Туркия босқинчи яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришни бошлади

63
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркия босқинчи яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришни бошлади

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг босқинчи яҳудийлар Ғазо секторига ҳужум қилишларидан бир неча кун ўтиб берган баёноти қатор хиёнат ва ортдан пичоқ уришдан бошқа нарса эмас. Човушўғли ўзининг (Ал-Жазира веб-сайтида ҳижрий 1444 йил 14 муҳаррам, милодий 2022 йил 12 август жума куни нашр қилинган хабарда) қилган баёнотида, ўз мамлакати яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришни бошлаганини таъкидлади. Унинг «бу нарса Анқаранинг хусусан Фаластин ва Қуддус масаласида ўз принципларидан воз кечганини англатмайди», дея қўшимча қилиши бир-бирига тескари сўз ўйинидан иборат бўлиб, Туркиянинг тарафдорларию жарчи журналистларини аҳмоқ қилишдан бошқа нарса эмас. Туркия пойтахти Анқарада туркиялик элчиларнинг 13-конференцияси учрашувлари сўнггида Човушўғли айни нормаллашув жараёни доирасида Туркия билан яҳудий вужуди ўртасида якдил қадамлар ва диалоглар мавжудлигини таъкидлаб, жумладан бундай деди: «Исроил бош вазири Яир Лапид Туркияга ташриф буюрганда биз элчиларнинг қайта тайинлашга қарор қилдик. Бугун Исроил сайловлар олдида турган экан, уларнинг тайинланиши сайловлардан олдин бўладими ёки кейинми-билмадим. Чунки ушбу қадам икки томондан ҳам бир пайтда ташланмоғи лозим». Човушўғли ўз мамлакатининг Миср билан бўлган алоқалари Бирлашган Араб Амирлиги ва Саудия Арабистони билан бўлган алоқалар каби суръатга эга бўлишини истаётганини билдирди…

Табиий савол туғилади: Агар Фаластин ва Қуддус босқинчилари билан муносабатларни нормаллаштириш Туркия принципларидан воз кечишни англатмас экан, у ҳолда нимани англатади?!

Роя газетасининг 2022 йил 17 август чоршанба кунги 404-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here