Қозоғистонда ёлғон хабар тарқатгани учун қамоқ кутмоқда, лекин ҳаммани эмас

499
0

 arrest_171213-300x224 Қирғизистон ортидан бориб Қозоғистон ҳам янги қонунда кўрсатилганидек, “шов-шув кўтариш” ва “тартибсизликлар” келтириб чиқарувчи ёлғон хабарларни қасддан тарқатгани учун озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этмоқда. Шундай қилиб хазилкаш ёки фитначи шахсларни 10 йилгача қомоқ жазоси ёки йирик жарима кутиб турипти.

 Агар тарқатилган ёлғон хабар туфайли жамоат тартиби бузилса ёки зарар етказилса, у ҳолда айбдор шахсни энг кам иш ҳақини 1000 баробари миқдорида жаримага тортилади, бу эса деярли икки миллион танга дегани. Агар ёлғон хабар ўзаро тил бириктириб олган гуруҳ томонидан тарқатилса, у ҳолда иш анча жиддий бўлиб – фитначиларни етти йилгача қамоққа ташлашлари мумкин. Агарда жиноят фавқуллотда ҳолатда ёки оммавий тадбирлар вақтида содир этилса, айбдорлар 10 йилга озодликдан маҳрум этилишлари мумкин бўлади.

 Изоҳ:

 Дарҳақиқат жамиятда вужудга келган ҳар қандай фитна ва тартибсизликлар ўз ортидан қотиллик, талончилик, босқинчилик, жамият ичида бўлиниш ёки халқ ва мамлакатлар ўртасида қарама-қаршиликни пайдо қилувчи халокатли фалокатларни олиб келади. Мамлакат ёки минтақа яхлитлигини сақлаб қолиш учун оғизларни ёпиш орқали кўрилаётган мазкур чоралар, ўзлари учун шубҳали бўлган манбаалардан маълумот олишга кўникиб қолган ва халқни адаштириш учун чегара ортидан киритилган турли хил иғво ва бузғунчиликлар сабабли ўз ҳудудини йўқотаётган ва йўқотишда давом этаётган Украина инқирози туфайли қабул қилинмоқда.

 Агар мисол учун мазкур қонунлар Қирғизистонда лоақал 2010 йил июн воқеаларидан олдин қабул қилинганда, у ҳолда мазкур қонунлар биродаркушлик уришини бошланишга сабаб бўлган ёлғон хабарларни тарқалишини олдини олган бўлар эди. Аммо бу ишлар айнан ҳозир, ҳудди араб инқилобига ўхшаб халқ учун манфаатсиз бўлган режимлар ағдариб ташланган каби мавжуд ҳокимиятга нисбатан таҳдидлар пайдо бўлган вақтда қабул қилинмоқда.

 Аммо ёлғон хабар тўғрисидаги масала,  воқеаларни нотўғри талқин қилиш, мухокама қилинаётган вазиятларни нотўғри бахолаш ёки шахсга нисбатан туҳмат каби жамиятни адаштирувчи хабар, мақола ёки фильм бўлишидан қатъий назар ёлғон ҳаракат сифатида бахоланиши зарур.

 Аллоҳ Таоло айтади:

 “Ҳар ким бирор хатолик ёки гуноҳ ишга қўл урса-ю, сўнгра унда бегуноҳ одамни айбласа, албатта, бўҳтон ва аниқ гуноҳни (бўйнида) кўтарган бўлур”  [Нисо: 112]

 “(Ўша) ёлғончиларга ўлим! Улар (жаҳолат) гирдобида адашиб юрувчи кимсалардир” [Ваз-зориёт: 10:11]

 Демократия тузумини доимо ва ҳар жойда ўз муваффақиятлари гарови ва тараққиётлари маёқи сифатида қабул қилган мамлакат раҳбарлари ўзлари қарши чиқаётган фикр билдириш эркинлиги тўғрисида бонг урадилар. Аммо биз бугунги кунда ўзлари учун таҳдид пайдо бўлган вақтда демократик қонунлар ўз ҳомийлари томонидан ўзгартирилаётганини  гувоҳи бўлиб турибмиз. Уларнинг мақсади ғоявий, сиёсий, иқтисодий ва ҳатто маънавий жиҳатдан чексиз ёлғон ва домий алдашлар исканжасида бўғилаётган ўз халқи манфаатларни ҳимоя қилиш эмас.

 Бугунги кунда биз Ислом дини, унга эргашувчи ва даъватини кўтариб чиқувчиларга қарши    оламий ёлғон ва алдашлар билан тўқнаш келмоқдамиз. Ҳар куни биз ОАВлар орқали            

Ислом ва мусулмонларга қарши ёлғон айбловларни эшитамиз. Шариат тўғрисидаги тушунчаларни ўзгариши ва унинг ҳаёт низоми сифатида қайтишини айтмаса ҳам бўлаверади. Биз ҳаётда умуман мавжуд бўлмаган қўрқинчили секталар ва терроризм ҳақидаги эртакларниҳар куни эшитамиз.

  Шу ерда табиий савол туғилади, нима учун шу вақтга қадар Исломга қарши ёлғон тўқиётган журналистлар жавобгарликка тортилмаяпти? Нима учун мусулмонлар муҳутини бузиб кўрсатиш учун муслима оналар ва муслима қизлар “содир этган жиноятлар” тўғрисида бўхтон хабар тарқатаётган ва ҳар қандай уятни бир четга суриб қўйган бутун бошли телевизион каналлар, ахборот агентликлари ишлаб ётибди? Нима учун мазкур ёлғонлар “ёлғон маълумот” тўғрисида қонун қабул қилинишга сабаб бўлмади?

 

 Анвар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here