёки босимига кўра учинчи кучлар яна исломий террористларга айланиб қолади.

Аслида, унинг хозирги назарда тутаётган, катта давлатларнинг манфаатлари ва шу манфаатларни хаётда рўёбга чиқариш учун олиб боришаётган харакатлари, биз мусулмонларни ўрталаримизга сунъий чегаралар пайдо қилди, деган тушунчалари тўғри. Энди шу чегараларда, хар қайсиси ўз манфаатлари устида бир биримиз билан ўрталаримизни бузадиган ишларни, миллатчилик, ватанпарварлик ва хатто диний низолар келтириб чиқариш билан бўлса хам фитнакашлик ишларини уюштириб келишади.   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here