بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Саволга жавоб
Турк-рус олий даражадаги учрашуви
Савол: турк президенти Эрдоган 2016 йил 9 августда Россияга келди. Ҳолбуки Туркиядаги барбод бўлган тўнтаришга уриниш «акс садолари» ҳали ниҳоясига етмаган эди. Шундай экан бу шошилинчликнинг сабаби нима? Бу зиёратдан мақсад нима? Айниқса ташқи ишлар вазирлиги, армия ва махсус хизмат вакиллари ҳам Россияга келганлиги эътиборни тортади? Бу зиёратнинг Сурия кризисига алоқаси борми? Ёки ундан мақсад рус самолёти уриб туширилганидан кейин путур етган турк-рус алоқаларини «тузатиб ўнглаш»ми? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.
Жавоб: бу шошилинч сафарнинг сабабларини ва ундан кўзланган мақсадни билиш учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:
- Бу зиёрат ҳақида 2016 йил 15 июлда тўнтаришга уринишдан олдин гап-сўз бўлган эди. Чунки иккала президент ўртасидаги учрашувни аслида 2016 йил сентябр ойида Хитойда ўтказиладиган йигирмалик саммити чоғида ўтказишга қарор қилинган эди. Лекин рус президенти Путин билан турк президенти Эрдоган учрашуви август ойида шошилинч ўтказилди. Чунки Америка Туркияни бир кучли қурол сифатида ечим чизиғига тезроқ олиб киришдан манфаатдордир. Бошқа югурдак қуроллар (Эрон, Россия… ва бошқалар) уриниши барбод бўлганидан кейин Америка бундан манфаатдордир. Шунинг учун турк ташқи ишлар вазири икки президент ўртасидаги учрашув эртароқ, август ойида Россияда ўтказилишини билдирди «интерфакс агентлиги турк ташқи ишлар вазирининг сўзларини келтирди, вазир рус президенти Владимир Путин ва турк президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган августда Сочида учрашишини айтди… Арабийя нет 2016 йил 1 июл». Зиёрат мавзуси «ўзаро ярашув» муҳитида муҳокама қилинган эди. Туркия Сурия кризисини Америка сиёсатига мос тарзда ҳал қилишда рол ўйнамоқчи. Биз буни 2016 йил 14 июлда ўзимиз чиқарган савол-жавобда ойдинлаштириб берган эдик. Ўша савол-жавобда қуйидагиларни айтган эдик: «…Америка Туркиянинг ҳозирги ролидан фойдаланиб Сурия оппозициясига кучли босим ўтказиб уни Женева йўналишига ва тинч ечимга қайтишга мажбур қилмоқчи… Сурия оппозицияси агар музокара йўналишига қўшилишни рад этадиган бўлса бу оппозициядан воз кечиш тўғрисида таҳдид қилиш ҳам бор. Америка бу таҳдидни турк-рус ҳамкорлигини кўрсатиш орқали қилмоқчи «рус ташқи ишлар вазири: биз рус ва турк армиялари ўртасида Сурия борасида боғланишлар боришини умид қиламиз». (Арабийя нет 2016 йил 2 июл)… Туркия эндиликда русларнинг Сурияга аралашувига қаршилик қилмайдиган бўлди… Туркия давлат ташкилоти террорига қарши уруш қилаётганини баҳона қилиб сиёсий воситалар билан босим ўтказишдан ҳарбий воситаларга ўтиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Бу ташкилот бошқа қуролли оппозициядан ажратилмаяпти. Яъни Туркия ҳам Россия оппозицияни бомбардимон қилишда фойдаланаётган баҳонанинг ўзидан фойдаланади! Рус ташқи ишлар вазирининг рус ва турк армиялари ўртасида боғланишлар бўлиши ҳақида айтган сўзлари мана шу эҳтимолга далолат қилиб турибди…». Биз қуйидагиларни ҳам қўшимча қилган эдик: «…Обама ўзининг демократ ўтмишдоши Клинтон ҳаракат қилгандек ҳаракат қилмоқчи. Чунки Клинтон ўз президентлигининг охирги йилида Фаластин Озодлик ташкилотини ва яҳудни Фаластин масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича музокара ечимига