Суриянинг дўстлари Суриянинг ғамидами?

533
0

Безымянный

 АҚШ давлат котиби Жон Керри Сурия миллий коалициясининг 22 январ кунида белгиланган Женева-2 конференциясига қатнашишига ишониши билдирди. Керри бу ҳақида Россиялик ҳамкасби Сергей Лавров ва БМТнинг Сурия бўйича махсус вакил Лаҳдар Браҳимий иштирокида Парижда ташкил қилинган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Шахсан мен Сурия миллий коалициясининг Женева-2 конференциясига келишига ишонаман”, “икки тарафнинг Женевага биргаликда келишини ўзим таъминлайман”, деди у “икки тараф”, деганда Сурия режими билан миллий коалиция вакиллари намоёндаларини назарда тутиб.

Жон Керри АҚШ ва Россия давлатлари Сурия масаласида муштарак қарашга эга эканлигини таъкидлар экан, “барча тарафларни Женева-2 конференциясига иштирок этишга шижоатлантириш учун Вошингтон ва Москва бор имкониятларини ишга солмоқда”, дея қўшимча қиди.

Давлат котибининг очиқлашича, у коалиция раҳбари Аҳмад Жабра билан алоқа боғлаган. Унга кўра, Миллий коалиция 22 январда белгиланган Женева-2 конференциясига қатнашиш учун қарор қабул қилиши муқаррар.

Ўзларини Суриянинг дўслари деб номлаётган 11 давлат намоёндалари Суриянинг “ғамида” Парижда учрашув ўтказишди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Парижда Сурия миллий коалициясининг раҳбари Аҳмад Жарба билан ўчрашиб, Сурия халқи учун ғам чекаётганини изҳор қилди.

“Сизлар учун ҳар бир нарсадан аввал нима зарурлигини биласизми? Бу ватанингизнинг оқибати. Биз Сурия халқининг оқибати нима бўлади, деб ташвишдамиз”, деди у Аҳмад Жабрага тик боқиб. Бироқ у ўзи ғамини еяётган халқни аёвсиз қирғин қилиш учун Башар Асадни қурол яроқ ва ракеталар билан таъминлаётгани ҳақида оғиз очмади. Коалиция раҳбари ҳам бу ҳақида ундан сўрамади, ботина олмади шекилли.

Жон Керри ҳам Лавров бод-бод такрорлаб келаётган эски ёлғон даъвони яна бир такрорлаб ўтди. Яъни унинг даъвосига кўра, Вашингтон ва Москва Сурия халқига бирон нарсани юкламайди, балки  Сурия халқи ўз тақдирини ўзлари белгилашлари лозим.

Сурия ҳалқи ўз тақдирини ўзлари ҳал қилиш керак бўлса, унда уларнинг Женева конференциясига не ҳожат?! Сурия халқининг талабига қулоқ солшниинг ўзи кифоя эмасми? улар нимани талаб қилишмоқда? Сурия халқининг каттасию-кичиги, аёлию-эркаги бир овоздан “Биз шариат қонунлари билан яшашни истаймиз”, деб ҳайқиришмоқда. Қани уларнинг талаби инобатга олингани?! Сурия халқи бу – Ғарбга малайлик қилаётган ва Ислом шариатининг ўрнига демократини олға сураётган 4-5 та қаланғи-қасанғиларилардан иборат эмас. Агар улар ўзлари айтаётган демократияга амал қилган тақдирда ҳам халқнинг талабини инобатга олиши керак эди. Аммо татбиқ қилиб бўлмайдиган уларнинг хом ҳаёл демократияси қачон ўзларининг манфаатига тўғри келсагина тилларда янграй бошлайди, холос.

Уларнинг дарди Сурия халқи ҳам эмас, ўзлари даъво қилаётган демократия ҳам эмас. Бунга далил шуки, АҚШ ҳам, Россия ҳам ва бошқа Ғарб давлатлари ҳам йиллар мобайнида диктаторлик режимларни дастаклаб келди ва ҳануз дастаклашда давом этмоқда. Уларнинг бирдан бир ғами Шом ўлкасида Халифалик давлатини тикланиб кетишидир. Халифалик давлати тикланса улар Ислом юртларига тумшуғини тиқа олмай қолади. Ислом юртидаги бойликларни қоқи баҳосида ташиб кета олмай қолади.

Қиёмуддин

1 COMMENT

  1. assalomu alaykum alloh rozi bo’lsin qiyomuddin aka maqolangiz juda yorqin va haqiqatga bitilgan qani edi shu narsalarni musulmonlar tezroq tushinib yetsalar ikki dunyo baht saodatiga erishardilar

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here