Марказий Осиë халқларини бирлаштириш масаласи

426
0

images (40)

Россиядаги “Тожикистон меҳнат муҳожирлари” ҳаракатининг етакчиси Каромат Шарипов тарафидан олға сурилган “Марказий Осиë халқларини бирлаштириш” ташаббуси турли баҳс мунозараларга сабаб бўлди.

Ҳаракат етакчиси “Марказий Осиëдаги халқларни Ислом динининг сунний мазҳаби асосида бирлаштиришни таклиф қилиб Марказий Осиёда жойлашган беш давлат, яъни Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон президентларига мактуб йўллади.

Каромат Шарипов Халифалик билан эмас, балки Исломга асосланган дунëвий тузумда бирлашишни таклиф қилган бўлса-да, бироқ бу таклифи билан у марказий осиё президентларини даҳшатга солгани аниқ. Чунки нафақат Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари, балки бутун Ислом юртларининг раҳбарлари умматнинг Ислом асосида бирлашиб кетишидан дағ-дағ титрашмоқда. Чунки улар бунинг оқибатини яхши билишади. Айниқса Ўзбекистон президенти бу мактубни ўқиб кўзи чаноғидан чиқиб кетишига оз қолган бўлса керак. Чунки у йиллар мобайнида Исломга қарши тиш тирноғи билан курашиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса мусулмонларни битта байроқ остида бирлаштириш учун фаолиятга қўл урган холис мусулмонлар унинг зиндонларида не-не азобларни тортишмади.

Аслини олганда мусулмон халқларни бирлаштириш тўғри фикр ва шу кундаги долзарб масаладир. Аммо буни марказий осиё давлатлари президентларидан кутиш ақлга тўғри келмайди. Чунки бу минтақадаги режимлар ҳам, уларнинг юқоридаги оғалари ҳам мусулмонларнинг бирлашиб кетишини асло истамайди. Аксинча улар мусулмонларнинг бирлашишига йўл қўймаслигини воқенинг ўзи кўрсатиб турипти. Ўтган асрнинг охирларида ҳам марказий осиё давлатларини бирлаштириб битта Туркистон давлатини тиклаш ҳақидаги мана шундай фикрлар ўртага ташланган эди. Лекин ўша пайтда Фарғона водийсида ўзбеклар билан турклар ўртасида сунъий уруш чиқарилди. Ундан сўнг эса Қирғизистоннинг жанубида, хусусан Ўзген шаҳрида ўзбек-қирғиз ўртасидаги биродаркушлик уруши аланга олидирилди. Шундай қилиб бирлашиш деган нарсага барҳам берилди.

Шуни унутмаслик лозимки, мусулмонларни бирлаштириш фақат Халифалик давлатини тиклаш билангина амалга ошади. Халифалик давлатининг тикланиши – бу фақат марказий осиё давлатларининг бирлашиши эмас, бутун Ислом ўлкаларининг битта давлат, битта байроқ остида бирлашиши демакдир. Шунинг учун фақат Марказий Осиёдаги мусулмонларни бирлаштириш учун эмас, балки бутун Ислом юртларини битта Халифа бошқаруви остида бирлаштириш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Бу йўлда Ғарбга малай ҳозирги ҳокимлардан ҳам, уларнинг хўжайинларидан ҳам ёки БМТ каби халқаро ташкилотлардан ҳам ёрдам кутилмайди, балки бунинг учун умматнинг ўзи ҳаракат қилиши лозим.

Алҳамдулиллаҳ уммат орасидаги мухлис кишилар умматни капитализм зулмидан озод қилиб, Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун туну-кун тиним билмай ҳаракат олиб боришмоқда. Аммо Халифалик давлатини тиклаш бир шахс ёки бир жамоанинггина вазифаси эмас, балки у бутун мусулмонларнинг бўйнида вожибдир.

}لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ{

– „Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар!“[37:61]

Қиёмуддин

1 COMMENT

  1. bu ayol sharofat hon opamiz yahshi ishga qo’l uribdiyu lekn qanday qilish yani shu ishini qanday ish qilsa amalga oshishi va shu maqsadini yanada tiniqroq yechmabdi islom bilan birlashtirish faqat o’rta osiyo uchun emas balki butun dunyodagi musulmonlar birlashtirish lozim va bu birlashtirish islom shariatiga muvofiq bo’lishi va rosululloh.s.a.v tariqatiga sunnatiga muvofiq tarzda bo’lishi kerak va yana islom dinini yarmiga amal qilib yarmiga amal qilmaslik emas balki butunicha hamma islom hukmlariga amal qilishlik bilan bo’ladi 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here