тўплаш учун бор кучини сарфлаган эди. Клинтоннинг бу уриниши муваффақиятсиз чиққан бўлса-да лекин у Абу Амморни ва Эҳуд Баракни бир ерга тўплашга муваффақ бўлган эди… Ҳозир эса Обама Сурия оппозициясини ва режимни шу режим билан музокара ечимига тўплаш учун бор кучини сарфлаяпти. Бу билан Обама ўзининг президентлигининг охирги йилида тилга олишга арзийдиган ишни қилганини айтмоқчи. Фақат Клинтоннинг уриниши билан Обаманинг уриниши ўртасидаги фарқ шуки, Клинтоннинг ҳаракат кучи унинг малайлари олдида кўринган бўлса, Обама ўзининг малайлари ва югурдаклари ёрдамида ҳаракат қиляпти ва унинг ҳаракатлари шу малайлар ортида яшириндир! Шунинг учун Америка Обама даврида кўпроқ тобеларга суянишни кўрсатмоқда. Чунки Америка аввал Эрон ва унинг тўдаларига суянди, Эрондан кейин Россияга суянди. Сурияда яна боши берк кўчага кириб қолган пайтда эса Америка Эрдоганга Россия билан ярашишни буюрди… Эрон ва русларнинг Суриядаги аралашуви боши берк кўчага кириб қолганидан кейин эса Америка Туркияни Эрон ва Россия томон отишга шошилди. Америка шу орқали ўзининг Суриядаги нуфузини сақлаб қолмоқчи ва Сурия қўзғолонининг Исломий ҳолатига барҳам бермоқчи… Шундай қилиб Сурияни кечаю кундуз бомбардимон қилаётган Россия Туркия билан «Сурияда терроризмга қарши уруш» қилиш учун ҳамкорлик қиладиган бўлди!! Уларнинг ўртасидаги диалог «ғоятда дўстона вазият»да ўтадиган бўлиб қолди!! Бугина эмас, балки рус ташқи ишлар вазири Сурия борасида рус ва турк армиялари ўртасида боғланишлар бўлишини ҳам талаб қиладиган бўлди!!».
- Туркиянинг бу роли тезроқ бошланиши кутилган эди. Лекин инглизларга малай камолчи зобитлар амалга оширган тўнтаришга уриниш Туркия ролини музлатиб қўйди ва турк режимини ички муаммолар билан банд қилиб қўйди. Бу ролнинг музлаб туриши то Туркиянинг қўли Эрдоган таъбири билан айтганда барбод бўлган тўнтариш зилзиласи оқибатларидан бўшагунига қадар давом этиши мумкин эди. Лекин 2016 йил август ойи бошланиши билан қўзғолончиларнинг Ҳалабдан қамални олиб ташлаш учун қилган ҳужуми юз берди ва қўзғолончиларнинг бу ҳужум кампанияси муваффақиятли чиқди. Шу даражадаки бу ҳолат Американи Туркия ролини тезлаштириш учун бу кампанияни рўкач қилишга мажбур қилди. Шундан кейин Эрдоган Россияга бориб Россия билан алоқаларни нормаллаштиришга киришди ва Америка сиёсий ечими Туркиянинг фаол роли билан бошланди… Америка ана шу кучли ҳужум кампаниясини унинг самара-меваларидан маҳрум қилмоқчи бўлди. Бу ҳужум кампанияси нусрат-ғалабага йўл очувчи бўлиши ўрнига Америка уни музокараларга йўл очувчига айлантирмоқчи. Шу мақсадда Америка Эрдоган айтган мувозанатли музокарага тарғиб қилиш учун Туркия кўтариб юрадиган бир воситага айлантирди. Америка Туркия мувозанатли музокара деган нарсадан фойдаланиб ўзининг турли воситалари билан тарафларни Обама президентлигининг қолган саноқли кунлари орасида Американинг музокарага оид ечимига тўпланишга мажбур қила олади деб ўйламоқда!! «Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган бугун Сурияга бағишланган бир регионал йиғин ўтказилишини талаб қилди. У буни Қатарнинг «Ал-Жазира» канали у билан ўтказган узун мулоқот чоғида айтди. Канал бу мулоқотни шанба тунида эфирга узатди… Эрдоган «Ҳалабдаги вазият фожиалидир, лекин оппозиция охирги вақтларда мувозанатни қайта тиклади» деб қўшимча қилди. Сурия нет, янги Кўрфаз 2016 йил 6 август».
