Иордания режимининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига золимона ҳукм қилиши террор ва репрессиядан бошқа нарса эмас

337
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания режимининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига золимона ҳукм қилиши террор ва репрессиядан бошқа нарса эмас

Кассация суди Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки йигитига нисбатан давлат хавфсизлик суди чиқарган қарорни тасдиқлади. Суд уларнинг хонадонидан Ҳизбнинг китоб ва нашралари топилиши ортидан, ҳар иккисини Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлиш ва мамлакатдаги мавжуд тузумга қарши ташвиқот олиб бориш айбловлари билан тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бу қарорга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

Ҳизб ут-Таҳрирнинг исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилувчи ҳизб сифатида ташкил этилиши Аллоҳ Таоло буюрган шаръий фарзлардан биридир. Шу боис, унинг фаолиятида Иорданиядаги режим қонунлари ҳам, судлари ҳам, умуман бутун тузум мутлақо эътиборга олинмайди. Қолаверса, Ҳизб ут-Таҳрир ўз даъватини фикрий ва сиёсий кураш орқали олиб боради ва қурол кўтариш каби бирорта ҳам моддий ҳаракатга қўл урмайди. Унинг Халифалик давлатини барпо этишга бўлган даъвати Иорданиягагина хос эмас, балки бутун мусулмон юртларига қаратилган. Мусулмонлар қаерда нусратга эришсалар, яъни ҳокимиятларини қайтариб олсалар ўша ерда Ислом давлати барпо бўлади. Шундай бўлгач, нега бу мамлакат Ҳизбнинг даъватини ўз ҳокимиятини ағдаришга хослаяпти, ахир, Ҳизб кечаю кундуз ўзининг сиёсий даъватини қатор исломий юртларда етказмоқда-ку, ўша юртлар режимлари уни ўз ҳокимиятини ағдаришга ҳаракат қиляпти, деб ҳисобламаяпти-ку?!…

Иордания давлат хавфсизлик суди Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини Исломга ва унинг аҳкомларининг татбиқ этилишига даъват қилувчи бир ҳизбга аъзо бўлганлари учунгина шундай адолатсиз қамоққа ҳукм қилди. Унинг бу қилмиши террор ва репрессиядир. У мустамлакачиларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳукмронлигидан Умматни қутқариш учун сиёсий фаолият олиб бораётганларни, шунингдек, режимнинг «модернизация қилиш», «сиёсий ислоҳотлар ўтказиш», «сиёсий партиялар тузилмасини фаоллаштириш» каби даъволарининг ёлғонлигини фош этаётганларни террор ва репрессия қилмоқда. Буларнинг барчаси, юқорида айтганимиздек, шуни кўрсатмоқдаки, режим унинг сиёсий ишларига рози бўладиган худди унга ўхшаган ҳизб-партияларни хоҳлайди. Зотан, унинг сиёсий ишлари юрту фуқарони хор қилди, уларни мустамлакачи кофирга гаров қилиб, ҳалокат ёқасига олиб келиб қўйди ҳамда шу кофирга ҳарбий базалар ўрнатиши учун юрт дарвозаларини ланг очиб берди ва юрт армиясини унинг хизматига йўллади».

Матбуот баёноти давомида мусулмонларга қуйидагича мурожаат қилинди:

«Исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Халифалик давлатини барпо этиш, бу фақат Ҳизб ут-Таҳрирга эмас, балки сиз мусулмонларнинг барчангизга фарзи кифоядир. То у барпо бўлгунга қадар зиммангизда фарз бўлиб қолаверади. Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан чиқарилаётган бундай адолатсиз ҳукмлар Исломга қарши курашнинг бир қисми бўлиб, унинг йўлига қўйилган тўсиқ ҳисобланади. Режим бундай ҳукмлар билан Аллоҳ Азза ва Жалла буюрган буюк фарзни адо этишдан қочишингиз учун сизнинг дилингизга қўрқув солишга уриняпти».

Баёноти сўнггида бундай дейилди:

«Ҳизб ут-Таҳрир 1953 йил таъсис этилгандан буён исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб бориб, Умматни Халифалик давлатини қайта барпо этишга даъват қилиб келмоқда. У мабдаси Ислом бўлган сиёсий Ҳизбдир. Қандай фаолият қилиши узоқдагиларга ҳам, яқиндагиларга ҳам маълумдир. Ҳизб қирқта давлатда фаолият олиб боради. Уни на қамоққа олиш тўхтата олади, на репрессия қилиш ва на судьяларнинг адолатсиз ҳукмлари. Охиратларини ҳукмдорларининг фоний дунёси эвазига сотган бу судьялар ҳам, ваҳнга тушган анави режимлар ҳам Аллоҳга ва Унинг аҳкомларининг татбиқ этилишидан ваҳимага тушиб-қўрқмоқдалар».

Роя газетасининг 2022 йил 17 август чоршанба кунги 404-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here