Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштадан муборак Шом заминидаги ҳақни баралла айтаётган даъват етказувчиларга

4653
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштадан муборак Шом заминидаги ҳақни баралла айтаётган даъват етказувчиларга

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қадрли биродарлар, сизни ҳар тарафдан муаммолар ўраб турган бўлса-да, шунингдек, имони заиф ва дилларида марази бор кимсалар қуршовида қолган бўлсангиз ҳам, кучли позицияни эгаллаб, маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳақ устида сабот билан турганингиз мени хурсанд қилди. Сизлар худди Аллоҳ Субҳанаҳу қуйидаги оятда айтган кишилардан бўлдингиз:

﴿الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَاناً وَقَالُوا حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ * فَانْقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِنَ اللهِ وَفَضْلٍ لَمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ وَاتَّبَعُوا رِضْوَانَ اللهِ وَاللهُ ذُو فَضْلٍ عَظِيمٍ * إِنَّمَا ذَلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءَهُ فَلَا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ﴾

«Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!», дедилар. Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир. Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!»                                                                                                               [Оли Имрон 173-175]

Қадрли биродарлар!

Биз даъватни уч босқич асосида етказишда Росулуллоҳ ﷺга эргашамиз. Ул зотга мушриклар бор кучлари билан қарши турганидек, бизга ҳам тоғут ҳукмдорлар бор кучлари билан қарши турибди. Бунда уларга Ислом тўнини кийган, ўзларига бало ҳам етмайди деб ўйлаётган ва ўткинчи дунё матосини кўзлаган қалбида марази бор мунофиқлар ёрдам беришмоқда:

﴿فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَى أَنْ تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ فَعَسَى اللهُ أَنْ يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِنْ عِنْدِهِ فَيُصْبِحُوا عَلَى مَا أَسَرُّوا فِي أَنْفُسِهِمْ نَادِمِينَ * وَيَقُولُ الَّذِينَ آمَنُوا أَهَؤُلَاءِ الَّذِينَ أَقْسَمُوا بِاللهِ جَهْدَ أَيْمَانِهِمْ إِنَّهُمْ لَمَعَكُمْ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فَأَصْبَحُوا خَاسِرِينَ﴾

«Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар. Шунда мўминлар (бир-бирларига): «Жон-жаҳдлари билан «Сизлар билан биргамиз», деб қасам ичганлар шуларми?» дейдилар. У мунофиқларнинг қилган амаллари беҳуда кетди ва ўзлари зиён кўргувчиларга айланиб қолишди»                                                               [Моида 53-54]

Қадрли биродарлар!

Сизнинг ҳақни баралла айтишингиз Ислом ва мусулмонлар душманларини довдиратиб қўйди. Негаки, сиз қурол кўтармаган ва бирор бир қўшинга қўмондонлик қилмаган ҳолатда ҳам уларнинг макрини бўғизларига қайтариб уришга, кўзлаган ишларини муваффақиятсизликка учратишга ва одамлар томонидан данак каби туфлаб ташланган кимсаларга айлантиришга муваффақ бўлдингиз… Улар шуни англашмаяптики, ботил аҳли ҳар қанча юксакликка эришмасин, ўз қўллари билан қўйган тузоққа ўзлари тушмай қолмайди. Қилич тутган кишида онг ва фаросат бўлмаса, қиличи асло ёрдам бермайди… Агар ўша ҳайъатдагилар атрофларида нима бўлаётганига, қўшни давлатларнинг қонхўр тоғут режим билан муносабатларни нормаллаштираётганига бир назар солиб, ақлларини ишлатсалар эди, ўзларининг икки ёмон нарсага, яъни Шом тоғутига итоат қилиш ёки тоғутнинг қаттиқ зулму зўравонлиги остида қолишга қараб кетишаётганини англаб етишган бўларди. Демакки, агар уларда ақл бўлганда эди, атрофдагиларга яхши муносабатда бўлар, уларни қўллаб-қувватлар, режим томонидан зулмга учраган пайтларида уларга ёрдам берардилар, тоғутга ўхшаб даъватни етказувчиларни таъқиб қилишда режимга тақлид қилмасдилар. Шунинг учун ўзлари қўйган тузоққа ўзлари тушадилар. Натижада, охиратдан олдин бу дунёнинг ўзида ҳам жуда ёмон аҳволга тушиб, пушаймон бўладилар. Аммо жуда кеч бўлган бўлади.

Азиз биродарлар!

Ўзингизга яхши маълумки, мустамлакачи кофир давлатлар ва уларнинг исломий юртлардаги малайлари Ҳизб аъзоларини қамоққа ташлаб, қийноққа солишяпти, баъзилари шу давлатлар қамоқларида шаҳид бўлишмоқда… Бироқ, бу нарсалар бизнинг Аллоҳ йўлида берган аҳд-паймонимизни заифлаштиролмайди, ваҳоланки, бу давлатлар анави ҳайъатдан кўра қувватлироқ ва жамғармалари ҳам кўпроқдир. Бизнинг Аллоҳ йўлида берган аҳд-паймонимизни заифлаштиролмасликларининг сабаби, биз маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳақни айтаётган Аллоҳнинг бандаларимиз. Биз мушкулларни аритувчи зот куч-қудратли бўлган Аллоҳ Таоло эканига, У зот бизга куч-қудрат бериб, душманимизнинг ҳийла-найрангларини тор-мор этишига иймон келтирганмиз.

﴿وَمَنْ يَتَّقِ اللهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجاً * وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً﴾

«Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ) унинг учун чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир»                                                                                          [Талоқ 2-3]

Биродарлар!

  • Инқирознинг кучайиши унинг кетишидан дарак беради. Биз Аллоҳ Субҳанаҳудан бирин-кетин тўхтамай келаётган бу инқирозлар ортидан рошид Халифалик барпо этилиши орқали Ўз фатҳи ва нусрати билан сийлашини сўраймиз. Чунки машаққат ортидан фақат битта енгиллик эмас, балки иккита енгиллик келади:
  • Ҳоким «Мустадрак» китобининг (2-329)ида саҳиҳ санад билан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У бу ривоятнинг Муслим шартига кўра саҳиҳ эканини, «Талхис»да Заҳабий маъқуллаганини айтган: «Умар ибн Хаттобга Абу Убайданинг Шомда қамал қилингани ҳамда қавм томонидан қаттиқ қаршиликка учрагани ҳақида хабар келади. Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга мактуб ёзиб бундай дейди: Ассалому алайкум, аммо баъд: Қайсидир мўмин бандага оғир машаққат етса, Аллоҳ шу машаққат ортидан албатта енгиллик беради ва бир машаққат ҳаргиз икки енгилликдан ғолиб бўлолмайди».
  • Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг «بدائع الفوائد» китобида, (قاعدة جامعة في الابتداء) бобида бундай дейди:

«Аллоҳ Таолонинг

﴿فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا﴾

«Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга енгиллик ҳам бор»                    [Шарҳ 5]

деган каломида (العسر оғирлик-машаққат) сўзи гарчи икки марта такрорланса-да, маърифа шаклида такрорланган бўлиб, биттадир. (يُسْرًا енгиллик) сўзи эса накра шаклида такрорланиб, иккита енгилликни англатади. Машаққат иккита енгиллик билан ўралган бўлиб, аввалида бир енгиллик, охирида яна бир енгиллик бордир. Бир машаққат ҳаргиз иккита енгилликдан ғолиб бўлолмайди».

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                             17 зул-қаъда 1444ҳ

Ҳизб ут-Таҳрир амири                                                                                     6 июн 2023м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here