Иордания делегациясининг Фаластин сафаридан мақсад Фаластин масаласи зиёнига сиёсий ва иқтисодий ютуқларни қўлга киритишдир

312
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания делегациясининг Фаластин сафаридан мақсад Фаластин масаласи зиёнига сиёсий ва иқтисодий ютуқларни қўлга киритишдир

Доктор Иброҳим Тамимий

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин

замини матбуот бўлими аъзоси

Иордания делегацияси босиб олинган Фаластин заминига сафар қилиб, Рамаллоҳ шаҳрида маъмурият вазирлари билан қатор учрашув ва келишувларни амалга оширгач, Иорданияга қайтиб кетди. Имзоланган бир неча келишувларнинг асосийлари иқтисодий характерга эга. Ушбу сафарга, ундаги делегация моҳиятига ва сафар вақтига эътибор қаратилса, унга биринчи эътибор қаратган томон Иордания режими эканлиги аён бўлади. Хўш, бу сафар моҳияти нима? Ундан қандай мақсадларни амалга ошириш кўзланган? Ҳақиқатдан ҳам сафардан Фаластин аҳлига ёрдам бериш ва мушкулларини осон қилиш кўзланганми?

Иордания делегацияси сафарини ўрганиб чиқилса, бу сафар режим бошдан кечираётган жуда нозик вақтда, оғир сиёсий ва иқтисодий шароитида амалга оширилгани маълум бўлади. Бинобарин, бу сафарга Иордания режимининг айни шароитлари доирасидан қараш керак бўлади, масалан:

Иордания кўчаларида ғалаён бўлмоқда:

Бу ғалаён Иордания режими билан босқинчи яҳудийлар ўртасида «Сув муқобилида электр энергияси» лойиҳаси бўйича шартнома имзоланиши ортидан бошланган. Лойиҳага Амирликлар давлати ҳомийлик қилиб, Иорданияга ёрдам бериш учун уни молиялашга ваъда берди. Унинг ёрдами билан Иордания қуёш энергияси ишлаб чиқади ва яҳудийларга йилига 600 мегаватт энергия экспорт қилади, бу экспорт муқобилига улар Иорданияга 200 миллион куб метр чучуклаштирилган сув беради. Айнан мана шу нарса Иордания намойишчиларини ғазаблантирди. Чунки улар ушбу шартнома босқинчи яҳудийларга хизмат қилишга қаратилганини, Иорданиядаги сув муаммосини ҳал қилишга қаратилмаганини тушуниб етдилар. Айниқса, бу халқ Водий Араба сингари бундай шартномаларнинг моҳиятини тушунадилар, бошларига фалокатлар келтирганини тажрибаларидан ўтказганлар.

Иордания режими сиёсий тангликни бошдан кечирмоқда:

Бу режим муқаддас Ақсо масжиди ҳар куни яҳудийларнинг штурм қилишидан ва тинимсиз қарорлар чиқаришларидан азоб чекаётган бир пайтда, ўзини Ақсонинг васийи эканини даъво қилмоқда. Уларнинг яқиндагиси турар-жой қурувчи яҳудийларга Ақсода ибодат қилишларига рухсат берувчи қарордир. Босқинчи яҳудийлар Қуддус ва Ғарбий Соҳилда зўрлик билан ўрнатган ушбу воқелик Ҳошимийлар мамлакати васийлигини гилам ва хизматчиларнинг маошлари устидаги васийликка айлантирди! Бу билан Иордания режими Фаластин масаласида ўз вазнини ҳам, таъсирини ҳам йўқотди ҳамда бутунлай завол ва ҳалокат ёқасига олиб бориб қўйди.

Иорданияда иқтисодий вазият жуда ёмон. Ишсизлик, капитал эгаларининг кўчиб кетиши ва иқтисодий таназзул даражаси юқори… Бундай вазият коррупция ва қарз ботқоғига ботган режимга қаттиқ таҳдид туғдирмоқда.

Шунинг учун Иордания режими ушбу Фаластин сафарини истади. Сафарни саноат вазири, савдо вазири, энергетика вазири, транспорт вазири ва бош вазир Бишр Хасовина каби қатор вазирлардан иборат юқори мартабали вазирлар делегацияси орқали амалга оширди. Мақсади Фаластин масаласи зиёнига иқтисодий ва сиёсий ютуқларни қўлга киритиш.

Иқтисодий ютуққа келсак, бир неча келишувлар имзоланди ва битимларда асосий эътибор ўртача савдо айирбошлашни кўпайтиришга қаратилди. Масалан, ўтган йили Иорданиянинг Фаластин бозорига экспорти 152.2 миллион долларни ташкил этган бўлса, Фаластиннинг Иордания бозорига экспорти 50.5 миллион долларни ташкил этди. Икки томон ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида айни миллионларни бир миллиардга етказишни ҳамда инфратузилма, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари билан боғлиқ бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни умид қилмоқдалар.

Фаластин режими билан бўлган ушбу иқтисодий келишувларга Иордания режимининг ўтган 3 ноябрда яҳудий вужуди билан бўлган келишувининг таржимаси ва татбиқи сифатида қараш мумкин. Ўшанда Иордания билан яҳудий вужуди ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва савдо айланмасини ошириш бўйича келишув имзоланган. Ушбу келишув Иорданияга ҳам ўз маҳсулотларини Фаластин ҳудудларига олиб киришига рухсат беради. Иордания саноат ва савдо вазирлигининг ноябр ойида чиқарган матбуот баёнотида бундай дейилган: «Фаластин бозорларига Иорданиянинг зарурий экспорт товарлари киришини осонлаштириш учун Иордания билан «Исроил» томонлари ўртасида вазирлар даражасида учрашув баённомаси имзоланди. Баённомада таъкидланишича, томонлар муҳокамалар якунида Фаластин бозорига киришда имтиёзли тизимга эга бўлган ҳамда йиллик қиймати 342 миллион долларли божхона тўловларидан озод этиладиган товарларнинг рўйхати бўйича келишувига эришишган». (Синьхуа ахборот агентлиги, 2021 йил 3 ноябр).