Шундай қилиб Эрдоган Россияга борди. Обама Эрдоганга музокараларнинг янги «тўртинчи» раундига тарафларни тўплашга ҳаракат қилиш учун шошилишни буюрди. Обама ўз президентлик даврини шу раунд билан якунламоқчи. Бу раундга Туркия ташқи ишлар вазири ишора қилган эди: «Истанбул «Рейтер» – Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли жума куни Сурия келажагига бағишланган сўзлашувларни қайта бошлаш зарурлигини айтди ва Женева тинчлик сўзлашувларининг тўртинчи раундини ўтказишга чақирди. Reuters арабий 2016 йил 5 август»… Шундай қилиб Эрдоган Россияга бориб Путин билан учрашди…
- Бу учрашув Россия билан Туркия ўртасидаги алоқаларни нормаллаштириш ҳаракатининг якуний қадами ҳисобланади. Рус қирувчи самолёти уриб туширилганидан кейин икки мамлакат ўртасидаги алоқаларда катта муаммо кузатилган эди. Бу нормаллаштириш ҳаракати сценарийси Туркияни хорлайдиган кўринишда ишлаб чиқилди. Натижада Путин қўйган шартларга бўйин эгиб Эрдоган 2016 йил 27 июнда рус самолётининг уриб туширилганидан узр сўради. Эрдоган 2016 йил 29 июнда рус президенти билан шоша-пиша боғланди. Айтилишича суҳбат дўстона вазиятда ўтди. Эрдоган ортидан унинг ташқи ишлар вазири ҳам рус ташқи ишлар вазири Лавров билан 2016 йил 1 июлда Сочи шаҳрида учрашди. Учрашув чоғида иккала вазир Путин билан Эрдоганнинг Петербургда бўладиган учрашуви вақтини муҳокама қилишди. Шундан кейин Туркия ташқи ишлар вазири Россия Сурияда ўз зарбаларини амалга ошириши учун Россияга Туркиядаги ҳарбий базалар берилиши мумкинлигига имо-ишора қилди. Туркия позициясидаги руслар томонига бундай хорларча оғишга сабаб Россиянинг Анқарага қарши жорий қилган иқтисодий жазо чораларидан Туркиянинг алам чеккани эмас. Сабаб бу эмас. Аксинча бу хорларча оғишга сабаб Американинг Суриядаги оғир аҳволи янада чуқурлашганидир. Сабаб мана шу. Шунинг учун Америка Туркияни Россия ва Эрон томонига ўтишга мажбурлаб Сурия кризисини ҳал қилмоқчи. Туркиянинг руслар қаршисида хорларча ён беришлари мана шулар учун бўлди. Яъни бу хорларча ён беришлар Туркиянинг Америка билан боғланиб қолганлиги ва Америка сиёсатини амалга ошираётгани сабабли бўлди. Натижада турк режимининг мана шу аҳмоқона елиб-югуриши юз берди…
- Эрдоган Россияга сафар қилиш тўғрисида қаттиқ турди. Бу зиёрат 2016 йил 15 июлдаги барбод бўлган тўнтаришга уринишдан олдин программалаштирилган эди. Эрдоган Туркиядаги ички вазият билан қаттиқ банд эканлигига қарамай Россияга борди. Ҳолбуки у ўзи «зилзила» деб атаган нарсани муолажа қилиш билан банд эди ва ўзи «қайталанувчи ларзалар» деб атаган нарсадан хавфга тушиб, 2016 йил 7 август якшанба куни Истанбулда тўпланган омма билан учрашув чоғида Туркиядаги халқ оммаларидан чоршанбагача, яъни ўзи Россиядан қайтиб келгунигача майдонларда қолишни талаб қилган эди. Эрдоган инглизларга малай ҳарбийларнинг янги хатти-ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлигидан хавотирга тушиб шуни талаб қилган эди. Русларнинг Ҳалабдаги ваҳшиёна жиноятлари авж олганига ҳам қарамай Эрдоган Россияга сафар қилди…. Шуларнинг барчасига қарамай Эрдоган Путин билан учрашуви ўтказилишини ва уни кечиктирмасликни қаттиқ туриб талаб қилди. Бунга сабаб Эрдоганнинг Россия билан ўтмиш саҳифани ёпишга қаттиқ рағбат қилгани ҳамда Американинг Туркияни Россия томонига зўр бериб итарганидир. Бу қаттиқ туриб олишга Путин бундай деб ишора қилди: «Турк президенти 15-16 июл тунидаги барбод бўлган тўнтаришга уринишдан кейин Туркиядаги оғир вазиятга қарамай Россияга келиш учун фурсат топди». (Русиял Явм 2016 йил 9 август).
