Уйланиш ҳақидаги саволга жавоб

665
0

images (29)Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Абдуллах Ахъяров билан Mysite Fantasticaларнинг уйланиш ҳақидаги саволларига жавоблар

Mysite Fantasticaнинг саволи:

Ассаламу алайкум, қадрли биродар!

Мен бир уйланмаган мусулмонман, Аллоҳ Таолони ва Исломни севаман, ҳабибимиз ва саййидимиз Муҳаммад олиб келган аҳкомлар татбиқ этилишини истайман.

Мен на дин ва на ахлоқ бўлган бир муҳитда яшайман. Бизда Исломнинг фақат номи ва рамзи бор, холос, мактабларимизда Исломга қарши программалар ўқитилади…

Саволим шуки, мен уйланишни хоҳламаяпман, бироқ ўғил-қизларимни худди ўзим чўғни ушлаб тургандек Исломни ушлаганим каби Исломда ушлаб туришга қодир эмаслигимни биламан.

Фарзандларим ўзларига зарарли бўлган билимларни олажакларини ҳам, мен иш билан бандлигим туфайли уларга таълим беролмаслигимни ҳам, ҳозирги шароит аёлимни ишлашга мажбур қилишини ҳам биламан.

Қисқаси, бир неча ҳадисларда уйланиш диннинг ярми экани айтилганини аниқ ўқиганман, яна бир ҳадис мазмунида Умматнинг фосиқлари бўйдоқлар, дейилган. Шундай экан, мен ҳақиқатдан уйланмайдиган бўлсам динимни мукаммал қилолмайманми?!

Соволимга жавоб берасиз деган умиддаман ва сиздан чексиз миннатдорман.

 

getImageАбдуллах Ахъяровнинг саволи

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Менда иккита савол бор:

1 –  Мен уйланишни истайман. Қачон бирор қизни топсам, у билан учрашиш учун валийсидан рухсат сўрайман. Аммо қизни ҳимоячиси бўлган ва мени шахсан танимайдиган бу отаси қизи билан учрашишимга рухсат бераверади. Одатда эса бу учрашув оммавий сайилгоҳларда ёки қаҳвахоналарда бўлиб ўтади. Ахир, учрашув қизнинг уйида ўтказилгани яхши эмасми? Айниқса, сингилларимиз кўчада учрашганда ўзларида иккиланишни сезадилар-да, одатда дарҳол «йўқ», деган жавобни бериб юборяптилар.

2 –  Бизда Қримда кўпчилик биродарлар уйланишга қарор қиладилар-у, бироқ аксар сингилларимиз таълим олиш суннат, деган нарсани дастаклаб олишиб, буни турмушга чиқмасликка баҳона қилишади ва турмушга чиқишдан таълим олишни афзал кўришади. Мен шуни сўрамоқчиманки, бу сингилларимизнинг турмушга чиқишни бугунги илмоний ўқув юртларида таълим олишдан афзал кўрмоқлари Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг наздида афзал эмасми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Абдуллах Ахъяров билан Mysite Fantasticaнинг саволларида ўзаро боғлиқлик мавдуд. Шу боис менинг қуйидаги жавобим иккаласига ҳам бўлади, Аллоҳ икки йигитни ҳам энг тўғри йўлга бошласин.

1 –  Аллоҳ Субҳанаҳу инсонни яратди ҳамда эркак ва аёл жуфтларини яратиб, буни Ўзининг мўъжизаларидан бири қилди, шаръий аҳкомларга мувофиқ турмуш қуриш орқали иккаласининг ўртасида ошнолик ва меҳрибонлик пайдо қилди. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деди:

«Унинг оятларидан бири, У сизлар ҳамдам бўлишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳрибонлик пайдо қилишидир, албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бор»                                                                   [Рум 21]

2 –  Ислом турмуш қуришга тарғиб қилади, чунки кўзни пастга қаратиш, номусни сақлаш ва динни муҳофаза қилишнинг энг тўғри йўли мана шу:

Имом Бухорий Абдуллоҳ Gдан ушбу ривоятни келтиради: Абдуллоҳ айтади: биз Набий A билан бирга эдик, ул зот бундай деб марҳамат қилдилар:

«مَنِ اسْتَطَاعَ البَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ، وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ، فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ»

«Ким боатга (яъни уйланиш юкини кўтаришга) қодир бўлса, уйлансин. Чунки у кўзни тўсгувчи ва авратни сақлагувчидир. Кимки қодир бўлмаса, рўза тутсин. Чунки рўза уни (тойилишдан) сақловчидир».

Ҳоким «Мустадрак»да Анас ибн Молик Gдан ушбу ривоятни келтирган: Анас айтдики, Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«مَنْ رَزَقَهُ اللهُ امْرَأَةً صَالِحَةً، فَقَدْ أَعَانَهُ عَلَى شَطْرِ دِينِهِ، فَلْيَتَّقِ اللهَ فِي الشَّطْرِ الثَّانِي»

«Кимни Аллоҳ солиҳ аёл билан ризқлантирган бўлса, демак, динининг ярми борасида унга ёрдамлашибди, энди унинг иккинчи ярми борасида Аллоҳдан тақво қилсин» (Ҳоким бу ҳадиснинг иснодини саҳиҳ деган ва унга Заҳабий ҳам қўшилган).

