Таҳрири Шом разведка хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини ўғирлаб кетди

2651
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таҳрири Шом разведка хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини ўғирлаб кетди

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиосининг 2023 йил 18 март шанба куни эфирга узатилган хабарига кўра, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими раиси Аҳмад Ҳож Абдулваҳҳоб бундай деди:

«Таҳрири Шом ҳайъати разведка хизматининг Идлибдаги Хон Шайхун фарзандларидан бири, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси Усома Юсуфни ўғирлаб кетиши ҳайъат қўллаётган сиёсат фақат репрессия ва зулму-зўравонликдан иборатлигини яна бир бор исботлади. Унинг бу сиёсатидан на бир жангчи гуруҳ омон қоляпти, на ҳизб, на шаҳар аҳли ва на мустақил журналист… Али Далв исмли йигит ҳам бир неча ойдан бери Таҳрири Шом разведка ҳибсхонасида қолмоқда.

Биз Шом қўзғолони хотираси кунларида турган эканмиз, шуни таъкидламоқчимизки, бу зўравонлик ва зулм даъватни елкасида ташиётган йигитларимизни ўз вазифаларини адо этишдан қўрқитолмаган ва Аллоҳнинг изни ила бундан кейин ҳам ҳаргиз қўрқитолмайди. Аксинча, то Аллоҳ Азза ва Жалла нусрат ва ғолибликка изн бергунга қадар аҳд-паймонларини янада зиёда қилади. Зулм кечаси қисқа, албатта ўтади ва Ислом зиёси бутун ер юзига таралиб, зулму адолатсизликка қоплангандан сўнг қайта адолат ва инсоф улашади. Ана шунда зулм йўлини тутганлар қай оқибат сари кетаётганларини билиб олурлар.

Роя газетасининг 2023 йил 22 март чоршанба кунги 435-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here