Россия ва АҚШ муштарак ҳарбий машқлар ўтказади.

680
0
 

Тарихда илк маротаба россия ва америка хаво десанти қўшинлари АҚШ ҳудудида муштарак машқлар ўтказади. Террорга қарши машқлар 2012 йилнинг май ойига белгиланган. Машқлар десант кучларини ташлаш тактик амалиёти ҳамда “террорчилар” қароргохига ҳужумдан бошланади, маълум қилади mixednews – molten.

“Бундай ҳодиса биринчи марта бўлмоқда”, белгилаб ўтди Россия Мудофаа вазирлигининг намоёндаси полковник Александр Кучеренко. “Россия ҳаво десанти қўшинларининг спецназ группаси машқларни американинг махсус топшириқларга хос қуролларидан фойдаланган ҳолда ўтказади”, – деди у.

Машқлар Россия ХДМ қўмондонлиги ҳамда декабр ойида Москвага ташриф буюрган америка ҳарбийлари қайъати тарафидан уюштирилган эди.

Россия аскарлари Колорадонинг Гарсон қалъасида машқлар давомида қўлланиладиган АҚШ қуроллари ҳамда мосламалари билан танишишлик таёргарлигидан ўтадилар. Машқлар парашютдан сакраш, ҳарбий режалар тузиш, айғоқчилик, ҳужум, вертолётларда эвакуация қилиш каби амалиётларни ўз ичига олади.

“Машқлар ссенеарийсига биноан, икки мамлакат аскарлари десант ташлаш тактик амалиётлари, шу жумладан таҳмин қилинган террорчилар қароргохини вайрон қилиш, ҳамда шу қароргохга ҳужум уюштириш амалиётларини бажарадилар”, – маълум қилди полковник Кучеренко

Туркистон: Бу харбий хамкорлидаги амалиётлар, бир неча йўналишдаги хулосаларни ойдинлаштиради.

1. АҚШ халқаро сиёсатда Россияни ўзи учун жиддий рақиб деб билмай қўйган.

2.Мабдаий Исломни халқаро сиёсатга қайтиш хавфи, уларни бир бирлари билан рақобатлашиш амалиётларини бир четга суриб қўйишга мажбур қиладиган даражага етиб борди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here