- Эрдоганнинг Путин билан учрашувида батафсил муҳокама қилинадиган мавзу Сурия кризиси эканлиги аниқ эди. Шунинг учун иккала президент Сурия кризиси мавзусини делегациялар аъзолари иштирокидаги сўзлашувлар чоғида муҳокама қилишмади. Балки Сурия борасидаги учрашувни тунга кечиктиришди. Унда ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлар вакиллари иштирок этиб Сурия кризисини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилишди. Путин кутилаётган учрашувга изоҳ бериб қуйидагиларни айтди: «Биз ўзаро маълумотлар алмашинамиз ва ечим ҳақида баҳслашамиз». Сурия хусусидаги учрашувнинг тунга кечиктирилгани ва делегацияларнинг ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлар вакилларидан ташқари бошқа аъзоларини бу учрашувдан йироқлатилгани бу учрашув махфий ўтказилганига, иккала тарафнинг Сурия мавзусига катта аҳамият бераётганига ва бу мавзу олдинги тўсиқлар йўқ бўлганидан кейин иккала тараф учун масалалар орасида энг муҳим масала эканига далолат қилиб турибди. Америка Обама даврининг хотимаси сифатида режим ва оппозицияни музокаралар столи теварагига тўплашни талаб қилди!
- Учрашув чоғида ва учрашувдан кейин Туркиянинг роли фаол кўзга ташлана бошлади:
а) «Истанбул «Рейтер» – Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли жума куни Сурия келажаги борасида сўзлашувларни қайтадан бошлаш зарурлигини айтиб, Женева тинчлик сўзлашувларининг тўртинчи раундини ўтказишга чақирди. Reuters Арабий 2016 йил 5 август».
б) «Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган бугун Сурияга бағишланган бир регионал йиғин ўтказилишини талаб қилди. У буни Қатарнинг «Ал-Жазира» канали у билан ўтказган узоқ мулоқот чоғида айтди. Канал бу мулоқотни шанба тунида эфирга узатди…. Эрдоган: «Ҳалабдаги вазият фожиали, лекин оппозиция охирги вақтларда мувозанатни қайта тиклади» деб қўшимча қилди. Сурия нет, янги Кўрфаз 2016 йил 6 август».
в) «Ўз навбатида рус ахборот агентлиги ҳам кеча Туркиянинг Россиядаги элчиси Умид Ёрдимнинг сўзларини келтирди. Элчи «Туркия Суриянинг ҳозирги раҳбарияти Суриядаги кризисни ҳал қилиш мақсадини кўзлаган сўзлашувларда иштирок этиши мумкин деб билади» деди.
Тасс ахборот агентлиги ҳам Ёрдимнинг «Анқара Суриянинг ҳозирги раҳбариятининг сиёсий ўтиш даври амалиётида бирон ролни ўйнашига қаршилик қилмайди» деган сўзларини келтирди. (Сабоҳ 2016 йил 12 август).
г) Турк бош вазири эса Сурия режими билан сиёсий ечимга келиш мавзусини тўнтаришга уринишдан олдин, Россия билан ярашув бошланган пайтдаёқ кўтарган эди. Масалан Арабийя нет 2016 йил 13 июлда «Сенсация… Туркия Сурия режими билан алоқаларни нормаллаштириш ҳақида сўз юрита бошлади» деган сарлавҳа остида қуйидагиларни тарқатди: «Анқара (Туркия) – Рейтер: Турк бош вазири Бин Али Йилдирим бугун чоршанба куни ўз мамлакатининг Сурия билан нормал алоқаларни қайта тиклашига ишонишини айтди. Арабийя нет 2016 йил 13 июл». Бу ҳақда Би-Би-Си ҳам қуйидаги хабарни тарқатди: «Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим «Туркия Сурия билан яхши алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилади, бу Туркиянинг ўз қўшнилари билан алоқаларини яхшилашга ҳаракат қилишидаги янги босқичдир» деди. Би-Би-Си Арабийя 2016 йил 13 июл».