3 –  Кейин, тийилиш учун турмуш қуришга ҳаракат қилаётган шахс Аллоҳ Субҳанаҳунинг ёрдамига муваффақ бўлган уч шахснинг бири ҳисобланади: Имом Аҳмад ўзининг «Муснади»ида ишлаб чиққан бир ривоятда Абу Ҳурайра G Набий Aнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«ثَلاَثَةٌ كُلُّهُمْ حَقٌّ عَلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ: عَوْنُهُ الْمُجَاهِدُ فِي سَبِيلِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، وَالنَّاكِحُ لِيَسْتَعْفِفَ، وَالْمُكَاتَبُ يُرِيدُ الْأَدَاءَ»

«Уч кишининг Аллоҳ Азза ва Жалла зиммасида ёрдам бериш ҳақлари бор: Аллоҳ Азза ва Жалла йўлида жиҳод қилаётган кишининг, тийилиш учун никоҳ қураётган кишининг ва адо қилишни истаётган мукотабнинг».

4 –  Росулуллоҳ A қодир бўла туриб, турмуш қурмасликдан қайтарганлар. Насоий келтирган бир ривоятда Набий Aнинг «бичишдан қайтарган»лари айтилади. Бу ривоятни Ибн Можа ҳам келтиради.

5 –  Росулуллоҳ A оталарга қачон дини ва хулқи борасида улар рози бўлган бир йигит қизларини сўраб келса, бу йигитга қизларини беришни буюрганлар. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра Росулуллоҳ Aнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«إِذَا خَطَبَ إِلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ، وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»

«Қачон динига ва хулқига сиз рози бўладиган бирор киши қизингизга совчи бўлиб келса, уни уйлаб қўйинг. Шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод тарқайди».

Ибн Можа буни қуйидагича лафзда ривоят қилади:

«إِذَا أَتَاكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ خُلُقَهُ وَدِينَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»

«Қачон динига ва хулқига сиз рози бўладиган бирор киши олдингизга келса, уни уйлаб қўйинг. Шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод тарқайди».

6 –  Шу билан бирга, Росулуллоҳ A эрини, фазандларини, хонадонини муҳофаза қила олувчи дин соҳибаси бўлган солиҳа аёлни танлаш лозимлигига ҳам буюрганлар. Имом Бухорий ишлаб чиққан ҳадисда Абу Ҳурайра G Набий Aнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«تُنْكَحُ الْمَرْأَةُ لِأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا وَلِحَسَبِهَا وَجَمَالِهَا وَلِدِينِهَا، فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّينِ، تَرِبَتْ يَدَاكَ»

«Аёл тўрт жиҳат эътиборидан танланади: моли, насаби, жамоли ва дини. Шундай экан, сен – қуриб кетгур – дин соҳибасини танла».

7 –  Энди, сизнинг «бир ҳадис мазмунида Умматнинг фосиқлари бўйдоқлар, дейилган», деган гапингизга келсак, бу заиф ҳадис. У қуйидагича келган: Имом Аҳмад ўзининг «Мустадрак»ида бир кишидан, у киши Абу Зардан ривоят қилишича, бир киши Росулуллоҳ Aнинг олдиларига кирди, унинг исми Уккоф ибн Бушр Тамимий эди. Унга Набий A  – эй Уккоф, аёлингиз борми, деб сўрадилар, йўқ деб жавоб қилди, ул зот – бизнинг суннатимиз никоҳ, сизларнинг ёмонларингиз бўйдоқларингиздир, дедилар. Бу ҳадиснинг санади заиф, чунки Абу Зардан ривоят қилган бир кишининг кимлиги номаълум бўлиб, санадига изтироб етган. Бу ривоятни «Кабир»да Табароний ва бошқалар ҳам Бақия ибн Валид йўлидан ривоят қилишган бўлиб, иккала ҳадис ҳам Муовия ибн Яҳёдан, у Сулаймон Ибн Мусодан, у Макҳулдан, у Ғозиз ибн Ҳорисдан, у Атийя ибн Буср (муҳмал син билан) Мозанийдан ривоят қилинган: Атийя айтдики, Уккоф ибн Вадоа Ҳилолий Росулуллоҳ Aнинг олдиларига  келди… ва ҳоказо. Бу ҳадис Муовия ибн Яҳё борлиги туфайли ҳам, Бақия ибн Валид борлиги туфайли ҳам заиф ҳисобланади.

Шунинг учун бўйдоқларни энг ёмон одамлар, деб бўлмайди. Балки, бўйдоқлар ҳам, бошқалар ҳам, ўз сийрат (ҳарактер)ларига қараб ёмон бўлишлари мумкин.

