Ҳизб ут-Таҳрирнинг даъватни етказувчи биринчи қалдирғочларидан бирининг таъзияси

2701
0

Ҳизб ут-Таҳрирнинг даъватни етказувчи биринчи қалдирғочларидан бирининг таъзияси

﴿مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً﴾

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти юрт аҳлига ва даъватни зиммасида кўтариб чиқаётганларга ўзининг покдомон ва тақволи аъзоларидан бири Ҳизбнинг биринчи қалдирғочларидан бўлган ҳожи Муҳаммад Мусо Абдулҳалим Убайд (Абу Жаъфар)нинг вафот этганини чуқур қайғу ва сабр ила маълум қилади.

Парвардигори ҳузурига ҳижрий 1445 йил 4 Муҳаррам, милодий 2023 йил 22 июл шанба куни риҳлат қилган қадрли фақиҳ биродаримиз Абу Жаъфар бутун ҳаётини кўплаб озор ва азоб-уқубатларга қарамай сабр, жиддийлик ва аҳд-паймонига содиқлик билан Халифаликни барпо этиш учун ўтказди. Биз биродаримизни шундай деб ҳисоблаймиз. Бироқ, ҳеч кимни Аллоҳга гуноҳдан пок деб, кўрсатмаймиз.

Абу Жаъфар Ҳизб сафига ўтган асрнинг эллигинчи йиллари ўрталарида қўшилган. Шу сабабдан хавфсизлик хизмати ва разведка томонидан қаттиқ таъқиб ва машаққатларга учраган, айниқса, саксонинчи йиллар орасида.

Марҳум шайх сабр қилиб ва Аллоҳдан ажр умидида ўтказган беш йиллик касаллиги ортидан 85 ёшида вафот қилди.

Аллоҳ Азза ва Жалладан устозни мағфират қилиб, кенг раҳматига буркашини, маҳшарда анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ қилишини сўраймиз, уларга ҳамроҳ бўлиш нақадар бахтдир! Аҳл-оиласига Аллоҳдан сабри жамил ва чиройли аза тилаб қоламиз.

Сўзимиз ниҳоясида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизга

﴿الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ﴾

«Улар мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз Ўзига қайтгувчилармиз, дейдилар»                                                                                [Бақара 156]

дея амр этган каломидан бошқа калом сўзламаймиз.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here