- Шундай қилиб Туркия Сурия кризиси гирдобига фаоллик билан кирди. Лекин Сурия аҳлига ёрдам бериш, уларни Россия ва Эрон ваҳшийлигидан қутқазиш учун эмас, аксинча Россия ва Эрон билан биргаликда шайтоний учликда бўлиш учун, бу икки ваҳшийнинг жиноятларига қулай шароит яратиб бериб иккаласига ёрдам бериш учун кирди. Туркия бу гирдобга Шомдаги тоғут режим билан музокарага киришиш тўғрисида Америка илгари сураётган таслим бўлиш ечимини амалга ошириш учун кирди… Эрдоган билан Путиннинг бу учрашуви турган-битгани ёвузлик-ёмонликдир. Чунки унинг натижаси Туркиянинг Суриядаги қўзғолонни қўллаб-қувватлаш ҳақида ўзи даъво қилиб келаётган барча нарсадан очиқ-ошкор шаклда воз кечиши бўлди. Балки бу воз кечиш Туркия ташқи ишлар вазирининг Россия Туркиядан Суриядаги «координаталар»ни беришни, яъни турк разведкаси қўзғолончилар позициялари ҳақида тўплаган маълумотларни руслар бу позицияларга зарба бериши учун Россияга беришни талаб қилаётганини айтиши даражасигача етди. Америка Россияга у нимани истаса шуни беришини ана шундай қаттиқ туриб талаб қилиши сабабли учрашувдан кейин Туркиядан олий даражадаги разведка делегацияси Москвага учрашувнинг эртаси куни, яъни дарҳол сафар қилишига қарор қилинди.
Туркия ташқи ишлар вазири 2016 йил 10 августда Онадўлига берган интервьюсида: «Сурияда ўт очишни тўхтатиш, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш ва бир сиёсий ечимни топиш зарурлиги тўғрисида ўзининг мамлакати Россиянинг нуқтаи назарлари бир-бирига мос эканини, бунинг учун келгусида Москва билан кучли ҳамкорлик қилиш механизми бино қилинажагини» айтган эди. У қўшимча қилиб «разведка мудири, ташқи ишлар вазирлиги вакили ва турк армияси вакиллари бу мавзуларни ўша куннинг тунида Санкт-петербургда баҳс қилишларини айтди. Ал-Жазира нет 2016 йил 11 август».
Туркия ташқи ишлар вазирининг «Сурияда ўт очишни тўхтатиш, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш ва бир сиёсий ечимни топиш» деган сўзлари Америка позициясининг айнан ўзидир. У шунингдек Россия чақираётган ва жанг олиб боришига сабаб бўлаётган нарсанинг айнан ўзидир. Разведка, армия ва ташқи ишлар вазирлиги масъулларини Москвага Эрдоган Россияни тарк этиши биланоқ зудлик билан юборилиши Туркиянинг рус-эрон-турк учлиги «қовурғаси»ни тўлғизганига далолат қилиб турибди! Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари: «Бу минтақа ундаги мамлакатлар билан Россия ва Туркия ўртасидаги яхши алоқаларга муҳтождир» деб таъкидлаган эди. Иброҳим Раҳим Бур «Туркия-Россия-Эрон» форматидаги бир янги ҳамкорлик бўлишини талаб қилиб, ўзининг мамлакати мана шу йўналиш бўйича ҳаракат қилишга тайёр эканини таъкидлади». (Ал-Жазира нет 2016 йил 8 август). 2016 йил 12 август жума куни Анқарада Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф турк масъуллари билан учрашди. Турк масъуллари Эрон билан Сурия кризиси хусусида муштарак ҳаракатларни жадаллаштириши тўғрисида келишиб олинганини таъкидлашди. Эрдоган Эрон вазири Жавод Зарифни президент қасрида кутиб олди. Бу учрашув ёпиқ эшиклар ортида уч соат давом этди ва учрашувдан кейин ҳеч нарса эълон қилинмади. Бу эса Американинг Туркияни Сурия саҳнасига олиб кириш учун ва Америка қўйган вазифаларни бажаришда Россия ва Эронга ёрдам бериш учун зўр бериб шошилаётганига далолат қилиб турибди.