Демак, Иордания-Фаластин ўртасидаги келишувларни имзолаш анави яҳудий вужуди билан қилинган якдил келишувлардан ва қатор муносабатларни нормаллаштириш келишувларидан, хусусан, сўнгги вақтдаги «Сув муқобилида электр энергияси» лойиҳаси имзоланишидан кейин бўлмоқда. Шундай қилиб, Иордания режими юқори нархдаги сиёсий тўлов эвазига, яъни яҳудий вужуди билан нормал муносабатларни кучайтириш, Фаластин масаласини тугатиш, шунингдек, Иордания бойликларини яҳудийлар хизматига сарфлаб, уни кучайтириш эвазига баъзи иқтисодий ютуқларни қўлга киритмоқда.

Сиёсий ютуққа келсак, уни Иордания режимининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш жиноятига нисбатан мамлакатда пайдо бўлган намойишлар ғазабини сокинлаштиришга уринаётганида кўриш мумкин. Яъни бу режим намойишчиларга ўзини Фаластин масаласи ва фаластинликлардан воз кечмаган, балки уларга ёрдам бериш ва келишувлар имзолаш, давлатларини қуришга кўмаклашиш билан шуғулланаётган қилиб кўрсатмоқчи. Яҳудий вужуди билан битта келишув имзолаган бўлсам, Фаластин маъмурияти билан кўплаб келишувларга эришдим, дея халқини адаштиришга, ғазабларини бостиришга ҳаракат қиляпти. Шунингдек, бу режим яҳудийларнинг Қуддус ва Ақсо масжидидаги қилмишларига индамай сукут қилишдек ўзининг қўрқоқлик сиёсатини Фаластинга қатор зиёратлар қилиш, келишувлар имзолаш ва икки давлат лойиҳаси ҳақида баёнотлар бериш билан ёпмоқчи бўляпти… Ўзини Фаластин масаласи ва уни ҳал қилиш йўли борасида ҳамон таъсирли ва вазнли режим қилиб кўрсатяпти. Бинобарин, Ақсо масжидига васийлик қилиш сари ҳаракатга келиш ва уни ҳимоя қилиш каби ўзидан талаб қилинган бурчлардан воз кечганлиги оқибатида юзага келган сиёсий танг вазиятни хаспўшлашга уриняпти… Бундай шармандалик доғини бир оз бўлса ҳам ювиб, сиёсий вазнини кўтармоқчи бўляпти.

Шубҳасиз, ушбу ташриф ва унинг ортидан имзоланган иқтисодий ва сиёсий келишувлар ўткинчи эгоистик иқтисодий ва сиёсий ютуқларни қўлга киритиш учун бўлди… Бу келишувлар Иордания режими даъво қилаётгандек Фаластин аҳлига хизмат кўрсатиш, унинг масаласини қўллаб-қувватлаш учун эмас, балки, бундан бутунлай йироқ келишувлардир. Устига-устак, яҳудий вужуди Ғарбий Соҳилдаги кантонларни кучайтиришда ва келажакдаги иқтисодий ва сиёсий келишувлар доирасида уларни Иордания билан боғлашда шу келишувлардан фойдаланади. Шунингдек, бу келишув яҳудий вужудининг сиёсий шантажига айланиб, унинг розилигига қарам бўлади. Чунки сув, ҳаво, портлар, кўприклар ва ўтиш пунктларига шу вужуд ҳукмрон. Шу боис, ўзининг манфаатига ва ечимга нисбатан қарашларига зид келувчи ҳар қандай келишувни рад этади. Иордания режимининг яҳудийлардан мустақиллик ва уларга тобе эмаслик тўғрисидаги баландпарвоз гаплари, шу жумладан сиёсий баёнотларига келсак, бу заррача қадри-аҳамияти йўқ гаплардир. Бу режим айни келишувларни ўзининг инвестициясини бойитувчи мол, деб ҳисоблайди ҳамда унга экспортлар ва солиқлар ойнагидан қарайди.

Фаластин масаласи Иордания режими ва Фаластин Озодлик Ташкилотининг хиёнатлари сабабли йўқ қилиш жарлигига ҳамон қуламоқда. Ҳатто бу режимлар кантонлар йўналишида ҳаракат қиладиган бўлиб қолишди. Чунки Фаластин режими ва унинг аҳли шу кантонлар устида байроқ тикиб, миллий гимн куйлашлари учун яҳудий вужуди бу кантонларни уларга қолдиришни истамоқда! Шу боис, Фаластин масаласини малай режим ва унинг қўғирчоқ маъмурияти ҳал эта олмайди. Уни фақат буюк мабда ва рисола соҳиби бўлган Уммат ҳал этади. Чунки у Фаластинни худди Ҳиттин ва Айн Жолутдаги каби озод этишга қодир Ислом Умматидир. Фақат бу Умматга ўзининг сиёсий ва ҳарбий қарорига эга бўлган ва Фаластин озодлигига даъват қиладиган онгли холис сиёсий етакчилик етишмаяпти, холос.

Роя газетасининг 2021 йил 15 декабр чоршанба кунги 369-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here