АҚШ давлат қарзи чегараси ҳамда Республикачилар билан Демократлар ўртасидаги рақобат

4396
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ давлат қарзи чегараси ҳамда Республикачилар билан Демократлар ўртасидаги рақобат

Устоз Ҳамд Тобиб

Aмерикадаги иккита йирик партия – Республикачилар билан Демократлар – ўртасидаги сиёсий рақобат давлат қарзи чегарасини ошириш масаласида кўзга аниқ ташланди. Буни икки партия етакчиларининг АҚШ матбуоти ва оммавий ахборот воситаларига берган баёнотларида кузатиш мумкин. Арабий Жадид газетасининг 2023 йил 10 май кунги нашрида бундай дейилади: «Кеча сешанба куни АҚШ президенти Жо Байден ҳамда қонунчилар АҚШ давлат қарзи чегарасини 31,4 триллион долларга ошириш бўйича боши берк кўчадан чиқишга қаратилган музокараларни янада кўпроқ ўтказишга келишиб олдилар. Бу мамлакат мисли кўрилмаган миқёсда дефолтга учраши мумкин бўлган муддатдан атиги уч ҳафта олдин бўлиб ўтди».

Шарқул Авсат газетаси 2023 йил 10 май куни Байденнинг гапларидан иқтибос келтириб, қуйидагиларни нашр қилди: (АҚШ президенти Жо Байден бюджетда катта қисқартиришларни қабул қилмагани учун Республикачиларнинг давлат қарзи чегарасини оширишга рози бўлмаганини айтиб, уларни бу билан мамлакат иқтисодиётини гаровга қўяётганликда айблади. Демократлардан бўлган президент келаси сешанба куни конгресс раҳбарлари билан учрашишини айтиб, улар «Давлат қарзи чегарасини ошириш ва дефолтдан қочишдан иборат шу пайтга қадар ҳар бир конгресс қилиб келган ишни қилишлари» лозим, деди. Байден жума куни бўлиб ўтган иқтисодий йиғилишда Республикачилар «Қарз олишни гаровга қўйиб, баъзи адолатсиз қисқартиришларга бизни рози қилишмоқчи», деди).

Вакиллар палатасидаги Республикачилар етакчиси спикер Кевин Маккарти 2023 йил 9 май куни Байден билан учрашувидан сўнг «Республикачилар вакиллари давлат қарзи чегарасини ошириш режасини ишлаб чиқиш билан ўз вазифаларини бажармоқдалар. Аммо бу режа бюджетни қисқартиришни тақозо қилади», дея Байденни мамлакатни гаровда ушлаб турганликда айблади. Маккартига кўра, ҳафта охирида 40га яқин Республикачи сенаторлар «Биз бюджет ва давлат харажатларида туб ислоҳотлар ўтказилмагунча давлат қарзи чегарасини ошириш тўғрисидаги матнга ёқлаб овоз бермаймиз», дея таъкидлашган.

АҚШ молия вазираси Жанет Йеллен эса, 2023 йил 8 май куни CNBC телеканалига берган интервьюсида «Давлат қарзи чегарасини ошириш масаласида Президент Жо Байден ва Республикачилар позицияси ўртасида катта тафовут мавжуд», деди. Йеллен, шунингдек, конгресснинг давлат қарзи чегарасини ошира олмаслиги АҚШ иқтисодиётига улкан зарба беришини ҳамда долларнинг глобал заҳира валютаси сифатидаги мавқеини заифлаштиришини таъкидлади.

Давлат қарз чегарасини ошириш масаласида рўй бераётган ушбу можаронинг ҳақиқати нимада? Бу нарса америкалик фуқарога, хусусан Америкага, умуман олганда бутун дунё иқтисодиётига қандай оқибатларни олиб келади?