- Буларнинг барчасидан Туркиянинг Сурия борасидаги америкача сиёсий ечимни вужудга келтиришга зўр бериб, эътиборни тортадиган тарзда шошилинч кириб боргани аниқ кўриниб турибди. Ҳолбуки Туркия тўнтаришга бўлган уринишдан кейин ҳали ўзининг ички аҳволи тўғрисида хотиржам эмас эди. Шунга қарамай Туркия бу гирдобга кириб борди. Буларнинг барчаси Вашингтоннинг қаттиқ туриб талаб қилаётганига далолат қилади. Шунинг учун Туркиянинг мана шу Америка режаси бўйича Эрон ва Россия билан биргаликда қуйидаги тарзда ҳаракат қилиши ғолиброқдир:
- Сиёсий жиҳатдан: Туркиянинг ўз сиёсатини ўзгартиргани ва Сурия режими, Эрон ва Россия томонига ўта бошлагани қўзғолончиларга аниқ кўриниб турибди. Шунинг учун Туркия Женевадаги америкача ечимни қабул қилишга қўзғолончиларни чақириб, уларга босим ўтказа бошлади. Ҳолбуки бу ечим режим билан музокара олиб бориб у билан Сурия келажаги тўғрисида келишиб олиш ва қўзғолончилар билан режим ўртасидаги муштарак ҳукумат таркибига киришдан иборатдир. Қўзғолончиларга – уларнинг Ҳалабдаги режим назоратидаги минтақаларни қамал қилишларига йўл қўймаслик учун – «инсонпарварлик жиҳатлари» деган баҳона билан ҳам босим ўтказилмоқда. Қўзғолончиларнинг Ҳалабда қатор ғалабаларга эришганларини эътиборга олиб «мувозанатли музокара» деган нарсага зўр бериб тарғиб қилиняпти. Чунки қўзғолончиларнинг ана шу ғалабалари уларни қувват марказидан туриб музокара юритадиган қилиб қўяди. Шунинг учун «мувозанатли музокара» деган нарсага зўр бериб тарғиб қилиняпти. Бу босим ўтказиш воситалари, қолаверса ўт очишни тўхтатиш деган нарса билан аралаш олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси сиёсий амалиётни идора қилишдан олдин бўлмоқда. Бу сиёсий амалиёт Обамага унинг президентлик даври келгуси йилнинг январнинг охирларида ниҳоясига етишидан олдин «ғалаба»дан бирон нарсани қўлга киритиб бериши керак. Мана шу Туркия бош вазири «келгуси олти ой орасида» деб ишора қилган нарса бўлса керак: «Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим жума куни Сурия борасида келгуси олти ой орасида ғоятда аҳамиятли ривожлар юз бериши кутилаётганини айтди. Йилдирим буни турк ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ва унинг эронлик ҳамкасби Жавод Зариф билан биргаликда ўтказган матбуот конференциясида билдирди. Ўз навбатида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўзининг мамлакати рус-турк яқинлашувидан мамнун эканлигини айтди. У Туркия билан Сурия борасидаги келишмовчиликни жадал диалог орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади. Зариф Эрон билан Туркия ўртасида Сурия борасидаги ҳамкорлик тинч ечим имкониятларини кучайтиришига эътиборни қаратди. Арабийя нет 2016 йил 13 август».
- Ҳарбий жиҳатдан: Давлат ташкилотига қарши уруш деган баҳона остида Туркия Сурияда Россия билан иттифоқчиликда жангларга киради. Бу иттифоқ ўт очишни тўхтатишни жорий қилиш учун тезда бир муштарак кучга айланади. Туркия Россияга – у қўзғолончиларни турк разведкаси эга бўлган ва Россия билмайдиган «позициялар координаталари» ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб бомбардимон қилиши учун – барча қулайликларни ҳам тақдим қилади. Туркия Россияга – унинг Суриядаги мусулмонларни қирғин қилишдаги жинояткорона вазифаларини осонлаштириш учун – ҳарбий базаларни ҳам бериши мумкин.
