Ақсо масжиди хоинлар тахтларини ағдариб, Умматни уларнинг ёвузлигидан қутқариш билангина озод этилади

333
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ақсо масжиди хоинлар тахтларини ағдариб, Умматни уларнинг ёвузлигидан қутқариш билангина озод этилади

Эй мусулмонлар!

Рувайбиза ҳукмдорлар яҳудий вужуди ҳужумларига нисбатан қораловчи ва норозилик баёнотларини бериш, саммит ва учрашувлар ўтказиш, халқаро ташкилотлардан ялиниш каби ишлар билан овора. Сизлар уларни тахтларидан ағдариб, Умматни уларнинг ёвузликларидан қутқариш билан жавоб қайтармоғингиз даркор. Чунки барча ёвузликларнинг боши, иллатнинг илдизи мана шу ҳукмдорлардир. Яҳудий вужудини қўриқлаётганлар ҳам шулардир. Умматни парчалаб, бирлашишига тўсқинлик қилаётган, Унинг динига қарши курашаётган ҳамда Уммат фарзандларини фи сабилиллаҳ жиҳод қилишдан тўсаётган ҳам мана шулардир. Шунинг учун бу Хоинлар тахтларидан ағдарилиб, Уммат уларнинг ёвузлигидан қутқарилмагунча Ақсо масжидини озод этиб бўлмайди.

Ҳа, Ақсо масжидини озод қилиш учун аввало мусулмон қўшинларни тоғут малайлардан озод этиш лозим. Чунки қўшинларимизни Аллоҳ Таолонинг йўлида жиҳод қилиб, Исломга нусрат бериш ва Ақсони озод этишдан тўсиб-кишанлаб қўйганлар мана шу тоғут малайлардир.

Эй мусулмонлар!

Бу мағзуби алайҳим вужуди жуда ҳам заиф вужуд. Аскарлари бирорта ҳам жангга дош беролмайди. Зотан Аллоҳ Таоло яҳудийларни одамлар орасидаги яшашга энг очкўз бўлганлари, дея сифатлаган. Шу боис, Ақсо масжидини озод этиш сиз ўйлагандан ҳам яқин. Қолаверса, Аллоҳ Таоло бизга нусрат ваъдасини берган. Шундай бўлгач, барчаларингиз бирлашган ҳолда, армия сафидаги фарзандларингиз ва ака-укаларингиздан Ислом ва Ақсо масжидига нусрат беришларини талаб қилинг. Чунки улар Исломга нусрат бериш ва Масжидул Ақсони озод қилишга қодирдирлар. Фақат мана шу талабгина тўғри ва ҳақ талабдир. Ундан бошқаси эса ҳақдан бошқа томонга мурожаат қилиш ҳамда Аллоҳ ва Росулидан узоқлашиш, ҳатто яҳудий вужудининг ҳақиқий қўриқчилари бўлган хоин режимлар изидан юриш ҳисобланади.

Биз сизларни шунга чақирамизки, қуролли кучлар сафидаги фарзандларингиз ва ака-укаларингизга ҳайқириб, улардан Аллоҳ Таолонинг ушбу чақириғини қабул қилишни талаб қилинг:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ‌انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ * إِلَّا تَنْفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَاباً أَلِيماً وَيَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيْئاً وَاللهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангиз, (Аллоҳ) сизни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сиз эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» [Тавба 38-39]

Роя газетасининг 2023 йил 10 май чоршанба кунги 442-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here