АҚШ билан иттифоқчилик Ислом ва мусулмонларга қарши жиноятдир

380
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ билан иттифоқчилик Ислом ва мусулмонларга қарши жиноятдир

АҚШ раҳбари Жо Байден Вашингтоннинг Қатарни «НАТОга аъзо бўлмаган асосий иттифоқчи сифатида таснифлаш»га ҳаракат қилаётганини, бу икки давлат ўртасидаги ҳарбий ва тижорий муносабатларни янада мустаҳкамлашини маълум қилди.

Бунга нисбатан муҳандис Усома Сувайний Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимига ёзган изоҳида бундай деди:

«Бундан 19 йил олдин ҳам Америка Кувайтни НАТО ташқарисидаги асосий иттифоқчиси эканини айтган. Ўшанда Ҳизб ут-Таҳрир асл ҳақиқатни очиб, бундай деганди: «Аллоҳ кофирларнинг мусулмонларга ҳукмрон бўлишини ҳаром қилди ва бунга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи далилдир:

﴿وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

«Аллоҳ кофирларни мусулмонлар устидан ҳукмрон бўлишларига ҳаргиз йўл бермагай»   [Нисо 141]

Сувайний яна бундай қўшимча қилди:

«Мусулмон ҳушёр донодир. Шунинг учун уни кофир ёлғонлари билан алдаб қўймаслиги керак. Чунки Қўшма Штатларнинг бу мамлакатга ҳукмрон бўлишига йўл қўйиш улкан мункардир. Мусулмонларни қирғин қилиш, қочқинга айлантириш ва қўрқитишда кофирга – билвосита бўлса ҳам – ёрдам бериш улкан мункардир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло маъруфга буюриб, мункардан қайтаришга буюрган. Бас, АҚШ билан иттифоқчи бўлишга қарши чиқиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги вазифа. Шунинг учун ҳам, буни амалга ошириш учун, албатта Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш ва барча мусулмон юртларини битта халифа байроғи остига бирлаштириб, бу юртлардан америкалик ва бошқа кофирларни қувиб чиқариш шартдир».

Роя газетасининг 2022 йил 9 феврал чоршанба кунги 377-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here