Эрдоган Туркияси Сурия мухолафати билан қонхўр Асад режими ўртасида ярашув ўтказишга чақирмоқда!

55
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган Туркияси Сурия мухолафати билан қонхўр Асад режими ўртасида ярашув ўтказишга чақирмоқда!

Сурия шимолида минглаб намойишчилар Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлининг Сурия мухолафати билан Асад режими ўртасида ярашув ўтказиш тўғрисидаги баёнотига норозилик билдирдилар. Човушўғли сал аввал Сербия пойтахти Белградда Асад режими ташқи ишлар вазири Файсал Миқдод билан учрашганини очиқлаган эди. «Мен Белграддаги бетараф давлатлар анжуманида Сурия ташқи ишлар вазири билан қисқача учрашув ўтказдим. Чунки биз Суриядаги мухолафат билан ҳукумат ўртасини бирор йўл билан яраштирмоғимиз лозим. Акс ҳолда, у ерда доимий тинчлик асло бўлмайди», деди Човушўғли журналистларга.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб изоҳ сифатида қуйидагиларни таъкидлади:

«Тўғри, Туркия режими «мухолафат», дейилаётган томон билан режим ўртасида ярашувга даъват қиляпти. Аммо бу муҳим эмас, чунки шундай баёнот берилиши кутилаётган эди. Муҳими жангчи гуруҳларнинг хориж билан алоқа қилувчи етакчиларининг қандай амалий позицияни эгаллашларидир. Улар Шом аҳлини алдаш ва нафрат оловларини сўндириш мақсадида қоралаш ва норозилик билдириш билангина кифояланишадими?! Ёки анави «донор» давлатлар разведкалари, асосан турк разведкаси билан алоқа занжирларини узиб-парчалаб, қарамликдан озод бўладиларми? Кейин, жангчиларнинг бу етакчиларга нисбатан позициялари қандай? Мана шулар муҳим…

Ҳаракатларнинг реакцияларга асосланиши тўғри эмас. Эгри йўллардан ҳам юрмаслик лозим. Акс ҳолда, ҳаракатлари фаоллиги йўқолади ва исталган мақсадга олиб бормайди…

Бу норозилик намойишлари қўзғолон руҳи Шом аҳлининг қалбида – қўзғолонни йўқ қилишга шунча уринишларига қарамай – ҳамон ўчмаганини кўрсатмоқда. Аммо намойишлар тартибли бўлиши, нимани талаб қилинаётгани аниқ белгилаб олиниши керак. Асосан, Шом тоғути разведкаси билан ҳамкорлик қилаётган турк режими ва унинг разведкаси билан ҳамда халқаро ҳамжамият билан алоқани узиш, унинг таслим бўлиш ечимларини рад этиш, қўзғолон қарорини қайта олиб, уни турк режими ёки сотқин етакчиларга эмас, ўз эгалари бўлмиш қўзғолончилар қўлига топшириш ҳамда режимни ағдариб, Ислом бошқарувини барпо қилишдек ўзгармас қарорларни қайта таъкидлаш лозим».

Матбуот баёноти сўнггида устоз Абдулваҳҳоб қуйидагиларни баён қилди:

«Турк режими Шом аҳлининг ўзига нисбатан нафратини сўндириш учун, одатдагидек,  ёлғон гапиришга ва ҳийла-найранглар билан чалғитишга ҳаракат қилади. Уларни чалғитиб, ўзига юкланган Шом қўзғолонини тугатиш миссиясини охирига етказиш учун Сурия ичкарисидаги одамларидан ва жарчи журналистларидан фойдаланишда давом этади».

Роя газетасининг 2022 йил 17 август чоршанба кунги 404-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here