Бугун 22 январ. Швецариянинг Монтрё шаҳрида Сурия масаласи бўйича Женева-2 конференцияси бошланди. Конференцияга АҚШ, Россия, Англия, Хитой, Франция Туркия, қатар, Саудия Арабистони ва ҳоказо, 39 давлат вакиллари қатнашмоқда. Шунингдек, Асад режими вакиллари ва унга мухолиф бўлган миллий колиция вакиллари ҳам конференция тўридан жой олишди. Араб лигаси, Европа иттифоқи ва Исломий ҳамкорлик ташкилоти ҳам конференция залида ҳозиру-нозир.
БМТ бош котиби Пан Ги Мун бу конференцияга Асад режимининг ҳамтовоғи Эронни ҳам таклиф қилган эди. Аммо Сурия миллий колицияси хафа бўлиб қолгач, Пан Ги Мун сўзини қайтиб олди ва Эрон конференцияга иштирок этиш “бахти”дан маҳрум бўлди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса бундан аразлаган бўйича қолаверди.
Женева-2 конференциясининг ташкилотчиси АҚШ ва Россиянинг даъвосига кўра, бундан мақсад Сурияга тинчлик олиб келиш, 3 йилдан буён қирғин қилинаётган инсонларни хавфсизлигини таъминлаш ва демократияга асосланган Сурия муваққат ҳукуматини тузиш кўзда тутилган. Сурия миллий колициясининг ҳам бирдан бир дарди айнан мана шу, тезроқ Сурияда ўтиш даври ҳукуматини тузишдир.
Конференция бошланишидан бир кун аввал, яъни кеча Британиянинг Guardian газетаси ва СNN телеканалида 11 мингга яқин инсоннинг Асад кучлари қўлида ваҳшийларча оғир қийноқлар остида қатл этилганига оид ҳисобот намойиш этилди.
Суриядаги қийноқлар борасида ҳисобот ва минглаган суратлар матбуотда эълон қилиниши ортидан АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг сўзчиси Мария Ҳарф бу манзараларга боқишнинг ўзи бир даҳшат эканлигини таъкидлар экан, бунинг учун Женева-2 конференцияси муҳим ўрин эгаллашини урғулади.
Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдоган ҳам бунга жим қараб туравермаслик таклифи билан чиқди.
“Бутун дунё телевизион каналлари орқали Суриядаги даҳшатли манзарани ўз кўзлари билан кўрди. Эртага Женева-2 конференцияси бошланади. Бутун Ғарб давлатлари бу борада овозларини баланд кўтаришмоқда. Бу ваҳшийлик қаршисида ҳаммамиз қўлни қўлга беришга мажбурмиз. Энди биз ҳам шундай деймиз, “Эй дунё, 150 минг киши ўлдирилган Сурияга нисбатан жим қараб тураверасизми? Эй Женева-2 овозингни чиқар дейишга мажбурмиз” деди у кечаги телевизион чиқишида.
Италия ташқи ишлар вазири Эмма Бонино ҳам Суриядаги вазиятни яхшилаш учун Женева-2 конференцияси ягона имконият эканлигини қайд этди.
“Узун замонлардир, қийноқлар ва азоб уқуботлар давом этишига қарамай, Сурия масаласи учун Женева-2 конференцияси ягона имкониятдир”, деди, Парламентда чиқиш қилган Эмма Бонино.
Ўз ўзидан кўриниб туриптики, АҚШ бошчилигидаги кофир ғарб қийинчиликдан безиган Сурия халқига демократияга асосланган муваққат ҳукуматни қабул қилдириш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда, бунинг учун турли ҳийла найрангларни ишга солмоқда. Улар бу билан агар Сурия халқи Женева-2 конференциясида ўртага ташланган ечимга рози бўлмаса уларнинг бошида бундай кунлар давом этаверишини, ҳатто бундан баттар бўлишини уқтиришмоқчи. Бу борада турли разилликларни ишга солди. Сунъий очликлар ва айнан кечанинг ўзида ёш болалар ва аёллар дохил 87та тинч фуқаронинг ўлдирилиши шулар жумласидан. Нима бўлса бўлсин, Сурия халқи демократияга асосланган ўтиш даври ҳукуматини қабул қилсин. Яъни Шом замини мусулмонларнинг қўлига ўтиб Халифалик давлати тикланиб кетмасин. Уларнинг мақсади шу.
]يُرِيدُونَ أَنْ يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَنْ يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ[
– “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни ҳеч қандай ҳужжатсиз беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса – гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да – Ўз нурини комил қилишни (яъни ҳар тарафга ёйишни) истайди“. (9:32)
Қиёмуддин
бу суриянинг “гамхур” кушандалари мисоли ювош куйни терисини ёпиниб олган оч бурига ухшайди. агар холис булишганида шунча курбонликнинг олдини олган булишар эди…бу хамма ялтирок гаплар хоссатан мусулмонлар учун умуман фойдаси йукдир. чунки бу капиталистик мабдаси мусулмонлар тугул оддий халкка хам рахм килмайдиган тузумдир. бирдан бир йули бу куфр мабдаларини улоктириб исломий мабдани кабул килишлик биландир. бу конфиренция окибатини Аллох мусулмонларнинг фойдасига ва куфрнинг тезрок кулашига сабаб килсин! чунки азизлик Аллохники пайгамбарники ва муминларникидир. Аллох узининг ишида хамиша голибдир! Аллоху Акбар!
ya alloh o’zing yordam ber bu jeneva 2 konfrensiyasini umuman maqsadi oshmasiz amin ya alloh musulmonlarni ko’zini ochgin bu hiyla nayranglarga aldanib qolmasin amin amin amin