Яҳуд вужудидан Туркияга мурожаат

586
0

images (2)Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Туркия билан Исроил орасидаги алоқаларнинг аввалгидек яхши бўлиши орзусидаги эканлигини билдирди.

Нетаняҳу Ироил жанубида жойлашган Эйлат шаҳрида ўтган ҳафта Қизил денгизда Исроил тарафидан қўлга олиниб мусодара қилинган кемадан чиққан қуроллар борасида чет эл журналистлари учун матбуот анжумани ташкил қилди. Матбуот анжумани изидан Бош вазир ахборот агентликлари орқали Туркияга мурожаат йўллади.

“Турк ҳалқига шуни айтмоқчиманки, Туркия билан алоқаларимиз аввалгидек яхши бўлишини истаймиз”, деди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу.

Журналистларнинг Исроил – Туркия алоқаларига боғлиқ “яқин замонда бирор келишув юз берадими”, деган саволига “Умид қиламанки, бўлади”, деб жавоб берди бош вазир.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here