Хулоса: Росулуллоҳ A қодир бўлган кишини уйланишга буюрадилар, чунки кишининг ўз динини сақлаши, номусини ҳимоя қилиши ва кўзини ерга тикиши учун энг яхши йўл уйланишдир. Шунингдек, Росулуллоҳ A бичишдан, яъни уйланишдан бутунлай узилишдан қайтарганлар. Шунга кўра, сиз савол берувчи, модомики уйланишга қодир экансиз, мен сизга шуни тавсия қиламанки, уйланиш учун солиҳа аёл танланг, яхши оила қуришга бор кучингизни сарфланг, Аллоҳ учун ниятингизни холис қилинг, Росулуллоҳ Aга содиқ бўлинг, ана шунда сиз фарзандларингизни солиҳ қилиб ўстиришга ҳам – инша Аллоҳ – қодир бўласиз, Аллоҳ Субҳанаҳу солиҳлар дўстидир.

8 –  Украиналик йигитнинг саволига келсак, унинг жавоби қуйидагича:

а)   Росулуллоҳ A аёлга совчи қўйган кишига уни кўришга буюрдилар. Имом Термизий Бакр ибн Абдуллоҳ Музанийдан, у Муғира ибн Шўъбадан ушбу ҳадисни ишлаб чиққан: Муғира бир аёлга совчи қўйганди, Набий A унга

«انْظُرْ إِلَيْهَا، فَإِنَّهُ أَحْرَى أَنْ يُؤْدَمَ بَيْنَكُمَا»

«Уни кўргин, чунки ўртангизни мустаҳкамлашнинг энг яхши йўли шу», дедилар. «Боб»да Муҳаммад ибн Масламадан, Жобирдан, Абу Ҳумайддан, Абу Ҳурайрадан «бу ҳадис ҳасан», дейилган. Ҳоким ҳам уни ишлаб чиқиб, икки шайх шарти билан саҳиҳ, деган, унга Заҳабий ҳам қўшилган.

Қизга харидор бўлган йигит унинг оиласига бориши ва қизнинг мубоҳ қилинган кафтлари ва юзини кўриши мумкин. Бироқ қиз билан хилватда бўлиши ёки у билан кўчага чиқиши… мумкин эмас, чунки йигит унга бегона. Шунинг учун мен саволда келган матнга ҳайрон бўлдим, унда келишича, сиз қизни оиласи уйида кўришни истагансиз, аҳли эса – йўқ, сиз у билан кўчага чиқинг ва уни кўринг, дейишган! Назаримда, саволда бирор ноаниқлик борга ўхшайди.

б)   Қизга дини ва хулқидан рози бўлса арзийдиган бир киши келса-ю, унинг университетда ўқиши турмушга чиқишидан кўра яхшими, деган маънодаги саволга келсак, энг яхшиси, Росулуллоҳ Aнинг ушбу сўзларига амал қилмоқ лозим:

«إِذَا خَطَبَ إِلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ، وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»

«Қачон динига ва хулқига сиз рози бўладиган бирор киши қизингизга совчи бўлиб келса, уни уйлаб қўйинг. Шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод тарқайди».

Ибн Можа буни қуйидагича лафзда ривоят қилган:

«إِذَا أَتَاكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ خُلُقَهُ وَدِينَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»

«Қачон динига ва хулқига сиз рози бўладиган бирор киши олдингизга келса, уни уйлаб қўйинг. Шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод тарқайди».

Бу ҳадисда қизнинг валийларига нисбатан шундай қатъий қайтариқ мавжудки, улар агар йигитнинг дини ва хулқ-атворида айбли жиҳатни топмасалар, нафақат намоз ўқиб, рўза тутишида, балки одамлар билан бўлган муомаласида, юриш-туришида, буларнинг ҳаммасида шаръий аҳкомларга риоя қилишида нуқсон топмасалар, қизнинг оиласи бу йигитнинг дини ва бировлар билан бўлган муносабатида шариат аҳкомларига риоя қилишини сўраб суриштирсалар ва Аллоҳнинг изни ила, дини ҳам, хулқ-атвори ҳам рози қиладиган даражада бўлса, қизни унга бермасликлари, университетни тамомлатиб олишимиз лозим, деган дастак билан уни қайтаришлари бу оила аҳли учун ҳаром ҳисобланади. Билъакс, улар рози бўлишиб, қизининг турмушга чиқишдан ман қилмасликлари лозим. Чунки – инша  Аллоҳ – динни ҳимоя қилиш учун энг тўғри йўл мана шу.

Сўзим ниҳоясида мен ҳар бир қодир кишига солиҳа аёлга уйланишни тавсия қиламан, чунки бу дунё ҳасанати мана шу. Масалан, «Умдатул қорий, шарҳи саҳиҳи Бухорий» китобида Али G:

«Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, улар: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам ҳасана-яхшилик ато қилган, охиратда ҳам ҳасана-яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин, дейдилар»                                                                                               [Бақара 201]

ояти каримасидаги ҳасанадан мурод, бу дунёда солиҳа аёл, охиратда жаннатдир», деди.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                           17 робиус-соний 1435ҳ

                                                                                                                      17 феврал 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here