АҚШ давлат қарзи чегараси, дегандан мурод федерал ҳукуматнинг АҚШ ғазначилик облигациялари ва жамғарма облигациялари орқали қарз олишига рухсат берувчи умумий миқдорнинг юқори чегарасидир. Қарз олишнинг сабаби эса бюджетдаги камомаддир. Яъни Aмерика маъмурияти ўзининг молиявий мажбуриятларини тўлашда ва тўловларни амалга оширишда давом этиш учун қарз олишдан бошқа чора тополмаяпти. Булар ижтимоий суғурта тўловлари, солиқларни қайтариш, давлат қарзи бўйича фоизлар, миллий мудофаа ва бошқа тўловлардир. Аслида, Америка олдида жиддий иқтисодий муаммолар бор бўлиб, уларни яширишга ёки қарз чегарасини ошириш каби кўплаб воситалар орқали улардан четлаб ўтишга уриняпти. Тобора ортиб, мураккаблашиб бораётган айни муаммолар сирасига Американинг давлат қарзи, валюта инфляцияси, ички ва ташқи харажатларнинг ҳаддан зиёд кўплиги ва Америка савдо балансидаги тақчиллик кабилар киради. Булар АҚШ иқтисодиёти азият чекаётган ҳамда сиёсатчи ва иқтисодчиларни бирдек тинчини бузаётган кризисларнинг айримлари бўлиб, сиёсатчилар ҳар сафар жамият, иқтисодиёт ва иқтисодий муассасалар учун фалокатларни келтириб чиқарадиган турли услуб ва воситалар орқали улардан четлаб ўтишга уринишади. Дарҳақиқат, AҚШнинг умумий давлат қарзи – ташқи ва ички қарзларни ҳисобга олсак – 31,4 триллион долларни ташкил этди. Жорий йил бошида АҚШда инфляция 9,1 %гa етди… Бу эса AҚШ федерал захира тизимини ўтган ва жорий йил давомида фоиз ставкаларини бир неча марта ошириб, 5 %гa етказишга ундади. АҚШ бюджетидаги камомадга келсак, 2023 йилда 668 миллиард доллардан 1,1 триллион долларга кўтарилди.

Америка иқтисодий кризисларни енгиб ўтиш учун қарз масаласини четлаб ўтишга биринчи марта уринаётгани йўқ. Шунга қарамай, кризислар доираси торайиш ўрнига баттар кенгайиб бормоқда. Аксарият иқтисодчиларнинг фикрича, Америка 2008 йилдаги кризисдан ҳалигача чиқа олгани йўқ. Борган сари кризислар тўпланиб боряпти, қарзлар кўтариляпти, инфляция ҳамда бюджетдаги камомад ошяпти. Буларнинг бадалини Америка халқи билан молия муассасалари тўлаяпти. Бу эса Силикон водийси банки, «Signature» банки, «First Republic» банки ва у билан бирга бир гуруҳ ички банклар билан содир бўлганидек баъзи молия муассасаларининг қулашига олиб келди. Шунингдек, фоиз ставкаларини сурункали равишда кўтаришнинг салбий оқибатлари ҳамда ишлаб чиқариш лойиҳаларининг пасайиши юқори нархлар тўлқинини келтириб чиқармоқда.

Ўз навбатида, бу икки йўналишда таъсир кўрсатмоқда: Биринчи: нархларнинг кўтарилиши, иккинчи: ишлаб чиқариш лойиҳаларининг пасайиши туфайли ишсизлик даражасининг ошиши. Ишлаб чиқариш лойиҳаларининг пасайишига банклардан қарз олиш натижасида келиб чиққан юқори фоиз ставкаси сабаб бўлди.

Американинг давлат қарзи чегарасини улкан ставкаларга кўтариб қўйиш билан қарзларни четлаб ўтиши – таъсир қилиш ва таъсирланиш жиҳатидан – бир қанча ишларга боғлиқ. Жумладан:

  • Украинани молиялаштириш ва бунинг АҚШ давлат қарзига таъсири. Дарҳақиқат, Республикачилар бу ҳақда бир неча бор огоҳлантиришди.
  • АҚШ сайловлари, Америка тарихидаги ўзига хос рақобат, ҳар икки партиянинг фитналари ҳамда америкалик сайловчиларга таъсир ўтказиш учун томонларнинг бир-бирига босим ўтказишга уриниши. Масалан, Республикачилар асоссиз харажатларни сабабли қилиб келтириб, давлат қарзи чегарасининг шу даражага кўтарилиши жавобгарлигини Демократларга юклашмоқда. Демократлар эса, қарз чегарасини оширмасликдан Республикачиларга қарши фойдаланиб, уларни америкаликлар учун иш ўринлари, иш ҳақи ва нафақалар етишмаслигига сабабчи бўлишди, дея айблашяпти.
  • Долларнинг глобал мавқеи ва обрўсининг тебраниши. Бунга долларнинг кўп қисми реал иқтисодга таянмаган ҳолда чоп этилиши ҳамда давлат қарзи чегарасини ошириш учун АҚШ ғазначилик облигацияларининг тобора кўпайтирилиши сабабдир. Бу, айниқса, айрим Европа давлатлари ва Хитойда юзага келган доллардан қутулиш масаласига қарши навбатдаги ташвиқотларни пайдо қилди. Зеро, қарз чегарасини ошириш янги ғазначилик облигацияларини ҳақиқий сармоясиз чоп этишни англатади. Бунинг натижасида доллар қиймати пасайиб, сўнгра судхўрлик ставкасини ошириш орқали нотўғри даволаш усулига қайтилади.

