Европа Иттифоқи “озиқ-овқат инқирози” ҳақида огоҳлантирди

2518
0

Европа Иттифоқи “озиқ-овқат инқирози” ҳақида огоҳлантирди

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича вакили Жозеп Боррел Россия Қора денгиз дон ташаббуси келишувидан чиққанидан сўнг Украина портларини бомбардимон қилиб, катта миқдорда дон маҳсулотини ёқиб юборганлиги маълум қилди. Россиянинг ҳаракатларини “варварлик” деб таърифлаган Боррелл, “Россиянинг бу ҳаракати дунёда катта озиқ-овқат инқирозига сабаб бўлади” деди.

Боррелнинг таъкидлашича, Москва нафақат ғалла келишувдан чиққан, балки дон маҳсулотлари сақланадиган Одесса портини кетма-кет уч кун бомбардимон қилган. Бунинг натижасида 60 минг тонна дон маҳсулоти куйиб кул бўлган. Боррелл охирги бир неча кун ичида рус қўшини Украинанинг Одесса портидаги инфратузилмани бомбалаганини билдирар экан, “Россия фақат ғалла келишувидан чиққани йўқ, айни пайтда ғаллани ҳам ёқиб юбормоқда” деди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга кўра, ушбу ҳужумлар Украинадан ташқарида ҳам ўз таъсирини ўтказган. “Биз бу ҳужумларнинг глобал буғдой ва маккажўхори нархларига таъсирини аллақачон кўриб турибмиз”, деди у. Европа бозорларида буғдой нархи ўтган кунга нисбатан 8,2 фоизга ошган бўлса, маккажўхори нархи ҳам бир кунда 5,4 фоизга ошган.

Изоҳ: Буғдой ва маккажўхори етиштириш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бири бўлган Украинанинг дон маҳсулотларини экспорт қилиш учун ўтган йили Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтган эди. Йиғилишда тузилган битимда Украина дон маҳсулотлари учун каридор ташкил қилиниб, қарийиб 30 миллион тонна маҳсулот дунёнинг турли ўлкаларига юборилди. Битимда каридор ташкил қилинишидан кўзланган мақсад, ушбу дон маҳсулотларининг Африка давлатлари каби фақир давлатларга юборилиши ва бу билан озиқ-овқат инқирозининг олди олиниши айтилган бўлсада, бироқ буғдойнинг катта қисми очкўз Европага ташиб кетилгани маълум бўлди. Дон маҳсулотларининг фақат 2,5 фоизи Африкага юборилган холос. Бугунга келиб, Россия ўзининг баъзи талаблари бажарилмаётганлиги сабабли битимни бузиб, каридорни тўсиб қўйганлиги учун Украина дон маҳсулотининг катта қисмини ямламай ютиб юбоган Европа “оч қоламиз”, дея дод солмоқда.

Тўғри, озиқ-овқат инсоннинг асосий эҳтиёжларидан бири бўлиб, ундан ҳеч ким беҳожат бўлолмайди. Ўз озиқ-овқатига эга бўлган давлат ўз хоҳиш иродасига ва қарорига ҳам эга бўлади. Шунинг учун давлат ўз аҳолисини озиқ-овқат билан тўла таъминлашига хавфсизлик турларидан бири сифатида қаралади. Чунки давлатда озиқ-овқат етишмовчлиги вужудга келиши у давлатнинг бу борада бошқа давлатга қарам бўлишига, яъни мустамлакачи давлатларга бўйин эгишига сабаб бўлади. Бу эса, сиёсий қарамлик бўлиб, ўша давлатни ўз иродаси ва кучидан айиради.

Бугунги кунда дунёдаги ғалла захираларини эгаллаб турган давлатлар бошқа давлатларни ўз сиёсатига бўйсундириш учун озиқ-овқат сиёсатидан моҳирлик билан фойдаланмоқда. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларидан буён “Озиқ-овқат инқирози”, “озиқ-овқат хавфсизлиги”, “озиқ-овқат сиёсати”, “озиқ-овқат миллиардерлари” каби терминлар кўп истеъмол қилинадиган бўлиб қолди.

Гоҳида мустамлакачи давлатлар бошқа давлатларни ўзларига бўйсундириш учун атайин озиқ-овқат муаммосини келтириб чиқаради. Бунинг учун тонналаб истеъмолга яроқли озиқ-овқатлар ахлатхоналарга тўкилади. Судан ерлари каби озиқ-овқат етиштириш учун қулай бўлган унумдор ерлари турли баҳоналар билан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришдан тўсиб қўйилади. Бу ҳам капиталистик низомнинг ўйинларидан бўлиб, бу низом олам узра ҳукмрон бўлиб турар экан, озиқ-овқат муаммоси ҳал бўлиши у ёқда турсин, бу борада янги-янги муаммолар туғилишда давом этаверади.

Ислом нуқтаи назардан олиб қаралганда, агар капиталистик давлатларнинг очкўзлиги бўлмаса, оламда озиқ-овқат инқирози юз бериши мумкин эмас. Чунки Аллоҳ Таоло ўзининг азиз китобида ҳаётни озиқ-овқат билан таъминлаб қўйганини баён қилган. Аллоҳ Таоло айтади:

الْعَالَمِينَ 9, وَجَعَلَ فِيهَا رَوَاسِيَ مِنْ فَوْقِهَا وَبَارَكَ فِيهَا وَقَدَّرَ فِيهَا أَقْوَاتَهَا فِي أَرْبَعَةِ أَيَّامٍ سَوَاءً لِلسَّائِلِينَ

«У зот (Ернинг) устида тоғларни (пайдо) қилди ва уни баракотли қилди ҳамда ўша (ер) да унинг емишларини (яъни ер аҳлининг ризқу рўзларини) тўла тўрт кунда белгилаб-тақсимлади. (Бу тафсилот) сўрагувчилар учундир» [Фуссилат 10]

Демак, айтиш мумкинки, дунёда озиқ-овқат етарли даражада мавжуддир. Агар одилона тақсимот мавжуд бўлса, озиқ-овқат инқирози деган нарсанинг ўзи бўлмайди. Бироқ “одилона тақсимот” капитализмнинг луғатида мавжуд эмас. Қачонки, Халифалик давлати тикланиб, унинг соясида Ислом иқтисод низоми татбиқ этилсагина бундай муаммолардан асар ҳам қолмайди. Чунки Аллоҳнинг Шариати татбиқ бўлган жойда ҳеч бир соҳада инқироз юз беришига имкон қолдирмайди.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here