Акилбек Жапаров Жаҳон банки вакили билан учрашди

220
0

Акилбек Жапаров Жаҳон банки вакили билан учрашди

 Хабар: Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Жаҳон банкининг Қирғизистондаги доимий ваколатхонаси директори Навид Ҳасан Накви билан учрашди.

 Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, Жапаров энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чоралар, қайта тикланадиган энергетика манбалари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ташаббуслари ҳақида сўзлар берди.

Учрашувда “Digital CASA – Қирғизистон” лойиҳасини амалга ошириш, жорий йилнинг баҳорида энергетика соҳасини ривожлантириш истиқболларига бағишланган форум ташкил этиш, Жаҳон банкининг баҳорги йиғилишлари, Қирғизистон ва Жаҳон банки ҳамкорлигининг 30 йиллигини нишонлаш, аҳолини эмлаш ва кам таъминланган оилаларга қуёш батареяларини ўрнатиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

 Изоҳ: Жаҳон Банки йирик давлатлар қўлидаги қурол бўлиб, мустамлакачи давлатлар шу каби халқаро молиявий ташкилотлар ёрдамида “учинчи дунё” давлатлари ишларига бурун суқади, уларни кредитлар ботқоғига ботириб, шу орқали уларни иқтисодий жиҳатдан ўзларига тобе қилиб олади. Жаҳон банкининг ваколатхоналари қаерга етиб борган бўлса, албатта ўша ер баттар қашшоқлашади, муаммога ботади. Қирғизистон ҳам Жаҳон Банки талаблари ва тавсиялари натижасида кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Чунки, Жаҳон банки қарз бериш билан бир қаторда ўз талабларини ҳам илгари суради. Жаҳон банки талабларидан асосийлари – солиқларни ошириш, электр энергияси тарифини кўтаришдан иборат бўлади. Чунки банк ўзи берадиган қарзни бир неча баробар қайтариб олиш кафолатига эга бўлиши керак. Агар расмий ҳукумат унинг шартларини қабул қилса қарз ажратади, акс ҳолда қарз беришни пайсалга солади. Масалан, ўтган йили Қирғизистон ҳукумати Жаҳон банки билан биргаликда мамлакатда электр энергияси тарифини қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда банкнинг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьерде маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, тарифлар энергетика тармоғдаги ҳаражатларни қоплаш учун ўзгартирилмоқда.

 “Жаҳон банки бу ҳаражатларни қоплаш учун ташланган қадам бўлгани сабабли қўллаб-қувватлади. Арзон тарифлар керакли миқдордан кўпроқ истеъмол қилишга ундайди. Биз унинг ўзгаришини қўллаб-қувватлаймиз”, – деган эди Бьерде.

 Ҳукуматнинг электр энаргияси нархини ошириш қарори ортидан Жаҳон банки Қирғизистонга коронавирусга қарши курашиш учун 20 миллион доллар ажратадиган бўлди. Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молиявий ташклотлар билан ҳамкорлик қилиш мамлакатни билиб туриб жарга туртиш билан баробар.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here