Футбол мусобақасида Хитойга табрик йўлланди
Туркияда Бешиктош ва Фенербаҳча футбол терма жамоалари ўртасида ўтказилган мусобақада Хитой Халқ Республикаси ташкил топганлигининг 73 йиллиги муносабати билан қутлов эълон қилинди. “Хитой Халқ Республикасининг 73 йиллигини чин дилдан қутлаймиз!” деган табрик ёзуви турк ва хитой тилларида реклама панелларида акс эттирилди.
Хитой Бош консуллиги воизи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали бундан жуда мамнун бўлганлигини билдирди. “Ҳозир бўлиб ўтаётган Бешиктош-Фенербаҳча ўйинида, Хитой Халқ Республикаси ташкил топганлигининг 73 йиллиги муносабати билан табрик сўзлар нашр этилди. Турк дўстларимизга чин дилдан раҳмат айтамиз. Яшасин Хитой-Туркия дўстлиги” дея ўз мамнуниятини изҳор қилди воиз.
Изоҳ: Хитой 1949 йилда Шарқий Туркистонни босиб олиб, уни «Шинжон» яъни “янги ер” деб номлади. Мао Цзэдун раҳбарлигидаги коммунистик ҳукумат ўша пайда Шарқий Туркистондаги бир миллиондан ортиқ Мусулмон уйғурларни қатл қилди. Мана 73 йилдирки, Мусулмонларга нисбатан даҳшатли хунрезлик ва тинимсиз жирканчли зулмлар давом этиб келмоқда. Шундай экан, Туркия каби Исломий ўлкаларнинг бирида Хитойнинг Шарқий Туркистонни босиб олган куни билан табриклаш ўта кетган шармандаликдир. Наҳотки, Мусулмонларни хўрлаётган, номусларини оёқ ости қилаётган нажас мушрикларнинг республика сифатида ташкил топиши Мусулмонлар тарафидан олқишланса?
Аслида мамлакат ичкарисидаги бундай ҳолатлар Туркия ҳукуматининг ташқи сиёсати, хусусан Хитойга нисбатан олиб бораётган илиқ муносабатлари доирасида амалга оширилмоқда. Агар бу ҳолат давлат сиёсатига зид бўлганда бундай ишга ҳеч ким журъат қила олмас эди. Аммо афсуслар бўлсинки, ҳаётдаги ўлчовини манфаат устига қурган Туркия ва бошқа Исломий ўлкалардаги ҳукуматлар – гарчи ҳукумат етакчилари Мусулмон бўлсалар ҳам – уйғур Мусулмонлари масаласига капитализм дунёқарашидан келиб чиққан, манфаат дарчасидан боқмоқда. Улар учун Мусулмонларнинг номуси, жони ва обрўси муҳим эмас, балки манфаат муҳимдир.
Ўтган ҳафта бўлиб ўтган БМТнинг 77 Бош Ассамблеяси йиғилишида чиқиш қилган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Хитойга нисбатан ўз позициясини изҳор қилишда коммунист Пекин ҳукуматини ранжитиб қўйишдан эҳтиёт бўлди. Президент Эрдоған Шарқий Туркистон масаласига тўхталар экан, Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги, ягона Хитой тушунчаси ва суверенитет ҳуқуқларига асло зарар етказмаслик кераклигини, агар Мусулмон уйғурлар Хитойнинг ушбу позициясига рози бўлса, Хитой ҳам уйғур туркларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда эътиборли бўлиши кераклигини билдирди. Демак, жаноб Эрдоғанга кўра, Мусулмон уйғурлар бошига тушаётган зулмлардан халос бўлиш учун, Хитойнинг ассимиляция, яъни Мусулмон уйғур халқини нажас бутпарас Хитой халқи билан қориштириб юбориш ва Исломни бир четга суриб қўйиш сиёсатига рози бўлишлари лозим! Шундан сўнгра Хитой ҳукумати ҳам Мусулмон уйғурларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда эътиборли бўлади.
Мана шундан кўриниб турибдики, Туркия ҳукумати Хитой билан иқтисодий алоқаларга зарар етиб қолмаслиги учун унинг сиёсатини қўллаб қувватламоқда. Шунинг учун Хитойнинг 73 йилдан буён Мусулмон уйғурларга зулм қилиб келаётганини инобатга олмай, оммавий тадбирларда уни 73 ёши билан қутлаш ва бунга давлат тарафидан ҳеч қандай акс муносабат билдирилмаслиги ажабланарли ҳол эмас. Зеро манфаатни асосий мезон қилиб олган ҳукуматдан бундан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?!
Исломий ўлкаларнинг армиялари казармаларида ағанаб ётаверар экан, Мусулмонларнинг динига, ор-номусига ва қадриятларига қилинаётган бундай ҳужумлар давом этаверади. Дунёдаги барча Мусулмонларнинг бошига тушаётган азоб-уқубатлар қаторида Уйғурларнинг азоб-уқубатлари ҳам, Ислом армиясини куфрга қарши сафарбар қиладиган Халифалик давлатини тиклаш билангина ҳал бўлади. Шундай экан, агар Мусулмонлар бундай азоб-уқубатлардан батамом қутилишни истаётган бўлсалар, уларнинг олдиларида Халифалик давлатини тиклашдан бошқа йўл йўқ.
Қиёмуддин Шариф