Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Сужжода Қодирия шайхи билан учрашди

61
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Сужжода Қодирия шайхи билан учрашди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси 2022 йил 21 сентябр чоршанба куни Тайбадаги Рийҳ ибн шайх Абдуллоҳни ва унинг мусоиди жазиралик шайх Абдулбоқийни зиёрат қилди. Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо раислигидаги ушбу делегацияга айни қўмита мувофиқлаштирувчиси устоз Абдуллоҳ Ҳусайн, қўмита аъзоси Абдулқодир Абдураҳмон ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Назир Мухтор, Шориқюсуф Барбарий, Аҳмад Баҳр, Раҳматулмавло Ҳожи ва Одам Умарлар ҳамроҳлик қилишди. Учрашувда юртдаги сиёсий вазият, беқарорлик ва кураш ҳамда ажнабий элчихоналар таъсири остида баъзи томонлар ўртага ташлаган ва баъзилари рад этаётган ташаббуслар ҳақида суҳбатлашилди. Бу ташаббуслар АҚШ, Британия, Саудия Арабистони ва Амирликлар элчихоналари томонидан озуқаланадиган фуқаролик бошқаруви билан ҳарбий бошқарувдаги сиёсий томонлар ўртасидаги низони фош қилаётганлиги, бўлаётган ишларнинг барчаси юрт аҳли масаласини тамсил этмаслиги таъкидланди. Суҳбатда шунингдек, ечим Судан аҳлининг Халифалик тузуми соясида исломий ақидалари асосида бирлашишларида мужассамлиги алоҳида урғуланди.

Учрашув сўнггида шайх Рийҳ Ҳизб ут-Таҳрир делегациясига ушбу зиёрат учун ҳамда ушбу юксак даражадаги сўзлари ва Судан аҳлига бўлган қайғуси учун ташаккур билдирди. Ўзларининг Сужжода аҳли сифатида юрт аҳли масалалари билан биргаликларини ва бу масалалар Китобу Суннат асосида ечилишини таъкидлаб, «сиздан чиройли сўзларни эшитдик», деди. Ҳақиқатда, Сужжода аҳли Ҳизб ут-Таҳрир делегациясини ҳурмат ва эҳтиром билан илиқ қарши олди, бунинг учун Аллоҳ уларни муносиб мукофотласин.

Роя газетасининг 2022 йил 28 сентябр чоршанба кунги 410-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here