Эрон ҳам шундай қилади. Чунки Эрон Россияга мана шу қабиҳ мақсадни осонлаштириш учун базаларни беради. Бу давлатлар ўртасида ҳаракатларни мувофиқлаштириш амалда йўлга қўйилди:
«Човушўғли шунингдек турк самолётлари Давлат ташкилотига қарши амалиётларга қўшилажагини ҳам айтди. У «биз барча тафсилотларни ўрганиб чиқяпмиз. Биз Россияни Давлат ташкилотига қарши муштарак амалиётларга анчадан бери чақириб келяпмиз» деб қўшимча қилди». (Ал-Жазира нет 2016 йил 1 август). Табиийки бу Россия баҳона қилиб келаётганидек қаршилик кўрсатаётган барча қўзғолончиларни ўз ичига олади. Чунки бомбардимон қилишда уларнинг позициялари ажратилмайди!
Ана шу куни рус мудофаа вазирлиги томонидан чиқарилган баёнотда қуйидагилар келди: «Олис масофага учувчи «Ту-22М3» русумидаги бомбардимончи самолётлар ва «Су-34» русумидаги бомбардимончи самолётлар 16 август якшанба куни Эроннинг Ҳамадон аэродромидан кўтарилиб Суриядаги «ИШИД» ташкилоти ва «Жабҳатун Нусра» ташкилотининг Ҳалаб, Дийриззур ва Идлибдаги террорчилари позицияларига кучли зарбаларни берди»… Олдинроқ ахборот воситалари рус ҳаво кучларининг «Ту-22М3» бомбардимончи самолётлари Суриядаги террорчи «ИШИД» ташкилоти позицияларига зарбалар беришда иштирок этиш учун Эроннинг Ҳамадон аэродромига келиб қўнгани ҳақида хабар тарқатган эди. Русиял Явм 2016 йил 16 август».
- Америка Сурияда ўзининг югурдак қуроллари ёрдамида амалга оширмоқчи бўлаётган режа мана шундан иборат. Бу уларнинг макридир.
وَمَكْرُ أُولَئِكَ هُوَ يَبُورُ
«Уларнинг макрлари ҳам ҳалок бўлур (яъни беҳуда кетур)» [Фотир 10]
Зеро Шомда на тижорат ва на савдо-сотиқ Аллоҳ зикридан чалғитолмайдиган ҳақиқий эр кишилар бор. Улар ўз ишларини онгли равишда биладиган қалб кўзи очиқ эр кишилардир. Улар ана шу ёвузларнинг қўзғолончилар ғалабаларини музокаралар йўлига айлантиришига инша Аллоҳ асло йўл қўймайдилар. Ўз жиноятларига ботган ана шу учлик ва Вашингтон томонидан бу учликни бошқарилиши инша Аллоҳ асло муваффақият қозонмайди. Бу ёвузлар Шом ерида ўзларининг қабиҳ истакларига асло эриша олишмайди. Американинг олдинги югурдакларининг уринишлари барбод бўлганидек унинг кейинги югурдаклари уриниши ҳам Инша Аллоҳ албатта барбод бўлажак… Тоғутлар ўтган беш йил давомида Шомда содиқ, мухлис эр кишилар мажмуаси борлигини, Америка, Эрон, Россиядан иборат тўда ва бу тўданинг тобе югурдаклари бу эр кишилар қатъиятини сўндиролмаганини, ҳатто Шом ерининг ўзида бу содиқ мажмуани ёрдамсиз ташлаб қўйган кимсалар ҳам бу эр кишилар қатъиятини сўндиролмаганини билиб олишди. Бу содиқ, мухлис мажмуа Аллоҳ изни билан шундай қоядек мустакам бўлиб қолаверади, асло эгилмайди. Бу мажмуа Аллоҳ шариатини, рошид Халифаликни тиклаб Аллоҳ Субҳанаҳу розилиги учун холис амал қилаверади, Росулуллоҳ Aга содиқ бўлиб қолаверади. Натижада Ислом юртлари Исломнинг барча душманларидан тозаланади ва Аллоҳнинг азоби бу душманларга улар кутмаган томондан келади.
وَلَيَنْصُرَنَّ اللَّهُ مَنْ يَنْصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ
«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларга нусрат берур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир» [Ҳаж 40]
13 зул-қаъда 1437ҳ