Америка ушбу сиёсий ва иқтисодий фактлардан келиб чиқиб, дунё иқтисодларини назорат қилиш қобилиятини сақлаб қолиш учун глобал таъсирини кучайтирмоқда. Шу тариқа, улкан иқтисодий бузилишни ёпиш мақсадида қарз чегарасини ошириб, янги облигацияларни чиқармоқда. Американинг Европа, Хитой ва Россияга нисбатан нималар қилаётгани, шунингдек, турли хил фитналарни қўзғаб, ҳали у, ҳали бу ерда кучайиб бораётган глобал муаммоларни авж олдираётгани ҳеч кимга сир эмас.

Икки партия ўртасидаги рақобатга келсак, бу Американинг ички вазиятига салбий таъсир қилиб, иқтисодининг оғир аҳволда эканини фош қилиб қўйди. Бу, шунингдек, америкалик сайловчиларни ўзига жалб қилиш йўлида ҳар иккала партиянинг ҳам манфаатпарастлик ва худбинлик ботқоғига нақадар ботганини кўрсатмоқда. Масалан, Демократлар партияси халқни рози қилиш учун, шу орқали ўз партияларининг даромад ва хизматлари билан боғлиқ баъзи масалаларга салбий таъсир қилмаслиги учун қарз чегарасини ошириш керак, деган фикрда. Республикачилар эса, ўз партиялари томонидан, айниқса, хориж билан боғлиқ ишларда амалга оширилган ҳаддан ташқари сарф-харажатлар масаласидан ўзларини оқлаб, халқ билан боғлиқ кризисга Демократларни рўпара қиляпти. Яъни қарз чегарасини оширишга Демократларнинг қилган ишлари ва пулларни беҳуда сарфлашлари сабаб бўляпти, деган нарсани кўтаришяпти.

Америка партияларининг сиёсий низоларда ва рақобатчи партияни обрўсизлантиришда ишга соладиган сиёсати мана шу. Дарҳақиқат, Байден АҚШ қўшинларини Афғонистондан мағлуб аҳволда олиб чиқиб кетар экан, бу билан Республикачиларнинг мамлакатни фойдасиз урушларга тортишдаги муваффақиятсизлигини исботламоқчи бўлди. Республикачилар партияси эса Украинанинг АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишини тўхтатишга чақириб, Демократлар партиясини мамлакатни мана шундай қарз чегарасини оширишга олиб келган янги қарзларга ботиришда айбламоқда. Бу эса бизга Америка сиёсатининг шахсий манфаатлар ва партиявий кўз-қарашлар асосида нақадар ўзгараётганини кўрсатяпти.

Охир-оқибат, томонлар ўзаро келишмовчиликларига қарамай, сайловларда маълум имтиёзлар орқали ўзларига хизмат қиладиган муайян нарсалар бўйича келишиб олишлари мумкин: ё Трампга қўйилган айбловларда ёки қарз чегарасини ошириш ва ишлаб чиқаришни ўз манфаатларига мувофиқ озайтириш масаласида муроса ечимини топишда ўзаро келишиб олишлари мумкин. Икки партия ҳам бу ишда ишсизлик, юқори нарх-наво, лойиҳалар етишмовчилиги каби халқни қийнаётган нарсаларга умуман парво қилишмайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда мана шундай сиёсат ва такаббурлик ҳукмрон экан, шунингдек, малайлар, ҳарбий базалар, қуролланиш пойгаси ва бошқа ишлар учун катта-катта сарф-харажатлар қилинаётган экан, АҚШ иқтисодини ҳеч ким қутқара олмайди. Американинг хорижга таяниши, олам устидан ҳукмронлиги, унинг бойликларини талаши то Аллоҳ ёруғ кунларга изн бергунига қадар давом этади. Аллоҳнинг изни ила, Американинг вайрон бўлиши ё ичкаридан бўлади ёки оламшумул янги тузум барпо этилиши билан амалга ошади. Ушбу янги тузум АҚШни фаол ва таъсирли даражада курашга чорлаб, ундан умуман чўчимайди ҳамда Американи ва унинг долларини ларзага соладиган қудратли иқтисодиётга таяниб, АҚШнинг хорижий сиёсатига қарши курашади. Бу ишни фақат битта давлат, яъни Халифалик давлати амалга оширади. Аллоҳ Таолодан ушбу давлатимизни тезлаштиришини сўраб қоламиз.

Роя газетасининг 2023 йил 7 июн чоршанба кунги 444-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here